Ибрагимова Гулзода Набиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида
 эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларни ўйинли технологиялар асосида инновацион фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02–“ Таʼлим ва тарбия назарияси ва методикаси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD /Ped7048
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: педагогика фанлари доктори, профессор, Ҳимматалиев Дўстназар Омонович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.12.2019.Т.10.01
Расмий оппонентлар: Муқумова Дилрабо Инотовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Каримов Шоир Ахрорович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўйинли технологиялар асосида бўлажак мутахассисларни инновацион фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўқув жараёнига Гамифиcатион (ўйинлаштириш), Макер Эдуcатион (яратувчан таълим) тамойиллари ва талабаларни муҳандислик ўйинли технологиялар (ўйинли технологиялар, онлайн платформалар, симуляцион ўйинлар) асосида уларнинг инновацион фаолиятга тайёрлаш тизими ишлаб чиқилган;
талабаларни ўйинли технологиялар асосида инновацион фаолиятини муваффақиятли такомиллаштиришни таъминловчи педагогик - техник шарт-шароитлар аниқланган ва илмий асосланган, шу жумладан: илмий-инновацион тадқиқот ишларини амалиётга жорий қилиш схемаси ва “педагогик ҳаракат рулеткаси” ишлаб чиқилган; 
ўқув материалини ўйинли технологиялар ёрдамида мустақил ўзлаштириш, кредит-модул тизими учун мос келадиган рефлексив-гамификацион таҳлил, реал контекст ва муаммоли-ўйинли моделлаштириш тамойиллари асосида талабаларни инновацион фаолиятга тайёрлаш методикаси такомиллаштирилган ҳамда тузулмавий касбий компетенсияларини такомиллаштиришга қаратилган методик модел ишлаб чиқилган;
муҳандислик фаолиятига тайёрлаш даражаларини баҳолаш учун репродуктив, продуктив ва креатив компетенсия босқичларини қамраб олувчи оптималлаштирилган баҳолаш мезонлари “Самарадорлик индекси” асосида комплекс педагогик топшириқлар ва тест синовлари орқали синовдан ўтказилиб, баҳолаш жараёни аниқлик, шаффофлик ва обективлик тамойиллари асосида оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Талабаларни таълим технологиялари асосида инновацион фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш  бўйича олинган илмий натижалари асосида:
инновацион фаолиятга лаёқатини шакллантириш учун илмий-инновацион тадқиқот ишларини амалиётга жорий қилишга доир таклиф ва тавсиялар “Талабаларни ўйинли технологиялар асосида инновацион фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш (Стандартлаштириш ва ўзароалмашувчанлик фани мисолида)” мавзусидаги махсус курс дастури ва “Стандартлаштириш ва ўзароалмашувчанлик фанидан амалий ва лабораториялар” номли ўқув қўлланма, “Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаш” фанидан услубий қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон республикаси олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги, олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази 2025-йил 8-июлдаги 02/01-01-265- сон маълумотномаси). Натижада ушбу махсус курс дастури, ўқув қўлланма ва услубий қўлланмалар доирасида ишлаб чиқилган таълим технологиялари техника олий таълим муассасаларида инновацион ўқитиш жараёнлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган; 
таълим инновацияси мақсади, мазмуни, технологояси ва натижаларини ўзаро тўлдирувчи тартиб асосида лойиҳалштириш ҳамда талабаларни ўқув билиш фаолиятидан касбий-йўналтирилган фаолиятга босқичма-босқич ўтиш методик модели “Тошкент ирригация қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институте” Миллий тадқиқот университети, Наманган муҳандислик-технология институти ҳамда Жиззах политехника институтларида тажриба синовидан ўтказилган (Ўзбекистон республикаси олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги, олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази 2025-йил 8-июлдаги 02/01-01-265- сон маълумотномаси). Мазкур модел талабаларнинг инновацион фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилган; 
умумкасбий фанларидан яратилган ўқув қўлланма ва дарсликлар, махсус курс дастури ҳамда амалий лабораториялар ва топшириқларни бажаришга қаратилган электрон дастурлар орқали талабаларнинг инновацион фаолиятга лаёқатини шакллантириш учун илмий-инновацион тадқиқот ишларини амалиётга жорий қилиш схемаси ишлаб чиқилган ва “Стандартлаштириш ва ўзароалмашувчанлик” номли электрон дарслик ҳамда электрон дастури мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон республикаси олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги, олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази 2025-йил 8-июлдаги 02/01-01-265- сон маълумотномаси). Натижада электрон дарслик ҳамда электрон дастури мазмуни, ўқитиш методикаси ва педагогик тажриба-синов ишларининг сифат даражасини оширишга хизмат қилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish