Жалолова Дилафруз Собировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак тарбиячиларда репродуктив маданиятни ривожлантиришнинг психологик хусусиятлари” 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси  (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/P909.
Илмий раҳбар: Каршиева Дилафруз Суюновна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD 03/30.12.2021.P.26.02
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Саттарова Гулнора Икромовна, психология фанлари доктори (DSc), доцент.
 Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак тарбиячиларда репродуктив маданиятни ривожлантиришнинг психологик хусусиятларини ўрганиш ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак тарбиячиларнинг репродуктив маданияти соғлом турмуш тарзи ҳақидаги билимлар ўзликни англаш, оилавий ҳаёт билан боғлиқ вазиятни конструктив идрок қилишни, саломатликка оид қадриятлар эса дунёқарашнинг кенгайишига ҳамда фаровон турмуш мотивасиясини кучайишига таъсир этишига асосланиб репродуктив хулқ-атворга идентив ривожлантирилиши исботланган; 
бўлажак тарбиячиларнинг репродуктив маданиятини ривожлантиришда оилавий ҳаёт, соғлом фарзандни дунёга келтириш ҳақидаги билимлар, саломатликка оид қадриятлар шахсларнинг ўзаро бир-бирига даҳлдорлиги, ўзаро муносабатларда эмосионал яқинлик билан боғлиқ назорат ва таваккалчиликни кучли намоён бўлишини таъминлаганлиги туфайли ҳаётий турғунлик даражаси муҳим омил эканлиги далилланган;
бўлажак тарбиячиларнинг репродуктив маданияти оилавий ҳаёт, насл қолдиришга оид билимлар шахснинг ўзига бўлган ишончи ва фаоллигини оширганлиги, репродуктив қадриятлар эса кайфиятнинг барқарорлашувини, хавотирланишнинг камайишини таъминлаганлиги боис шахснинг ўз эмосионал ҳолатини баҳолаш даражасига боғлиқ ривожланиши асосланган;
бўлажак тарбиячиларнинг репродуктив маданиятини ривожлантиришда шахснинг ўз саломатлигига нисбатан соғлом муносабатда бўлишини таъминловчи психик ҳолатларни ўзида мужассамлаштирган репродуктив ўзини англаш ва соғлом насл қолдириш учун ота-оналикка тайёрланиш орқали хавотирланиш, агрессивлик даражасини пасайтириш зарурлигига асосланиб психологик саломатлик муҳим индикатор вазифасини бажариши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:  Бўлажак тарбиячиларда репродуктив маданиятни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот иши натижалари асосида:
бўлажак тарбиячиларнинг репродуктив маданияти соғлом турмуш тарзи ҳақидаги билимлар ўзликни англаш, оилавий ҳаёт билан боғлиқ вазиятни конструктив идрок қилишни, саломатликка оид қадриятлар эса дунёқарашнинг кенгайишига ҳамда фаровон турмуш мотивасиясини кучайишига таъсир этишига асосланиб репродуктив хулқ-атворга идентив ривожлантирилиши исботланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-390 сон буйруғи билан «Онтогенез психологийси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-390 а -сон маълумотномаси). Натижада бўлажак тариячиларнинг репродуктив маданиятини репродуктив хулқ билан боғлиқ жиҳатларини асослаш имконияти яратилган; 
бўлажак тарбиячиларнинг репродуктив маданиятини ривожлантиришда оилавий ҳаёт, соғлом фарзандни дунёга келтириш ҳақидаги билимлар, саломатликка оид қадриятлар шахсларнинг ўзаро бир-бирига даҳлдорлиги, ўзаро муносабатларда эмосионал яқинлик билан боғлиқ назорат ва таваккалчиликни кучли намоён бўлишини таъминлаганлиги туфайли ҳаётий турғунлик даражаси муҳим омил эканлиги далилланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-390 сон буйруғи билан «Онтогенез психологийси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-390 а -сон маълумотномаси). Натижада бўлажак тариячиларнинг репродуктив маданиятини ривожлантиришда ҳаётий турғунлик даражасининг аҳамиятини очиб бериш имконияти кенгайтирилган;
бўлажак тарбиячиларнинг репродуктив маданияти оилавий ҳаёт, насл қолдиришга оид билимлар шахснинг ўзига бўлган ишончи ва фаоллигини оширганлиги, репродуктив қадриятлар эса кайфиятнинг барқарорлашувини, хавотирланишнинг камайишини таъминлаганлиги боис шахснинг ўз эмосионал ҳолатини баҳолаш даражасига боғлиқ ривожланиши асосланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-390 сон буйруғи билан «Онтогенез психологийси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-390 а -сон маълумотномаси). Натижада бўлажак тариячиларнинг репродуктив маданиятини ривожлантиришда эмосионал ҳолатларнинг аҳамияти очиб берилган; 
бўлажак тарбиячиларнинг репродуктив маданиятини ривожлантиришда шахснинг ўз саломатлигига нисбатан соғлом муносабатда бўлишини таъминловчи психик ҳолатларни ўзида мужассамлаштирган репродуктив ўзини англаш ва соғлом насл қолдириш учун ота-оналикка тайёрланиш орқали хавотирланиш, агрессивлик даражасини пасайтириш зарурлигига асосланиб психологик саломатлик муҳим индикатор вазифасини бажариши исботланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-390 сон буйруғи билан «Онтогенез психологийси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2025-йил 19-июндаги ПМ-390 а -сон маълумотномаси). Натижада бўлажак тариячиларнинг репродуктив маданиятини ривожлантиришда психологик саломатликнинг ўрни асослаб берилган ва репродуктив маданиятни ривожлантиришга қаратилган дастур ишлаб чиқилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish