Раджабова Зулола Абдухакимовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳомиладор аёллар тромботик микроангиопатияларининг яширин предикторлари: клиник-морфологик жиҳатлари”, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2023.3.DSc/Tib903.
Илмий маслаҳатчи: Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи,  ИК рақами: Тошкент давлат  тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Закирова Нодира Исламовна, тиббиёт фанлари доктори профессор; Нишанов Данияр Анарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Н. И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тромботик микроангиопатиялар билан боғлиқ бўлган ҳомиладорлик асоратларини баҳолаш, эрта ташхислаш ва башоратлашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳомиладорларда тромботик микроангиопатияларнинг ривожланишида оғирлашган анамнезнинг ҳал қилувчи роли исботланди, оилавий тромботик анамнез, соматик ва акушерлик анамнези каби ҳолатлар НELLP-синдроми, КАФС, оғир преэклампсия билан касалланган беморларда юқори частотада учраши аниқланди, бу, ўз навбатида, ушбу анамнестик омиллар шунчаки хавф омиллари эмас, балки касалликнинг энг оғир (фулминант) шаклларига трансформациясининг асосий яширин предикторлари эканлигини исботланган;
ҳомиладорлар тромботик микроангиопатиясининг оғирлашиш траекториясини белгиловчи яширин предикторлар сифатида аниқ генетик маркерларнинг етакчи прогностик роли исботланди. F5 Leiden (G1691A) мутант гомозигот генотипи ташувчанлиги НELLP -синдроми ривожланиш имкониятини 14,8 мартага, MTHFR C677T полиморфизми эса — 10,1 мартага ошириши аниқланди. КАФС-синдроми учун бир нечта протромботик мутациялар, хусусан F2 Prothrombin G20210A ва PAI-1 4G/4Gнинг кумуляцияси (тўпланиши) хос эканлиги исботланди, бу ҳомиладорларда тромботик микроангиопатиянинг фульминант шакллари турли хил генетик асосга эга эканлиги исботланган;
яширин хавфни миқдорий баҳолаш учун инновацион мультипараметрик восита — ТМА Оғирлик Интеграл Индекси (TMSI) ишлаб чиқилди, методологик жиҳатдан асосланди ва валидациядан ўтказилди, бу анамнестик, генетик ва лаборатор предикторларни бирлаштирган комплекс TMSI-10 индекси НELLP-синдромини оғир преэклампсиядан (AUC=0.806) ва КАФСни оғир преэклампсиядан (AUC=0.862) фарқлаш учун юқори прогностик аниқликка эга эканлиги исботланди ва тизимли полиорган шикастланиш даражасини акс эттирувчи ягона, кучли омил сифатида TMSI нинг юқори башорат қилиш қобилияти (п=0.0047) исботланган;
          TMSI-10 индекси асосида оғир преэклампсиянинг фульминант шаклларга трансформациясининг индивидуал эҳтимолини ҳисоблаш имконини берувчи, прогностик математик моделлар (бинар логистик регрессия асосида) ишлаб чиқилди ва валидация қилинди. TMSI-10 Индексининг бир бирликка ошиши НELLP-синдроми ривожланиш имкониятини (OR) 1,22 мартага ва КАФС мавжудлиги имкониятини — 1,30 мартага ошириши аниқланди, ушбу формулаларнинг яратилиши ҳар бир ҳомиладорни шахсийлаштирилган яъни индивидуал олиб бориш тактикасига ўтиш учун асос бўлгани исботланган;
ҳомиладорлар тромботик микроангиопатияси билан оғриган беморларда F5 Leiden, F2 Prothrombin ва PAI-1 4G/4G  мутацияларини ташувчанлиги ва йўлдошдаги тутқун ворсинкалар томирлари тромбози даражаси, йўлдошнинг таянч ворсинкалари томирларининг облитерацион ангиопатияси  ҳамда инфарктлар майдони ўртасида кучли ишончли корреляция аниқланди, бу генетик нуқсонларнинг аниқ патологик жараён орқали амалга ошишини ва клиник манзарани белгилаши тўғридан-тўғри исботланган;
олинган математик модель асосида клиник амалиёт учун алгоритм ишлаб чиқилди, ушбу алгоритм анамнезни баҳолаш, TMSI индексини ҳисоблаш ва беморларни паст ва юқори ҳавф гуруҳларига стратификация қилишни ўз ичига олади, бу эса иккиламчи тромботик микроангиопатияга моил ҳомиладорларни олиб боришда персоналлаштирилган ёндашувни жорий этиш учун илмий асос бўла олиши исботланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
 Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши. Тромботик микроангиопатиялар билан боғлиқ бўлган ҳомиладорлик асоратларини ҳомиладорлик асоратларини баҳолаш, эрта ташхислаш ва башоратлашни такомиллаштириш  бўйича олинган илмий натижалар асосида: бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ҳомиладорларда тромботик микроангиопатияларнинг ривожланишида оғирлашган анамнезнинг ҳал қилувчи роли исботланди, оилавий тромботик анамнез, соматик ва акушерлик анамнези каби ҳолатлар НELLP -синдроми, КАФС, оғир преэклампсия билан касалланган беморларда юқори частотада учраши аниқланди, бу, ўз навбатида, ушбу анамнестик омиллар шунчаки хавф омиллари эмас, балки касалликнинг энг оғир (фулминант) шаклларига трансформациясининг асосий яширин предикторлари эканлигини исботланган шу билан бирга, ушбу таснифларнинг қўлланилиши баҳоланиб, уларнинг афзалликлари ва исботланганлиги «Республика ихтисослаштирилган она ва бола  саломатлигини  илмий-амалий тиббиёт маркази»  давлат муассасининг Тошкент шаҳар филиали 05.06.2025 йилдаги 95-сон буйруқ, «Республика ихтисослаштирилган она ва бола  саломатлигини  илмий-амалий тиббиёт маркази»  давлат муассасининг Сирдарё вилояти филиали 03.06.2025 йилдаги 101-сон буйруқ, Тошкент Шаҳар Олмазор тумани ТТБ-МКТП 24.06.2025 йилдаги 847-14-197-ТБ/2025-сон буйруқ, Тошкент Шаҳар Шайхонтоҳур тумани ТТБ-МКТП 14.06.2025 йилдаги  701-14-205-ТБ/2025-сон буйруқларига мувофиқ амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг хулосаси 2025 йил 15 августдаги 23-сонли йигилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: ҳомиладорларда учрайдиган тромботик микроангиопатияларни ўз вақтида аниқлаш, олдини олиш, оилавий тромботик анамнез, соматик-акушерлик анамнезига катта аҳамият бериш ва патогенетик занжирнинг янги бўғинларини аниқлаш перинатал йўқотишлар ва оналар ўлимини даражасини пасайтиради, профилактика чора- тадбирларини ўз вақтида ишлаб чиқишга, перинатал ёрдам сифатини яхшилашга, тиббий хизматлардан фойдаланиш имконияти ва самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: аниқланган қонуниятлар оилавий тромботик анамнезга эга бўлган ва тромботик микроангиопатийларни ҳавфи бўлган ҳомиладорларни ўз вақтида аниқлаш, олдини олиш оркали перинатал йўқотишлар, оналар ўлими ва инвалидизацияси даражасини камайтирган, бу эса перинатал ёрдам ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаган бўлиб, 48 та ҳомиладор аёлларни  холати ўрганилган замонавий диагностика, чуқур анамнестик таҳлилларни таснифлаш тизими ва профилактика чора-тадбирларини жорий этиш иктисодий харажатларни 498278000 сўм камайтириш имконини берган Хулоса: ҳомиладорларда учрайдиган тромботик микроангиопатийларни ўз вақтида ташхислаш,  замонавий тизимларини жорий этиш клиник амалиётда ўз ахамиятини кўрсатган, хавф омилларини аникроқ баҳолаш ва профилактика чоралари самарадорлигини ошириш имконини берган, бу эса ўз вақтида ташхис кўйиш ва тиббий ёрдамни оптималлаштириш оркали соғлиқни саклаш тизимига тушадиган молиявий юкни камайтирган, тромботик микроангиопатийлар билан боғлиқ ҳар бир холат учун ўртача 8591000 сўмни тежаш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: ҳомиладорлар тромботик микроангиопатиясининг оғирлашиш траекториясини белгиловчи яширин предикторлар сифатида аниқ генетик маркерларнинг етакчи прогностик роли исботланди. F5 Leiden (G1691A) мутант гомозигот генотипи ташувчанлиги НELLP -синдроми ривожланиш имкониятини 14,8 мартага, MTHFR C677T полиморфизми эса — 10,1 мартага ошириши аниқланди. КАФС-синдроми учун бир нечта протромботик мутациялар, хусусан F2 Prothrombin G20210A ва PAI-1 4G/4Gнинг кумуляцияси (тўпланиши) хос эканлиги исботланди, бу ҳомиладорларда тромботик микроангиопатиянинг фульминант шакллари турли хил генетик асосга эга эканлиги исботланган ва ҳамда натижалар «Ҳомиладор аёллар тромбомикроангиопатияси ривожланишида прогностик аҳамиятга эга бўлган хавф омилларини баҳолаш» (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 21.04.2025 йилда 8-сон билан тасдиқланган) мавзусидаги услубий тавсиянома ва «Преэклампсияни асоратларини эрта ташхислаш ва башорат қилишда замонавий ёндасув» (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 21.04.2025 йилда 8-сон билан тасдиқланган) мавзусидаги услубий тавсияномаларга киритилган ва натижалар  «Республика ихтисослаштирилган она ва бола  саломатлигини  илмий-амалий тиббиёт маркази»  давлат муассасининг Тошкент шаҳар филиали (05.06.2025 йилдаги 95-сон буйруқ), «Республика ихтисослаштирилган она ва бола  саломатлигини  илмий-амалий тиббиёт маркази»  давлат муассасининг Сирдарё вилояти филиали (03.06.2025 йилдаги 101-сон буйруқ), Тошкент Шаҳар Олмазор тумани ТТБ-МКТП (24.06.2025 йилдаги 847-14-197-ТБ/2025-сон буйруқ) Тошкент Шаҳар Шайхонтоҳур тумани ТТБ-МКТП (14.06.2025 йилдаги  701-14-205-ТБ/2025-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг хулосаси 2025 йил 15 августдаги 23-сонли йигилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: генетик скрининг профилактика учун асос яратиб беради яъни ҳомиладорликни режалаштириш босқичидаёқ генетик жиҳатдан юқори хавфга эга бўлган аёлларни аниқлаш оналар ва перинатал ўлим ҳамда ногиронликни камайтириш, ҳаёт сифатини, репродуктив саломатликни яхшилашга олиб келади. Иқтисодий самарадорлиги: генетик скринингни хавф гуруҳидаги аёлларда қўллаш катастрофик холатларни ўз вақтида аниқлаш ва ҳомиладорликни бошқариш тактикасини оптималлаштириш имконини берган. Бу шошилинч кесар кесиш операциялари сонини ва она ва боланинг интенсив терапияга бўлган эҳтиёжини камайтирган, натижада тромботик микроангиопатия хавфи бўлган 48 нафар бемор учун жами ўртача 443246000 сўм маблағ тежалишига олиб келган. Хулоса: Бу ердаги иқтисодий самарадорлик жуда катта, чунки оғир асоратларни даволаш ҳар доим касалликни олдини олишга кетадиган харажатлардан бир неча баравар қиммат туради. Бир нечта полиморфизмларга бир марталик генетик тестнинг нархи ривожланиб бўлган касалликни даволаш қийматидан солиштириб бўлмайдиган даражада паст. Ушбу тадқиқот бундай генетик скринингни хавф гуруҳидаги аёлларни текшириш стандартларига киритиш учун иқтисодий асос яратади, натижада бир нафар бемор хисобига ўртача 9651000 сўм иқтисод килиш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: яширин хавфни миқдорий баҳолаш учун инновацион мультипараметрик восита — ТМА Оғирлик Интеграл Индекси (TMSI) ишлаб чиқилди, методологик жиҳатдан асосланди ва валидациядан ўтказилди, бу анамнестик, генетик ва лаборатор предикторларни бирлаштирган комплекс TMSI-10 индекси НELLP-синдромини оғир преэклампсиядан (AUC=0.806) ва КАФСни оғир преэклампсиядан (AUC=0.862) фарқлаш учун юқори прогностик аниқликка эга эканлиги исботланди ва тизимли полиорган шикастланиш даражасини акс эттирувчи ягона, кучли омил сифатида TMSI нинг юқори башорат қилиш қобилияти (п=0.0047) исботланган. Интеграллашган Тромботик Микроангиопатия Оғирлик Индекси (TMSI) -бу кўрсаткич ҳақида тўлиқ маълумот «Ҳомиладор аёллар тромбомикроангиопатияси ривожланишида прогностик аҳамиятга эга бўлган хавф омилларини баҳолаш » номли услубий кўлланмага киритилган  (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 21.04.2025 йилда 8-сон билан тасдиқланган) ва натижалар «Республика ихтисослаштирилган она ва бола  саломатлигини  илмий-амалий тиббиёт маркази»  давлат муассасининг Тошкент шаҳар филиали (05.06.2025 йилдаги 95-сон буйруқ), «Республика ихтисослаштирилган она ва бола  саломатлигини  илмий-амалий тиббиёт маркази»  давлат муассасининг Сирдарё вилояти филиали (03.06.2025 йилдаги 101-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг хулосаси 2025 йил 15 августдаги 23-сонли йигилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги:  индекснинг прогностик кучи тизимли полиорган етишмовчилиги, инвалидизация каби ҳаёт учун хавфли холатларни олдини олади, перинатал ёрдам самарадорлигини оширади ва согликни саклаш тизимига тушадиган молиявий юкни камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: Индексни клиник амалиётда қўллаш тўғридан-тўғри тиббий харажатларни койка-кун қиймати, дори воситалари, лаборатория таҳлиллари ва иқтисодиёт учун билвосита йўқотишларни (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўйича тўловлар, ногиронлик нафақалари, самарали ҳаётнинг йўқотилган йиллари) камайтиришга ёрдам беради, бу нафақат клиник, балки аҳамиятли макроиқтисодий самарани ҳам таъминлайди. Натижада, 58 нафар бемор ҳисобига умумий тежамкорлик 513996000 сўмни ташкил этган. Хулоса: таклиф этилган TMSI индекси шунчаки янги диагностик маркер эмас, балки клиник ва бошқарув қарорларини қабул қилишни қўллаб-қувватловчи мажмуавий воситадир. У тиббиётнинг реактив моделидан тромботик микроангиопатияси бор беморларни олиб боришнинг проактив, иқтисодий жиҳатдан асосланган ва персоналлаштирилган стратегиясига ўтишга имкон яратади, бу эса туғруқ харажатларини битта бемор учун 8862000 сўм иктисод килиш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: TMSI-10 индекси асосида оғир преэклампсиянинг фульминант шаклларга трансформациясининг индивидуал эҳтимолини ҳисоблаш имконини берувчи, прогностик математик моделлар (бинар логистик регрессия асосида) ишлаб чиқилди ва валидация қилинди. TMSI-10 Индексининг бир бирликка ошиши НELLP-синдроми ривожланиш имкониятини (OR) 1,22 мартага ва КАФС мавжудлиги имкониятини — 1,30 мартага ошириши аниқланди, ушбу формулаларнинг яратилиши ҳар бир ҳомиладорни шахсийлаштирилган яъни индивидуал олиб бориш тактикасига ўтиш учун асос бўлгани исботланган, oна учун хомиладорликнинг салбий окибатлари хавфини потенциал равишда камайтиргани исботланган ҳамда  «Ҳомиладор аёллар тромбомикроангиопатияси ривожланишида прогностик аҳамиятга эга бўлган хавф омилларини баҳолаш » номли услубий кўлланмага киритилган  (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ҳузуридаги Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 21.04.2025 йилда 8-сон билан тасдиқланган) ва натижалар «Республика ихтисослаштирилган она ва бола  саломатлигини  илмий-амалий тиббиёт маркази»  давлат муассасининг Тошкент шаҳар филиали (05.06.2025 йилдаги 95-сон буйруқ), «Республика ихтисослаштирилган она ва бола  саломатлигини  илмий-амалий тиббиёт маркази»  давлат муассасининг Сирдарё вилояти филиали (03.06.2025 йилдаги 101-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг хулосаси 2025 йил 15 августдаги 23-сонли йигилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: математик модель юқори хавф гуруҳини дастлабки босқичларда ажратиб олиш имконини беради, бу эса ушбу беморлар учун индивидуал кузатув ва профилактик чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишга имкон яратади. Бу ҳолат ҳаёт учун хавфли асоратлар ривожланишини "ўтказиб юбориш" хавфини камайтиради. Оналар ва гўдаклар ўртасида касалланиш,ўлим, инвалидизация ҳолатларини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: математик моделни қўллашга асосида ҳомиладорларда учрайдиган тромботик микроангиопатийларини эрта ташхислаш, хавфга йўналтирилган индивидуал ёндашувнинг иқтисодий қиймати исботланди. Прогностик стратификация иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ стратегия ҳисобланади, чунки у соғлиқни сақлаш ресурсларини оптималлаштиришга, согликни саклаш тизимига тушадиган молиявий юкни (она ва янги туғилган чақалоқ интенсив терапиясини талаб қиладиган) ривожланишининг олдини олишга ҳамда узоқ муддатли касалхонада бўлиш ва шошилинч кесар кесиш частотасини камайтириш имконини беради. Тадқиқотда 58 нафар ҳомиладорларда математик модель қолланилган ва уларнинг даволаниши учун умумий иқтисод 507036000 сўмни ташкил этган. Хулоса: математик моделни қўллаш юқори хавф гуруҳини эрта аниқлаш, профилактик чора-тадбирларни ўз вақтида олиб боришга имкон беради, бу бевосита оғир асоратлар хавфини камайтиришга, оналар ва перинатал натижаларни яхшилашга ёрдам беради. Олинган натижалар асосида ҳомиладорларда учрайдиган тромботик микроангиопатийларини эрта ташхислаш ва олдини олишда самарадорлиги исботланган, бу хомиладорлик ва тугрук харажатларини битта бемор учун 8742000 сўм иктисод килиш имконини берган;
бешинчи илмий янгилик: ҳомиладорлар тромботик микроангиопатияси билан оғриган беморларда F5 Leiden, F2 Prothrombin ва PAI-1 4G/4G  мутацияларини ташувчанлиги ва йўлдошдаги тутқун ворсинкалар томирлари тромбози даражаси, йўлдошнинг таянч ворсинкалари томирларининг облитерацион ангиопатияси  ҳамда инфарктлар майдони ўртасида кучли ишончли корреляция аниқланди, бу генетик нуқсонларнинг аниқ патологик жараён орқали амалга ошишини ва клиник манзарани белгилаши тўғридан-тўғри исботланган ҳамда ва ушбу натижалар  «Республика ихтисослаштирилган она ва бола  саломатлигини  илмий-амалий тиббиёт маркази»  давлат муассасининг Тошкент шаҳар филиали 05.06.2025 йилдаги 95-сон буйруқ, «Республика ихтисослаштирилган она ва бола  саломатлигини  илмий-амалий тиббиёт маркази»  давлат муассасининг Сирдарё вилояти филиали 03.06.2025 йилдаги 101-сон буйруқ, Тошкент Шаҳар Олмазор тумани ТТБ-МКТП 24.06.2025 йилдаги 847-14-197-ТБ/2025-сон буйруқ, Тошкент Шаҳар Шайхонтоҳур тумани ТТБ-МКТП 14.06.2025 йилдаги  701-14-205-ТБ/2025-сон буйруқларига мувофиқ амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг хулосаси 2025 йил 15 августдаги 23-сонли йигилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: ушбу тадқиқотнинг ижтимоий аҳамияти шундаки, у шифокорларга касаллик оқибатлари билан курашиш ўрнига, унинг ривожланишидан олдин ҳаракат қилиш имкониятини беради. Ўз вақтида амалга оширилган тиббий аралашув ўткир буйрак етишмовчилиги (диализни талаб қиладиган), инсульт, плацентанинг барвақт кўчиши каби ҳалокатли асоратларнинг олдини олишга ёрдам беради, оғир полиорган етишмовчилигини даволаш ўрнига, унинг ривожланишининг олдини олишга имкон беради бу эса бевосита аёллар ҳаёти ва саломатлигини сақлаб қолади. Ҳомиладорларда тромботик микроангиопатиянинг авж олиши кўпинча жуда эрта муддатларда шошилинч туғруқ амалиётини ўтказишни талаб қилади, бу эса чуқур чала туғилган чақалоқлар дунёга келишига сабаб бўлади. Эрта ташхис қўйиш ва онанинг ҳолатини барқарорлаштириш эса боланинг яшаб кетиши ва соғлом ҳаёт кечириш имкониятларини сезиларли даражада оширади ва согликни сақлаш тизимига тушадиган молиявий юкни камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: ҳомиладорларда учрайдиган тромботик микроангиопатийларини диагностик маркерлари такрорий инструментал ва лаборатор текширувлар харажатларини камайтирган, умумий текширув харажатларини қискартирган. Натижада 58 нафар бемор учун умумий тежамкорлик 45762000 сўмни ташкил этган. Хулоса: ҳомиладорларда учрайдиган тромботик микроангиопатийларини аниқлашда ва олдини олишда диагностик маркерларидан ташхислаш жараёнида самарали фойдаланиш  реанимация ва интенсив терапия бўлимида ётиш ва шошилинч оператив аралашувларни олдини олиш,  хар бир бемор учун ўртача 6546000 сўм иктисод қилиш имконини берган;
олтинчи илмий янгилик: олинган математик модель асосида клиник амалиёт учун алгоритм ишлаб чиқилди, ушбу алгоритм анамнезни баҳолаш, TMSI индексини ҳисоблаш ва беморларни паст ва юқори ҳавф гуруҳларига стратификация қилишни ўз ичига олади, бу эса тромботик микроангиопатияга моил ҳомиладорларни олиб боришда персоналлаштирилган ёндашувни жорий этиш учун илмий асос яратилгани исботланди ҳамда натижалар«Республика ихтисослаштирилган она ва бола  саломатлигини  илмий-амалий тиббиёт маркази»  давлат муассасининг Тошкент шаҳар филиали (05.06.2025 йилдаги 95-сон буйруқ), «Республика ихтисослаштирилган она ва бола  саломатлигини  илмий-амалий тиббиёт маркази»  давлат муассасининг Сирдарё вилояти филиали (03.06.2025 йилдаги 101-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг хулосаси 2025 йил 15 августдаги 23-сонли йигилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: TMSI индекси ижтимоий самарадорлиги шифокор хатолари хавфини камайтириш, даволашнинг узлуксизлигини таъминлаш ва беморларни олиб боришнинг ягона стандартларини жорий этиш ҳисобига тиббий ёрдам сифати ва хавфсизлигини оширишда намоён бўлади.Узок муддатли парвариш ва тиббий кузатувга бўлган эҳтиёжни камайтиради, репродуктив прогнозни яхшилайди, оналар болалар ўлими сонини камайтиради, оналар ва янги туғилган чақалоқларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: TMSI индекси асосидаги алгоритм иқтисодий қиймати даволаш-диагностика жараёнини оптималлаштиришдан иборат бўлиб  беморларни оқилона йўналтиришни (маршрутизатсиясини), ресурслардан самарали фойдаланишни ва госпитализация муддатларини қисқартиришни таъминлайди, бу эса даволаш учун умумий харажатларнинг камайишига олиб келади. Тадқиқотимизда TMSI индекси 106 аёлда қолланилган ва барча харажатларни ҳисобга олган ҳолда, умумий 935072000 сўмни тежаш имконини берган. Хулоса: TMSI индексига асосланган превентив, прегравидар ёндашув оғир асоратларни олдини олишга, реанимация ва узоқ муддатли реабилитацияга сарфланадиган улкан харажатларнинг қисқартиришга, соғлиқни сақлаш бюджетига тушадиган юкламани камайтиришга олиб келган, натижада TMSI индексини кўллаш хар бир бемор учун ўртача 8658074 сўмни тежаш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish