Сарибаева Умида Саттаровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек оилаларида гендер тенгликни намоён бўлишининг ижтимоий-психологик муаммолари” 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2022.1.DSc/P58.
Илмий маслаҳатчи: Шоумаров Ғайрат Баҳрамович, психология фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети,PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, профессор; Рўзиқулов Фахриддин Расулович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Шамсиев Ўктам Бахриддинович, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек оилаларида гендер тенгликни намоён бўлишининг ижтимоий-психологик муаммоларини тадқиқ этиш орқали гендер тенгликни таъминлашга қаратилган амаилий тавсияларни такомиллаштиришдан иборат. .
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек оиласида эр-хотин муносабатларида гендер тенгсизликка сабаб бўлувчи омилларни таҳлил қилиш натижасида миллий тафаккур ва анъанавий роллар, қадриятларнинг субъектив талқини, гендер назариялари ҳамда патриархал моделлар билан боғлиқ жараёнларни этнопсихологик, диний, назарий ва методологик асослар интеграцияси туфайли ушбу муаммони тадқиқ этишда асосланувчи назария методи, фемонологик стратегия каби методологик-услубий имкониятлар далилланган;
ўзбек оиласида эр-хотин муносабатларидаги гендер тенгсизликка оид тасаввурларни баҳолашга мўлжалланган ижтимоий-психологик сўровномага кўра эр-хотинларда гендер роллар, тенгликка муносабат ва масъулият тақсимоти борасидаги стереотиплар асосида андрогенлик сифатларини ўзлаштириш ва ижтимоий-маданий хулқ-атворни ривожлантириш орқали, психоедюкатив интервенсиялар, когнитив-персептив қайта қуриш, андрогенлик компетенсияларини шакллантириш ва хулқ-атвор стратегияларини ўзгаришига қаратилган комплекс таркибий-моделни такомиллаштириш алгоритмини асосланган;
ўзбек оилаларида роллар тақсимотининг ижтимоий-психологик омиллар ва гендер тенгсизликни юзага келишида аёллар дискриминацияси, стереотиплар тизимида биологик тур сифатида эркакликни устунлиги ва аёлни буйсинувчанлиги, зўравонликка мойилллик, деструктив хулқ-атвор мотивларини намоён бўлиши ҳаракатларининг этнопсихологик, диний қадриятлар тизимида ижтимоий “норма” сифатида персепсияланиши туфайли, ижтимоий (рол, стереотип), иқтисодий (ресурс, имконият), психологик (ўзини ифодалаш, ўзини идрок қилиш) ва ҳуқуқий (ваколат, қарор қабул қилиш) йўналишларда гендер имконият ва имтиёзлар фарқлар дифференциацияси даллиланган;
ўзбек оилаларида гендер тенглик, компетентлик ва компетенсия тушунчалари илмий манбалар асосида назарий таҳлилиниши натижасида уларнинг мазмуний-мантиқий тузилиши, когнитив–ақлий, эмоционал–қадриятли ва бихевиорал–хулқ-атвор компонентлари, шунингдек, гендер рол идентификацияси ва коммуникатив ваколатлар нуқтаи назаридан ўзаро фарқланувчи хусусиятлари асосида тадқиқот доирасида ўзбек оилавий контекстига мос муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган;
ўзбек оилаларида гендер тенгликни намоён бўлишида ролли адаптив стратегияларга кўра аёлларда гендер тенгсизликни қабул қилишга хизмат қилувчи персептив-апперсептив хулқ шакллари патриархал конформизм, интериоризацияланган пассив мослашув, эмпатик қобилият таҳлили туфайли этнопсихологик қадриятлар тизимида шаклланган хулқ-атвор моделлари гендер муносабатларини қабул қилиш, баҳолаш ва идрок этиш жараёнларини тартибга солувчи ички психологик механизмлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўзбек оиласи эр-хотин гендер тенгсизлик муаммосининг миллий-этник, диний, назарий ва методологик асослари таҳлил қилинганлиги ва гендер тенгликни такомиллаштириш юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўзбек оиласида эр-хотин муносабатларида гендер тенгсизликка сабаб бўлувчи омилларни таҳлил қилиш натижасида миллий тафаккур ва анъанавий роллар, қадриятларнинг субъектив талқини, гендер назариялари ҳамда патриархал моделлар билан боғлиқ жараёнларни этнопсихологик, диний, назарий ва методологик асослар интеграцияси туфайли ушбу муаммони тадқиқ этишда асосланувчи назария методи, фемонологик стратегия каби методологик-услубий имкониятлар далилланганлиги, тизимлаштирилганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2025-йил 23-августдаги 441-сон буйруғи билан «Оила психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2025-йил 20-августдаги 441а-сон маълумотномаси). Натижада бўлғуси маҳалла мутахассислари, амалиётчи психологларнинг муаммоли оилалар билан ишлашда методологик-услубий имкониятларини ва касбий тайёргарлик даражасини оширишга эришилган;
ўзбек оиласида эр-хотин муносабатларидаги гендер тенгсизликка оид тасаввурларни баҳолашга мўлжалланган ижтимоий-психологик сўровномага кўра эр-хотинларда гендер роллар, тенгликка муносабат ва масъулият тақсимоти борасидаги стереотиплар асосида андрогенлик сифатларини ўзлаштириш ва ижтимоий-маданий хулқ-атворни ривожлантириш орқали, психоедюкатив интервенсиялар, когнитив-персептив қайта қуриш, андрогенлик компетенсияларини шакллантириш ва хулқ-атвор стратегияларини ўзгаришига қаратилган комплекс таркибий-моделни такомиллаштириш алгоритмини ишлаб чиқилганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2025-йил 23-августдаги 441-сон буйруғи билан «Оила психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2025-йил 20-августдаги 441а-сон) Натижада соҳа мутахассисларининг эр-хотинларнинг гендер тенгсизликка оид тасаввурларини баҳолаш, муаммоларини бартараф этиш имкониятлари оширилган ва бойитилган;
ўзбек оилаларида роллар тақсимотининг ижтимоий-психологик омиллар ва гендер тенгсизликни юзага келишида аёллар дискриминацияси, стереотиплар тизимида биологик тур сифатида эркакликни устунлиги ва аёлни буйсинувчанлиги, зўравонликка мойилллик, деструктив хулқ-атвор мотивларини намоён бўлиши ҳаракатларининг этнопсихологик, диний қадриятлар тизимида ижтимоий “норма” сифатида персепсияланиши туфайли, ижтимоий (рол, стереотип), иқтисодий (ресурс, имконият), психологик (ўзини ифодалаш, ўзини идрок қилиш) ва ҳуқуқий (ваколат, қарор қабул қилиш) йўналишларда гендер имконият ва имтиёзлар фарқланишига доир таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2025-йил 23-августдаги 441-сон буйруғи билан «Оила психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2025-йил 20-августдаги 441а-сон) Натижада бўлғуси маҳалла мутахассислари, амалиётчи психологларнинг муаммоли оилалар билан ишлашда аёллар дискриминацияси билан боғлиқ тажрибалари, гендер имконият ва имтиёзлар фарқланишига доир малакалари услубий ва мазмунан такомиллаштирилган;
ўзбек оилаларида гендер тенглик, компетентлик ва компетенсия тушунчалари илмий манбалар асосида назарий таҳлилланиши натижасида уларнинг мазмуний-мантиқий тузилиши, когнитив–ақлий, эмоционал–қадриятли ва бихевиорал–хулқ-атвор компонентлари, шунингдек гендер рол идентификацияси ва коммуникатив ваколатлар нуқтаи назаридан ўзаро фарқланувчи хусусиятлари асосида тадқиқот доирасида ўзбек оилавий контекстига мос муаллифлик таърифи ишлаб чиқилганлигига оид таклиф ва тавсиялар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2025-йил 23-августдаги 441-сон буйруғи билан «Оила психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2025-йил 20-августдаги 441а-сон). Натижада мутахассис психологларнинг гендер компетентликни шакллантириш орқали гендер тенгликни таъминланишига оид билимларини ривожлантиришга эришилган;
ўзбек оилаларида гендер тенгликни намоён бўлишида ролли адаптив стратегияларга кўра аёлларда гендер тенгсизликни қабул қилишга хизмат қилувчи персептив-апперсептив хулқ шакллари патриархал конформизм, интериоризацияланган пассив мослашув, эмпатик қобилият таҳлили туфайли этнопсихологик қадриятлар тизимида шаклланган хулқ-атвор моделлари гендер муносабатларини қабул қилиш, баҳолаш ва идрок этиш жараёнларини тартибга солувчи ички психологик механизмларини асосланганлигига оид хулосалар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2025-йил 23-августдаги 441-сон буйруғи билан «Оила психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказнинг 2025-йил 20-августдаги 441а-сон). Натижада гендер муносабатларининг эмпатик тикланишига қаратилган тренингларда, гендер муносабатларини қабул қилиш, баҳолаш ва идрок этиш жараёнларини тартибга солувчи ички психологик механизмлар хақидаги билимлардан унумли фойдаланиш кўникмаси шакллантирилган ва ўқув курсларини психологик жиҳатдан бойитишга хизмат қилган.