Абдулатипов Улуғбек Исломжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Ўзбекистон Республикаси шароитида тепловоз дизелларининг чидамлилиги ва фойдаланиш самарадорлигини ошириш; 05.08.05 – “Темир йўлларнинг ҳаракатланувчи таркиби, поездларни тортиш ва электрлаштириш”  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2024.4.PhD/Т5148
Илмий раҳбар: Зайниддинов Нуриддин Савранбек ўғли, техника фанлари доктори, профессор в.б.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.07 рақамли Илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Колесников Игор Константинович, техника фанлари доктори, профессор; Федотов Михаил Владимирович, техника фанлари номзоди
Етакчи ташкилот: Андижон давлат техника институти
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида фойдаланилаётган тепловоз дизелларининг совитиш тизимини такомиллаштириш орқали иссиқлик алмашинув жараёнини яхшилаш ва дизел двигателларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тепловозларнинг совутиш тизимини такомиллаштириш орқали дизел двигателида иссиқлик алмашинуви барқарорлигини таъминлашга қаратилган энергия самарадорлигини ошириш имконини берувчи алгоритм ишлаб чиқилган;
тепловоз дизел двигатели туридан келиб чиқиб совутиш тизимига жорий этиладиган филтрнинг турбулент сепарация самарадорлигини баҳолаш имконини берувчи математик модели ишлаб чиқилган;
тепловоз дизел двигатели сув филтрининг асосий конструктив параметрларини инобатга олган ҳолда, гидродинамик хусусиятлари ва самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш имконини берувчи чекли ҳажмли модели ишлаб чиқилган;
илк бор Ўзбекистон Республикасида фойдаланилаётган тепловозларнинг совутиш тизимига сув филтрини жорий этиш орқали дизел двигателида иссиқлик алмашинуви барқарорлигини таъминлаш услубиёти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси шароитида тепловоз дизелларининг чидамлилиги ва фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқодлар асосида:
Янги конструкцияли гидроциклонли сув филтрини “Навоий кон металлургия конбинати” АЖ нинг №2223 рақамдаги 2ТЭ10У серияли тепловоз дизел двигатели совитиш тизимига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 27-октябрдаги 4/Э1546-сонли маълумотномаси). Натижада техник ҳизмат кўрсатиш даврида дизел двигатели совутиш сувининг таркибидаги механик заррачалар филтрнинг чўкинди камерасида 190 г ва магнит стерженда эса 60 г ушланиб қолиниши аниқланган;
тепловозларнинг совутиш тизимига сув филтрини жорий этиш орқали дизел двигателида иссиқлик алмашинуви барқарорлигини таъминлаш услубиёти ҳамда илмий асосланган техник ечимлар “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ да жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 27 -октябрдаги 4/Э1546-сонли). Натижада ҳар бир тепловоз учун кутилаётган йиллик иқтисодий самарадорлик 150 000 000 (бир юз эллик миллион) сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish