Усманова Нилуфар Абдуманноповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Паратонзилляр абцсессни комплекс даволашда сорбцион ва антиоксидант терапия», 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Â2023.3.PhD/Tib1203.
Илмий раҳбар: Қосимов Қобил Қосимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Шайхова Холида Эркиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Умаров Одил Махмудович, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Озарбайжон тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сорбцион ва антиоксидант терапияни биргаликда қўллаш орқали паратонзилляр абсцесс билан касалланган беморларни комплекс даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
паратонзилляр абсцесс турли ёш гуруҳларида турлича учраб, кўпинча меҳнатга лаёқатли ёшда (18-59 ёш) учраши, ҳамда аксарият ҳолларда икки томонлама тарқалиб, супратонзилляр, яъни олдинги-юқори қисмида жойлашиши, беморлар паратонзилляр абсцесснинг абсцесслашган (82%) ва  инфильтрация (11%) босқичида мурожаат қилиши ҳамда кўпинча тонзиллоген (91%) сабабли келиб чиқиши аниқланган; 
паратонзилляр абсцесс билан оғриган беморларда грамм-мусбат микрофлора: Streptocossus viridans – 31%, Staphyloccus epidermidis – 23%, Staphylococcus aureus – 16%, Streptoccus pyogenes - 12%, Klebsiella pneumoniae, Candida albicans ва бошқалар нисбатан кам ҳолатларда учраши аниқланган;
паратонзилляр абсцесс билан оғриган беморларда қондаги эндотоксикоз даражаси интоксикациянинг лейкоцитар индексининг ортиши, ўрта молекуляр пептидлар ҳамда  малон диальдегиди ва диен конъюгатлари каби липопероксидация маҳсулотлари концентрациясининг ошиши, каталаза ва супероксиддисмутаза антиоксидант тизими ферментлари фаоллигининг пасайиши (р>0,01) билан тавсифланиши исботланган;
паратонзилляр абсцесс билан оғриган беморларни комплекс даволашда антиоксидант фаолликка эга дори воситалари ва энтеросорбентни қўллаш қоннинг иммунологик ва биокимёвий кўрсаткичларининг меъёрланиши тезлашишига олиб келгани ҳолда клиник жиҳатдан тезроқ соғайишга ҳамда даволаш самарадорлигини 20,5% оширишга имкон бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Паратонзилляр абсцесс билан касалланган беморларни комплекс даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: паратонзилляр абсцесс турли ёш гуруҳларида турлича учраб, кўпинча меҳнатга лаёқатли ёшда (18-59 ёш) учраши, ҳамда аксарият ҳолларда икки томонлама тарқалиб, супратонзилляр, яъни олдинги-юқори қисмида жойлашиши, беморлар паратонзилляр абсцесснинг абсцесслашган (82%) ва  инфильтрация (11%) босқичида мурожаат қилиши ҳамда кўпинча тонзиллоген (91%) сабабли келиб чиқиши аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 25 февралдаги 6i-14/u-сон билан тасдиқланган “Паратонзилляр абсцессни комплекс диагностикасини оптималлаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош бўйин касалликлари илмий амалий тиббиёт марказининг 28 мартдаги 28-сонли буйруғи ва Андижон шахар “Холис” хусусий тиббиёт марказининг 2025 йил 27 мартдаги 105-сон  ва Фарғона вилоят  кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 25-мартдаги 54-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15-августдаги 23/06-сонли хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: Паратонзилляр абсцессни тарқалиши частотасини ва ўзига хос кечишини аниқлаш комплекс ташхислаш самарадорлигини ошириш ҳамда даволаш усулини тўғри танлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: паратонзилляр абсцесс бўлган беморларни ташхислашда касалликни ўзига хос кечишини таҳлил қилиш беморларда ўрта ҳисобда 227000 сўм иқтисод қилиш имкони берди, агар 1 йилда ўртача 70 нафар бемор ушбу касаллик билан мурожаат қилишини инобатга олсак, умумий йиллик 15890000 сўм иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: паратонзилляр абсцесс бўлган беморларда касалликни тарқалиши ва ўзига хос кечишини инобатга олиш комплекс ташхислаш ва даволаш самарадорлигини оширади.
иккинчи илмий янгилик: паратонзилляр абсцесс билан оғриган беморларда грамм-мусбат микрофлора: Streptocossus viridans – 31%, Staphyloccus epidermidis – 23%, Staphylococcus aureus – 16%, Streptoccus pyogenes - 12%, Klebsiella pneumoniae, Candida albicans ва бошқалар нисбатан кам ҳолатларда учраши аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 25 февралдаги 6i-14/u-сон билан тасдиқланган “Паратонзилляр абсцессни комплекс диагностикасини оптималлаштириш” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош бўйин касалликлари илмий амалий тиббиёт марказининг 28 мартдаги 28-сонли буйруғи ва Андижон шахар “Холис” хусусий тиббиёт марказининг 2025 йил 27 мартдаги 105-сон ва Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 25-мартдаги 54-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15-августдаги 23/06-сонли хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: паратонзилляр абсцесс бўлган беморларда микробиологик текширув ўтказиш касалликни қўзғатувчисини аниқланган ҳолда рационал антибиотикотерапияни ўтказиш имкониятини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: паратонзилляр абсцесс бўлган беморларни ташхислашда комплекс ёндашув беморларда ўрта ҳисобда 227000 сўм иқтисод қилиш имкони берди, агар 1 йилда ўртача 70 нафар бемор ушбу касаллик билан мурожаат қилишини инобатга олсак, умумий йиллик 15890000 сўм иқтисод қилиш имконини беради.  Хулоса: паратонзилляр абсцесс бўлган беморларда аероб микрофлоранинг мавжудлиги ҳамда анаероб микрофлоранинг қўшилиши касаллик кечимини оғирлаштиради, шу сабабли антибиотикка сезувчанликни инобатга олган ҳолда даволаш усулларини танлаш лозим.
учинчи илмий янгилик: паратонзилляр абсцесс билан оғриган беморларда қондаги эндотоксикоз даражаси интоксикациянинг лейкоцитар индексининг ортиши, ўрта молекуляр пептидлар ҳамда  малон диальдегиди ва диен конъюгатлари каби липопероксидация маҳсулотлари концентрациясининг ошиши, каталаза ва супероксиддисмутаза антиоксидант тизими ферментлари фаоллигининг пасайиши (р>0,01) билан тавсифланиши исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 25 февралдаги 6i-14/u-сон билан тасдиқланган “Паратонзилляр абсцессни даволашда сорбцион ва антиоксидант терапия” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош бўйин касалликлари илмий амалий тиббиёт марказининг 28 мартдаги 28-сонли буйруғи ва Андижон шахар “Холис” хусусий тиббиёт марказининг 2025 йил 27 мартдаги 105-сон ва Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 25-мартдаги 54-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15-августдаги 23/06-сонли хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: Паратонзилляр абсцесс билан хаста беморларда эндоген интоксикация маркерлари даражасини ортиши (ЛИИ –4,3 марта; ЎММ –2,6 марта), липопероксидатсия маҳсулотларининг ортиқча тўпланиши (МДА – 2,6 марта; ДК – 2,1 марта) билан организмда антиоксидант химоя тизими яллиғланиш ривожланиши, организмнинг детоксикацион ва антиоксидант фаолияти сусайиши (каталаза – 1,8 марта, супероксиддисмутаза 2,2 марта) билан ифодаланади, бу ўз навбатида эндотоксикоз ривожланиши хавфини янада кучайтиради. Бу эса беморларнинг хавфсизлигини таъминлайди, организмдаги эндоген интоксикацияни белгиловчи кўрсаткичларни аниқлаш орқали организмда келиб чиқадиган асоратлар олди олинади ва узоқ муддатли даволашга бўлган эҳтиёжни қисқартиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: функционал натижаларнинг эрта аниқланиши реабилитация муддати ва шиддатини камайтиради. Шунинг ҳисобига, реабилитация билан боғлиқ хизматлар ва дори-дармон сарфи бир беморда ўртача 500000 сўмгача қисқаради. Бу нафақат тўғридан-тўғри харажатларни камайтиради, балки беморларнинг иқтисодий йўқотишларини (ишдан қолиш вақти, транспорт, парвариш харажатлари) ҳам қисқартиради. Агар паратонзилляр абсцесс билан касалланган беморларда қондаги эндоген интоксикацияни эрта аниқласак, ва бунинг оқибатида келиб чиқадиган паренхиматоз органларнинг етишмовчилиги хам олди олинади. Йилига камида 60 нафар беморда жорий этилса, муассаса даражасида йиллик умумий иқтисодий самара 3000000 сўм атрофида шаклланади. Хулоса: қондаги эндоген интоксикация ва липопероксидация, антиоксидант тизим кўрсаткичларини аниқлаш орқали эндотоксикоз оқибатида келиб чиқадиган  асоратларни бартараф этиш ва реабилитация бўйича харажатларни қисқартиради. 
тўртинчи илмий янгилик: паратонзилляр абсцесс билан оғриган беморларни комплекс даволашда антиоксидант фаолликка эга дори воситалари ва энтеросорбентни қўллаш қоннинг иммунологик ва биокимёвий кўрсаткичларининг меъёрланиши тезлашишига олиб келгани ҳолда клиник жиҳатдан тезроқ соғайишга ҳамда даволаш самарадорлигини 20,5% оширишга имкон бериши исботланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 25 февралдаги 6i-14/u-сон билан тасдиқланган “Паратонзилляр абсцессни даволашда сорбцион ва антиоксидант терапия” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош бўйин касалликлари илмий амалий тиббиёт марказининг 28 мартдаги 28-сонли буйруғи ва Андижон шахар “Холис” хусусий тиббиёт марказининг 2025 йил 27 мартдаги 105-сон ва Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 25-мартдаги 54-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 15-августдаги 23/06-сонли хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: Паратонзилляр абсцесс билан оғриган беморларни комплекс даволашда антиоксидант терапия ва махаллий сорбцион санация билан бирга энтерал сорбцияни қўллаш клиник жиҳатдан тезроқ соғайишга, шунингдек, қоннинг иммунологик ва биокимёвий кўрсаткичларининг меъёрлаши тезлашишига олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: анъанавий усулда даволаниш ўртача 9-10 кун ташкил этса, биз ишлаб чиққан комплекс давода эса 6 ва 7 кунни ташкил этди. Хар бир бемор учун ўртача  ўрин куни ва даволаш харажатлари 2855540 сўмни ташкил этса, ишлаб чиқилган комплекс даво ва ўрин куни қисқаришини хисобга олиб 1280350 сўмни ташкил қилади. Яъни бир бемор ҳисобида 1575190 сўмгача харажатлар қисқариши мумкин. Бир йилда ўртача 70 та бемор даволанишини олсак, умумий иқтисодий самарадорлик бир муассаса учун 110263300 сўмни ташкил этади. Шунингдек, паратонзилляр абсцесс билан касалланган беморлар асосида беморларда шифохонада бўлиш муддати ўртача 6 кунни, аньанавий даво усулда эса 9-10 кундан ортиқни ташкил этади. Бир бемор учун шифохона харажатлари аниқ ҳисоб-китобларга кўра ўртача 1575190 сўмгача иқтисод қилиниши мумкин. Хулоса: паратонзилляр абсцесс билан оғриган беморларни комплекс даволашда антиоксидант фаолликка эга дори воситалари ва энтеросорбентни қўллаш клиник жиҳатдан тезроқ соғайишга, шунингдек, қоннинг иммунологик ва биокимёвий кўрсаткичларининг нормаллашиши тезлашишига олиб келади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish