Мирзаев Хайём Тошқуловичнинг филологоя фанлари доктори (DSc)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХВИ-ХИХ асрлар форс-тожик арузшунослигининг шаклланиш ва ривожланиш тамойиллари”, 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (тожик тили ва тожик адабиёти).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.DSc/Fil798
Илмий раҳбар: Жумақул Ҳамроев филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.02.11
Расмий оппонентлар: Эшонқулов Ҳусниддин Примович филология фанлари доктори, профессор; Мисбоҳиддини Нарзиқул филология фанлари доктори, профессор; Юсупова Дилнавоз Раҳмоновна филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. ⅩⅤИ-ⅩИⅩ асрларда яратилган рисолалар таҳлили асосида форс-тожик арузшунослигининг шаклланиш ва ривожланиш тамойилларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ХВИ-ХИХ асрлар арузшунослиги форс-тожик аруз илмининг эволюцион босқичи сифатида баҳоланган ҳамда ушбу давр арузий рисолаларида истиқболли, истиқболсиз, мустаъмал (амалдаги) ва матрук (эски) вазнларни саралаш каби янги ғояларнинг илгари сурилганлиги жузв, рукн, зиҳоф, баҳр, доира ва бошқа арузий бирликлар тадқиқи асосида аниқланган;
“Чаҳор гулзор”, “Рисолайи аруз ва қофия”, “Меърож ул-аруз”, “Мунтахаб ул-аруз” рисолаларида араб ва форс арузшунослари қарашларидаги жузв масаласи қиёсланиб, “сабаб”, “ватад” ва “фосила” жузвларининг икки халқ арузида фонетик нуқтайи назардан тенг қўлланилганлиги исботланган;
ХВИ-ХИХ асрлар рисолаларида “зиҳоф” ва “илал” масалалари олдинги давр рисолаларидан фарқли равишда алоҳида арузий бирликлар сифатида талқин этилганлиги, давр арузшуноси Муҳаммад Ғиёсиддин зиҳофлар сонини ўтган давр муаллифларига қараганда кўпроқ (47 та) кўрсатганлиги, айнан шу олим мумтоз арузшунослигида илк маротаба “илал” истилоҳини олиб кирганлиги асосланган;
ХВИ-ХИХ асрлар арузшунослигини ўрганиш асносида араб шеъриятига хос Тавил, Мадид, Басит, Вофир, Комил баҳрларининг ўша давр форс шеърияти амалиётида қўлланилмаганлиги, Жадид, Қариб, Мушокил баҳрларининг камистеъмоллиги, Ҳазаж, Ражаз, Рамал, Мунсариҳ, Музориъ, Муқтазаб, Мужтас, Сариъ, Хафиф, Мутақориб, Мутадорик баҳрларининг давр шеъриятида нисбатан кўп қўлланилганлиги далилланган;
Ғиёсиддин Мансур Даштакийнинг доира тузишда Насириддин Тусийга эргашганлиги, Хожа Ҳасан Нисорийнинг аруз илмини ўзлаштиришнинг осон усулларини тарғиб қилиш замирида доира масаласини эътиборга олмаганлиги, Муҳаммад Ғиёсиддиннинг доира тузишда ўтган давр арузшунослари тажрибаларини умумлаштириб, форс-тожик арузшунослиги тарихида доиралар сонини олтитага етказганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ⅩⅥ-ⅩИⅩ асрлар форс-тожик арузшунослигининг шаклланиш ва ривожланиш тамойилларини тадқиқ этишдан олинган илмий натижалар асосида:
ХВИ-ХИХ асрлар арузшунослигини ўрганиш асносида араб шеъриятига хос Тавил, Мадид, Басит, Вофир, Комил баҳрларининг ўша давр форс шеърияти амалиётида қўлланилмаганлиги, Жадид, Қариб, Мушокил баҳрларининг камистеъмоллиги, Ҳазаж, Ражаз, Рамал, Мунсариҳ, Музориъ, Муқтазаб, Мужтас, Сариъ, Хафиф, Мутақориб, Мутадорик баҳрларининг давр шеъриятида нисбатан кўп қўлланилиши далилланганлиги тўғрисидаги янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-ОО5-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2025-йил 4-апрелдаги 191/1-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши орқали фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ҳамда монографиялар илмий савиясини оширишда хизмат қилган;
Ғиёсиддин Мансур Даштакийнинг доира тузишда Насириддин Тусийга эргашганлиги, Хожа Ҳасан Нисорийнинг аруз илмини ўзлаштиришнинг осон усулларини тарғиб қилиш замирида доира масаласини эътиборга олмаганлиги, Муҳаммад Ғиёсиддиннинг доира тузишда ўтган давр арузшунослари тажрибаларини умумлаштириб, форс-тожик арузшунослиги тарихида доиралар сонини олтитага етказганлиги аниқланган илмий янгиликларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларга мўлжалланган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 8-апрелдаги 01/04-1310-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий консепсияси янги фикр-мулоҳазалар билан бойишига эришилган;
“Чаҳор гулзор”, “Рисолайи аруз ва қофия”, “Меърож ул-аруз”, “Мунтахаб ул-аруз” рисолаларида араб ва форс арузшунослари қарашларидаги жузв масаласи қиёсланиб, “сабаб”, “ватад” ва “фосила” жузвларининг икки халқ арузида фонетик нуқтайи назардан тенг қўлланилганлиги исботланган илмий янгиликларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023-2024-йилларда амалга оширилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 8-апрелдаги 01/04-1307-сон маълумотномаси). Натижада форс-тожик арузшунослигига бағишланган “Меърож ул-аруз” асари ҳамда Алишер Навоийнинг ўзбек арузшунослигига бағишланган “Мезон ул-авзон” асарларининг зиҳоф масаласига оид уйғун жиҳатлари аниқланган;
ХВИ-ХИХ асрлар арузшунослиги форс-тожик аруз илмининг эволюцион босқичи сифатида баҳоланган ҳамда ушбу давр арузий рисолаларида истиқболли, истиқболсиз, мустаъмал (амалдаги) ва матрук (эски) вазнларни саралаш каби янги ғояларнинг илгари сурилганлиги жузв, рукн, зиҳоф, баҳр, доира ва бошқа арузий бирликлар тадқиқи асосида аниқланган илмий янгиликларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси шеърият ва адабий танқид кенгашлари ҳисоботи йиғилишларида, шунингдек, Самарқанд вилоят бўлими қошида фаолият юритаётган “Садоқат” тўгараги фаолиятида ва адабий кечаларда, ижодкор ёшлар билан учрашувларда, ижодкор ёшлар билан бўлган амалий, онлайн семинарларда фойдаланилди. (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 17-апрелдаги 01-03/162-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ташкил этилган ёш шоир ва олимлар билан учрашувларда мазкур тадқиқотда ўрганилган шеър вазни ҳақида баҳс юритадиган бир қатор назарий манбаларнинг мазмун-моҳияти, бугунги давр ижод аҳли учун муҳим дастуруламал сифатида хизмат қилиши мумкинлиги муҳокама этилган;
тадқиқотда шеърий вазнларда кузатилган фонетик ҳодисалар, қўлланилган атамаларнинг изоҳлари, унда ишлатилган форс ҳамда тожик тилларидаги мураккаб сўзлар матнда биграмма ва триграммаларнинг учрашиш эҳтимолини ҳисоблашда асос бўлиб хизмат қилганлиги ҳақидаги хулосала ва натижалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги 93461-сонли ҳарбий қисмда ҳарбий мақсадлар учун ишлаб чиқилган овоз, аудио ва видео маълумотларни матн кўринишига ўтказиш ҳамда таҳрирлаш жараёнини автоматлаштиришга мўлжалланган “Овоз АИ” дастурий таъминотини яратишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги 93461-сонли ҳарбий қисмнинг 2025-йил 17-апрелдаги 229-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотда форс адабиёти билан боғлиқ манбалар таркибидаги форсча атамаларнинг изоҳларидан ҳарбий бўлинмалар учун луғатларни тайёрлаш ҳамда мураккаб форсча сўзларни шарҳлаш имконияти яратилган;
диссертация муаллифи томонидан яратилган “Таърихи адабиёти мумтози тоҷик” (ИСБН 978-9910-9763-4-6) номли ўқув қўлланмасида тадқиқот натижаларидан, ундаги мавжуд хулоса ва янгиликлардан фойдаланилган. (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2023-йил 28-сентябрдаги 2-сон йиғилиш баённомаси). Мазкур ўқув қўлланмада форс-тожик шеъриятининг вужудга келиш илдизлари, биринчи форсча шеър, унинг муаллифи, яратилган даври, қандай вазнда айтилганлиги, Баҳром Гўр ва Абуҳафс Суғдийнинг шеърлари форс-тожик шеъриятининг илк намуналари эканлиги, уларни асослашда “Лубоб ул-албоб” ва “Ал-муъжам” каби илмий-назарий манбаларнинг ўрни беқиёслиги ҳақидаги мавзу ва масалаларни талабаларга атрофлича ёритиб беришда тадқиқотда илгари сурилган қарашлар ва шеърий намуналарнинг таҳлиллари (ўқув қўлланманинг 172-173 бетлари) янги ўқув материали сифатида хизмат қилган;
ⅩⅤИ-ⅩИⅩ асрларда яшаган форс-тожик халқининг маданий ҳаёти, мазкур асрларда Мовароуннаҳр ва Хуросон заминларида шеъриятнинг ривожланиши, бу даврда поетика илмининг ривожида Хожа Ҳасан Нисорийнинг “Чаҳор гулзор”, Ғиёсиддин Даштакийнинг “Рисолайи аруз ва қофия”, Муҳаммад Ғиёсиддиннинг “Меърож ул-аруз” асарлари катта ҳисса қўшганлиги ҳақидаги илмий хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали “Рангин камон” телекўрсатуви сенарияларини ёзишда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали”нинг 2025-йил 2-апрелдаги 05-09-411-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатув томошабинларига ⅩⅤИ-ⅩИⅩ асалар билан боғлиқ бир қатор манбалар мавжудлиги, уларнинг давр илмий ва маданий ҳаётини ўзида акс эттириши ҳақида муҳим маълумотлар етказилган.