Ашуралиев Шохижахон Хасанбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Меллори-Вейс синдромида диагностика ва даволаш ёндашувларининг мутаносиблигини такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Tib5225.
Илмий раҳбар: Саттаров Ойбек Тахирович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Хакимов Дилшодбек Мамадалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джуманиёзов Джавохир Азадбоевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Абу Али Ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий комплекс ёндашувларга асосланган ҳолда Меллори-Вейс синдромини ташхислаш ва даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк марта Меллори-Вейс синдромида эндовизуал кўрик вақтида зарарланиш табиати, ўлчамлари, қон кетиш манбаси ва интенсивлиги, кечиши ва турига кўра айнан ушбу касалликка хос бўлган қон кетишининг эндоскопик таснифи ишлаб чиқилган;
Меллори-Вейс синдромининг ривожланиш хавф омиллари, зарарланиш даражаси, қон кетишининг табиати, эндоскопик тавсифи ҳамда клиник кечиш хусусиятларини инобатга олган ҳолда ташхисот ва даволаш ёндашувлари такомиллаштирилган;
Меллорй-Вейс синдромида гемостаз мақсадида қон кетиш манбаси бўлиши мумкин бўлган қизилўнгачнинг эзофагогастрал ўтиш қисми ва меъданинг кардиал қисмини интралуминар адекват бошқарилувчи компрессия қилиш имконини берувчи махсус баллонли назогастрал зонд такомиллаштирилган;
замонавий комплекс ёндашувларга асосланган ҳолда Меллорй-Вейс синдромида ташхислаш ва даво турини танлаш имконини берувчи такомиллаштирилган диагностик ва даволаш тартиботининг клиник самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Меллори-Вейс синдроми билан касалланган беморларни ташхислаш ва комплекс даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: илк марта Меллори-Вейс синдромида эндовизуал кўрик вақтида зарарланиш табиати, ўлчамлари, қон кетиш манбаси ва интенсивлиги, кечиши ва турига кўра айнан ушбу касалликка хос бўлган қон кетишининг ишлаб чиқилган эндоскопик таснифи Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 23 декабрдаги 12-24/433-t-сон билан тасдиқланган “Меллори-Вейс синдромида диагностика ва даволаш ёндашувларининг мутаносиблигини такомиллаштириш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасининг 2025 йил 22 январдаги 2-сон ва Тошкент вилояти Янгийўл туман тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 22 январдаги 159-10-146-TB/2025-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 22 майдаги 18/03-сонли хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: ушбу илмий янгиликни Меллори-Вейс синдроми бўлган беморларни ташхислашда инобатга олиш комплекс ташхислаш самарадорлигини оширади, қон кетиш манбасини ўз вақтида аниқлашга ва тўхтатишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: илмий янгиликни ташхисот стандартига киритиш тезкор ташхис қўйишни таъминлагани ҳолда ўринсиз ва узоқ давом этувчи текширувларни ўтказишни бартараф этади. Бунинг натижасида 1 беморни текшириш учун сарфланадиган маблағларни қисқартишга имкон беради. Хулоса: ушбу илмий янгиликни ташхисот стандартларига киритиш текширувлар сонини қисқартириш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=124) 21824000 сўм бюджет маблағлари тежалишига имкон беради.
иккинчи илмий янгилик: Меллори-Вейс синдромининг ривожланиш хавф омиллари, зарарланиш даражаси, қон кетишининг табиати, эндоскопик тавсифи ҳамда клиник кечиш хусусиятларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган ташхисот ва даволаш ёндашувлари Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 23 декабрдаги 12-24/433-t-сон билан тасдиқланган “Меллори-Вейс синдромида диагностика ва даволаш ёндашувларининг мутаносиблигини такомиллаштириш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасининг 2025 йил 22 январдаги 2-сон ва Тошкент вилояти Янгийўл туман тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 22 январдаги 159-10-146-TB/2025-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 22 майдаги 18/03-сонли хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: такомиллаштирилган ташхисот ва даволаш ёндашувларидан фойдаланиш қон кетиш билан асоратланган Меллори-Вейс синдроми бўлган беморларни хаётини сақлаб қолишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган ёндашувларни қўллаш орқали беморларнинг стационарда бўлиш муддати ўртача 1,3 кунга қисқартирилди. Бунинг натижасида 1 беморнинг стационарда бўлиши 1 кунлик жами харажатларининг ўртача миқдори (дори-дармонлар, текширувлар билан биргаликда) 540480 сўмни ташкил этгани ҳолда 702624 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинишига имкон берган. Хулоса: ушбу илмий янгиликни даволаш стандартларига киритиш ўрин-кунларни қисқартириш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (64 беморда ушбу ёндашувлар қўлланилган) 44967936 сўм бюджет маблағлари тежалишига имкон беради.
учинчи илмий янгилик: Меллорй-Вейс синдромида гемостаз мақсадида қон кетиш манбаси бўлиши мумкин бўлган қизилўнгачнинг эзофагогастрал ўтиш қисми ва меъданинг кардиал қисмини интралуминар адекват бошқарилувчи компрессия қилиш имконини берувчи такомиллаштирилган махсус баллонли назогастрал зонд Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 23 декабрдаги 12-24/433-t-сон билан тасдиқланган “Меллори-Вейс синдромида диагностика ва даволаш ёндашувларининг мутаносиблигини такомиллаштириш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасининг 2025 йил 22 январдаги 2-сон ва Тошкент вилояти Янгийўл туман тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 22 январдаги 159-10-146-TB/2025-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 22 майдаги 18/03-сонли хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: Меллорй-Вейс синдромида гемостаз мақсадида такомиллаштирилган махсус баллонли назогастрал зонддан фойдаланиш қон кетишини муваққат тўхтатишга, бемор хаётини сақлаб қолишга, бошқа асоратларни олдини олишга ва такрорий даволашга бўлган эҳтиёжни камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: такомиллаштирилган махсус баллонли назогастрал зонддан фойдаланиш орқали беморларнинг стационарда бўлиш муддати ўртача 1,3 кунга қисқартирилди. Бунинг натижасида 1 беморнинг стационарда бўлиши 1 кунлик жами харажатларининг ўртача миқдори 540480 сўмни ташкил этгани ҳолда 702624 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинишига имкон берган. Хулоса: ушбу илмий янгиликни даволаш стандартларига киритиш ўрин-кунларни қисқартириш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=64) 44967936 сўм бюджет маблағлари тежалишига имкон беради.
тўртинчи илмий янгилик: замонавий комплекс ёндашувларга асосланган ҳолда Меллорй-Вейс синдромида ташхислаш ва даво турини танлаш имконини берувчи такомиллаштирилган диагностик ва даволаш тартиботининг клиник самарадорлиги исботланганлиги Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 23 декабрдаги 12-24/433-t-сон билан тасдиқланган “Меллори-Вейс синдромида диагностика ва даволаш ёндашувларининг мутаносиблигини такомиллаштириш усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасининг 2025 йил 22 январдаги 2-сон ва Тошкент вилояти Янгийўл туман тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил 22 январдаги 159-10-146-TB/2025-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 22 майдаги 18/03-сонли хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: такомиллаштирилган диагностик ва даволаш тартиботидан фойдаланиш Меллори-Вейс синдроми бўлган беморларда комплекс ташхислаш самарадорлигини оширишга, адекват даволаш усулини танлашга ва самарали натижага эришишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: такомиллаштирилган диагностик ва даволаш тартиботидан фойдаланиш беморларнинг стационарда бўлиш муддатини ўртача 1,3 кунга қисқартиришга ҳамда 1 беморнинг стационарда бўлишининг жами харажатларини қисқариши ҳисобига 702624 сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинишига имкон берган. Хулоса: ушбу илмий янгиликдан фойдаланиш ўрин-кунларни қисқартириш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=124) 87125376 сўм бюджет маблағлари тежалишига имкон беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish