Халикова Гули Таштемировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача ёшдаги болаларда ахлоқий тушунчалар шаклланишининг ижтимоий-психологик хусусиятлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/P1182. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02
Илмий раҳбар: Акрамова  Феруза  Акмаловна, психология фанлари доктори, профессор 
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, профессор; Бекжанова Қуванч Рахимовна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ёшдаги болаларда ахлоқий тушунчалар шаклланишининг ижтимоий-психологик хусусиятларини тадқиқ этиш орқали илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мактабгача ёшдаги болалар хулқ-атворидаги сензитивлик ота-она,  тарбиячи, тенгдошлари билан бўлган ўзаро муносабатларда «меҳрибонлик», «эмпатиявий йўналганлик»нинг конатив соҳага интеграцияси тақлид қилиш, механизмларига асосланганлиги туфайли ахлоқий тушунчаларнинг интеллектуал ҳислар ва иродавий сифатларга интегратив намоён бўлишини таъминлаши далилланган; 
мактабгача ёшдаги болалар хулқий тузилмаси шаклланишига мултфилм қаҳрамонларининг таъсири натижасида ижтимоий персепсиянинг «идентификация», «эмпатия», «проексиялаш» хусусиятларини ёшга оид адаптив намоён бўлиши  туфайли ахлоқий тушунчаларининг ҳиссий-когнитив соҳага образларни синтезлаш асосида интегратив ривожланиши асосланган; 
мактабгача ёшдаги болалар ахлоқий тушунчаларини шаклланиши оиладаги шаҳслараро муносабатлар динамикасида «қабул қилиш», «симбиоз» усулларининг эмоционал фонда намоён бўлишига асосланиб, ота-она бола мулоқотида бола “Мен”ига конструктив ёндашув орқали ахлоқий дилеммаларни ҳиссий идрок этилишига боғлиқ эканлиги далилланган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг ахлоқий тушунчаларни шаклланишига, етакчи фаолиятнинг таъсири  сюжетли персонажлар, ролли ўйинлар, анимацион филмларни ҳиссий проексиялаш орқали эмпатиявий кучайишига олиб келганлиги туфайли ахлоқий дилеммалар интероризациясини бурч орқали конатив соҳада намоён бўлишини таъминлаши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача ёшдаги болаларда ахлоқий тушунчалар шаклланишининг ижтимоий-психологик хусусиятлари юзасидан олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача ёшдаги болалар хулқ-атворидаги сензитивлик ота-она,  тарбиячи, тенгдошлари билан бўлган ўзаро муносабатларда «меҳрибонлик», «эмпатиявий йўналганлик»нинг конатив соҳага интеграцияси тақлид қилиш,механизмларига асосланганлиги туфайли ахлоқий тушунчаларнинг интеллектуал ҳислар ва иродавий сифатларга интегратив намоён бўлишини таъминлаши далилланганига доир таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-424 сон буйругʻига асосан «Онтогенез психологияси» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-424а сон маълумотномаси). Натижада, таълим соҳаси учун тайёрланадиган психологларнинг мактабгача ёшдаги болаларда миллий тарбияни шакллантириш бўйича ривожлантирувчи ишларини ташкил этишнинг намунавий режаси ишлаб чиқилган;
мактабгача ёшдаги болалар хулқий тузилмаси шаклланишига мултфилм қаҳрамонларининг таъсири натижасида ижтимоий персепсиянинг «идентификация», «эмпатия», «проексиялаш» хусусиятларини ёшга оид адаптив намоён бўлиши  туфайли ахлоқий тушунчаларининг ҳиссий-когнитив соҳага образларни синтезлаш асосида интегратив ривожланиши асосланган илмий хулосалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-424 сон буйругʻига асосан «Онтогенез психологияси» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-424а сон маълумотномаси). Натижада, таълим соҳаси учун тайёрланадиган психологларнинг мактабгача ёшдаги болаларда ахлоқий тушунчаларни шакллантириш бўйича ривожлантирувчи ишларини ташкил этишнинг намунавий режаси ишлаб чиқилган;
мактабгача ёшдаги болалар ахлоқий тушунчаларини шаклланиши оиладаги шаҳслараро муносабатлар динамикасида «қабул қилиш», «симбиоз» усулларининг эмоционал фонда намоён бўлишига асосланиб, ота-она бола мулоқотида бола “Мен”ига конструктив ёндашув орқали ахлоқий дилеммаларни ҳиссий идрок этилишига боғлиқ эканлиги далилланганига оид илмий хулосалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-424 сон буйругʻига асосан «Онтогенез психологияси» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-424а сон маълумотномаси).  Натижада, бўлажак педагог-психолог мутахассисларни оилада «ота-она–бола» муносабатлари психологиясига оид ўқув машгʻулотлари мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг ахлоқий тушунчаларни шаклланишига, етакчи фаолиятнинг таъсири  сюжетли персонажлар, ролли ўйинлар, анимацион филмларни ҳиссий проексиялаш орқали эмпатиявий кучайишига олиб келганлиги туфайли ахлоқий дилеммалар интероризациясини бурч орқали конатив соҳада намоён бўлишини таъминлаши далилланганига оид илмий хулосалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 23-августдаги ПМ-424 сон буйругʻига асосан «Онтогенез психологияси» модулига киритилган (Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 20-августдаги ПМ-424а сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак психолог кадрларнинг мактабгача ёшдаги болаларда ахлоқий тушунчаларни ривожлантириш борасидаги амалий кўникмаларини шакллантириш мақсадида «Консултатив психология ва психокоррексия» ўқув фани доирасидаги мавзулар мазмуни ва ўқув-услубий мажмуа такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish