Хўжанова Гулшода Отамуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ҳудудларнинг иқтисодий ривожланишини таъминлашда табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2631.
Илмий раҳбар: Хамраева Сайёра Насимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.72.05.
Расмий оппонентлар: Очилов Акром Одилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рашидов Раҳматулло Аложонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ҳудудларнинг иқтисодий ривожланишини таъминлашда табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий ресурсларни комплекс баҳолашда яшил иқтисодиётга ўтиш шароитида барқарор ривожланиш жиҳатдан бевосита ва билвосита самарадорлик кўрсаткичларининг умумий ҳамда хусусий жиҳатларидан иборат интеграллашган умумий коеффициент таклифи асосланган;
табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишда ҳудудларнинг барқарор ривожланишини максимал ва атроф-муҳит муҳофазасини минимал даражада шакллантиришда мақбул вариант сифатида “Қавали” эко-саноат паркини ташкил этиш таклифи асосланган;
табиий ресурс салоҳиятидан фойдаланишга йўналтирилган “муҳандис-тадқиқотчи” кўникмасига эга кадрлар тайёрлашда “саноат-фан-таълим” интеграциясига асосланган “Газ-кимё ва энергетика” илғор муҳандислик мактабини ташкил этиш таклифи асосланган;
ҳудудларда табиий ресурслардан самарали фойдаланишнинг ташкилий-технологик ва иқтисодий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган, 2025–2029-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳудудларнинг иқтисодий ривожланишини таъминлашда табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
табиий ресурсларни комплекс баҳолашда яшил иқтисодиётга ўтиш шароитида барқарор ривожланиш жиҳатдан бевосита ва билвосита самарадорлик кўрсаткичларининг умумий ҳамда хусусий жиҳатларидан иборат интеграллашган умумий коеффициент таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 14-декабрдаги ПҚ-389-сон “Қашқадарё вилоятини 2024–2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 2 бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 5-июндаги 04/30-1-12531-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 24-февралдаги 03-03/1-03/3-1793-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши табиий ресурсларнинг умумий ва хусусий самарадорлигини аниқлаш ҳамда таҳлил қилинаётган кўрсаткичларни самарадорлик ва таннарх бўйича мувозанатлаш имконини беради;
табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишда ҳудудларнинг барқарор ривожланишини максимал ва атроф-муҳит муҳофазасини минимал даражада шакллантиришда мақбул вариант сифатида “Қавали” эко-саноат паркини ташкил этиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 2-декабрдаги ПҚ-436-сон қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган «2030-йилгача Ўзбекистон Республикасида “яшил” иқтисодиётга ўтиш ва “яшил” ўсишни таъминлаш бўйича ҳаракатлар режаси»нинг 25-бандини “декарбонизациялаш ва айланма (циркуляр) иқтисодиёт амалиётини жорий қилишни жадаллаштириш учун эко-саноат паркларини (Эcо-Индустриал Паркс — ЭИП) яратиш бўйича таклифлар” бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 5-июндаги 04/30-1-12531-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 24-февралдаги 03-03/1-03/3-1793--сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ қилиниши натижасида чиқиндисиз ишлаб чиқаришнинг жорий этилиши ҳамда корхонада табиий ресурслардан самарали фойдаланишнинг бевосита кўрсткичи 24,15 фоизга ошиши асослаб берилган;
табиий ресурс салоҳиятидан фойдаланишга йўналтирилган “муҳандис-тадқиқотчи” кўникмасига эга қадрлар тайёрлашда “саноат-фан-таълим” интеграциясига асосланган “Газ-кимё ва энергетика” илғор муҳандислик мактабини ташкил этиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 7-июлдаги ПҚ-309-сон «Нефт ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорининг 3-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 5-июндаги 04/30-1-12531-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 24-февралдаги 03-03/1-03/3-1793--сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилоятида табиий ресурсларни қазиб олиш ва қайта ишлаш тармоғида саноат–фан–таълим интеграциясини такомиллаштириш орқали “муҳандис-тадқиқотчи” кўникмасига эга юқори малакали янги авлод муҳандис кадрлар тайёрлаш имконияти яратилган;
ҳудудларда табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ташкилий-технологик ва иқтисодий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган, 2025–2029-йилларга мўлжалланган прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 14-декабрдаги ПҚ-389-сон «Қашқадарё вилоятини 2024–2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025-йил 5-июндаги 04/30-1-12531-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 24-февралдаги 03-03/1-03/3-1793-сон маълумотномаси). Илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қашқадарё вилоятида табиий ресурслардан самарали фойдаланишга таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида Қашқадарё вилояти ҳудудлари барқарор ривожланишининг прогноз параметрлари ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган.