Матниёзова Марҳабо Абдуғаппоровнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда психологик ёрдам тўғрисидаги ижтимоий тасаввурлар”, 19.00.05–“Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/P1041.
Илмий раҳбар:Нуруллаева Бахтигул Бобожоновна, психология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети PhD.03/30.12.2021.P.26.02
Расмий оппонентлар: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлари доктори, профессор; Тожибоева Гулҳумор Раҳмонжоновна, психология фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда психологик ёрдам тўғрисидаги ижтимоий тасаввурларини тадқиқ қилиш асосида олий таълим муассасалари психологлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг психологик ёрдам ҳақидаги ижтимоий тасаввурлари психолог-мижоз муносабатлари борасидаги тушунчаларнинг когнитив, аффектив ва конатив компонентларини дифференциал намоён бўлишига кўра психологик ёрдамга бўлган ишонч ва уни қабул қилиш даражасининг эмосионал толерантлик орқали ривожланишига идентив эканлиги далилланган.
талабалик даврининг онтогенетик дифференциал хусусиятларига кўра «муаммони бартарф этиш» ва «ижтимоий таянч излаш» стратегиялари билан боғлиқ ижобий, «муаммодан қочиш» ва аффектив компонентга боғлиқ салбий йўналишдаги ижтимоий тасаввурларнинг конструктларини намоён бўлиши туфайли психологик ёрдам ҳақидаги когнитив – аффектив – конатив тушунчаларнинг семиотик бирлиги стрессли вазиятлардаги конструктив копинг хулқ орқали ривожланиши аниқланган;
ривожланишнинг ювенал даври субъектларига мансуб талабаларда лингвистик, математик-мантиқий, шахслараро, шахснинг ички оламига йўналган, кинестетик интеллект турларининг таъсири туфайли психологик ёрдам ҳақидаги ижтимоий тасаввурларнинг кўп омилли интеллект тизимининг верификасиатсияси психологнинг профессионал позисиясини идрок қилиш хусусияти асосида далилланган;
талабаларда психологик ёрдам ҳақидаги ижтимоий тасаввурларни ривожлантиришга қаратилган модел когнитив тушунчаларнинг аниқлиги, аффектив муносабатнинг барқарорлиги ва конатив фаоллик даражасининг ўсиши билан бирга, психологик ёрдамни идрок этиш, қабул қилиш ва ундан фойдаланишга тайёрлик даражасини оширганлиги туфайли ижтимоий ишончнинг мустаҳкамланишини метакогнитив ўзгаришлар, аффектив резонанс ва ижтимоий персептив самарадорлик орқали ўзгартириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда психологик ёрдам ҳақидаги тасаввурларини ривожлантиришнинг психологик асосларини ижтимоий-психологик жиҳатдан тадқиқ этишда олинган илмий натижалар асосида:
талабаларнинг психологик ёрдам ҳақидаги ижтимоий тасаввурлари психолог-мижоз муносабатлари борасидаги тушунчаларнинг когнитив, аффектив ва конатив компонентларини дифференциал намоён бўлишига кўра психологик ёрдамга бўлган ишонч ва уни қабул қилиш даражасининг эмосионал толерантлик орқали ривожланишига идентив эканлиги далилланганлигига оид илмий хулоса маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2025-йил 23-августдаги 443-сон буйруғи билан «Ижтимоий психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2025-йил 20-августдаги 443а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак педагог-психолог мутахассисларни талабаларда психологик ёрдам ҳақидаги ижтимоий тасаввурларига оид ўқув машғулотлари мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
талабалик даврининг онтогенетик дифференциал хусусиятларига кўра «муаммони бартарф этиш» ва «ижтимоий таянч излаш» стратегиялари билан боғлиқ ижобий, «муаммодан қочиш» ва аффектив компонентга боғлиқ салбий йўналишдаги ижтимоий тасаввурларнинг конструктларини намоён бўлиши туфайли психологик ёрдам ҳақидаги когнитив – аффектив – конатив тушунчаларнинг семиотик бирлиги стрессли вазиятлардаги конструктив копинг хулқ орқали ривожланиши аниқланганлиги ҳақидаги илмий хулосалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2025-йил 23-августдаги 443-сон буйруғи билан «Ижтимоий психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2025-йил 20-августдаги 443а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак педагог-психолог мутахассисларни талабаларда психологик ёрдам ҳақидаги ижтимоий тасаввурларига оид ўқув машғулотлари мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
ривожланишнинг ювенал даври субъектларига мансуб талабаларда лингвистик, математик-мантиқий, шахслараро, шахснинг ички оламига йўналган, кинестетик интеллект турларининг таъсири туфайли психологик ёрдам ҳақидаги ижтимоий тасаввурларнинг кўп омилли интеллект тизимининг верификасиатсияси психологнинг профессионал позисиясини идрок қилиш хусусияти асосида далилланган таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2025-йил 23-августдаги 443-сон буйруғи билан «Ижтимоий психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2025-йил 20-августдаги 443а-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши натижасида педагог-психологларнинг талабаларнинг интеллект турлари уларнинг психологик ёрдам ҳақидаги билимларини бойитиш имконияти пайдо бўлган;
талабаларда психологик ёрдам ҳақидаги ижтимоий тасаввурларни ривожлантиришга қаратилган модел когнитив тушунчаларнинг аниқлиги, аффектив муносабатнинг барқарорлиги ва конатив фаоллик даражасининг ўсиши билан бирга, психологик ёрдамни идрок этиш, қабул қилиш ва ундан фойдаланишга тайёрлик даражасини оширганлиги туфайли ижтимоий ишончнинг мустаҳкамланишини метакогнитив ўзгаришлар, аффектив резонанс ва ижтимоий персептив самарадорлик орқали ўзгартириш асосида такомиллаштирилган эканлиги ҳақида илмий хулосалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2025-йил 23-августдаги 443-сон буйруғи билан «Ижтимоий психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2025-йил 20-августдаги 443а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда психологик ёрдам ҳақида тасаввурларини ривожлантириш имкониятларига мўлжалланган рсихологик тренинглар ишлаб сҳиқилган.