Шадиев Алишер Худойназаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ташкилий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Iqt5844.
Илмий раҳбар: Явмутов Дилшод Шойимардонкулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.72.05
Расмий оппонентлар: Бахтияр Рузметов, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Низомов Аслиддин Бадриддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ташкилий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақалар “ижтимоий-иқтисодий ривожланиш”ини баҳолаш услубиёти тизимли қиёсий таҳлил қилишнинг иқтисодий ўсиш, ижтимоий фаровонлик, таълим ва инсон капитали, ижтимоий тенглик ва адолат, атроф-муҳит ва барқарорлик, ижтимоий капитал ва институтлар, инновацион салоҳият омилларига асосланувчи “7 ўлчовли восита”сини киритиш орқали такомиллаштирилган;
ҳудудлар кесимида рақамли технологияларни жорий этилганлик даражасини аниқлашда уларнинг ижтимоий-иқтисодий тизимларга кўрсатадиган таъсири ва ҳудудлараро рақамли тафовутлар комплекс кўрсаткичлар тизимини баҳолашга  асосланган “Минтақавий рақамли трансформация индекси” (МРТИ) таклиф этилган;
 ҳудудий ривожланишни таъминлашда  дастурларни ишлаб чиқиш, инвестицион ва инновацион салоҳиятни аниқлаш ва йўналтириш, секторлараро мутаносибликни  шакллантириш, таҳлил ва мониторинг асосида асосий самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) тизимларини юритиш, демографик ахборот тизими платформалари орқали рақамли назорат ўрнатиш, маҳаллий бюджетлар ва ижтимоий хизматлар мувофиқлигини таъминлайдиган “Минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни мувофиқлаштириш департаменти”ни жорий қилиш таклифи асосланган;
Бухоро вилояти ижтимоий-иқтисодий ривожланиш самарадорлигини баҳолашда аҳоли жон бошига реал умумий даромадларнинг  ўзгариши таъсирини баҳолаш асосида 2030-йилга қадар ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ташкилий механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий ва амалий тавсиялар асосида:
минтақалар “ижтимоий-иқтисодий ривожланиш”ини баҳолаш услубиёти тизимли қиёсий таҳлил қилишнинг иқтисодий ўсиш, ижтимоий фаровонлик, таълим ва инсон капитали, ижтимоий тенглик ва адолат, атроф-муҳит ва барқарорлик, ижтимоий капитал ва институтлар, инновацион салоҳият омилларига асосланувчи “7 ўлчовли восита”сини киритиш орқали такомиллаштириш таклифидан Бухоро вилояти ҳокимининг “Бухоро вилоятида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва туризмни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2024-йил 16-августдаги 379-2-0-Қ/24-сон қарорининг 3-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси  2025-йил 1-ноябрдаги 03-19-12443-сон маʻлумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида минтақаларда ижлимоий-иқтисодий ривожланиш салоҳиятини аниқлаш имконияти кенгайган;
ҳудудлар кесимида рақамли технологияларни жорий этилганлик даражасини аниқлашда уларнинг ижтимоий-иқтисодий тизимларга кўрсатадиган таъсири ва ҳудудлараро рақамли тафовутлар комплекс кўрсаткичлар тизимини баҳолашга  асосланган “Минтақавий рақамли трансформация индекси” (МРТИ) таклифидан Бухоро вилояти ҳокимининг “Бухоро вилоятида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва туризмни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2024-йил 16-августдаги 379-2-0-Қ/24-сон қарорининг 3-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудлар кесимида рақамли технологияларни жорий этилганлик даражасини аниқлаш имконияти яратилган;
ҳудудий ривожланишни таъминлашда  дастурларни ишлаб чиқиш, инвестицион ва инновацион салоҳиятни аниқлаш ва йўналтириш, секторлараро мутаносибликни  шакллантириш, таҳлил ва мониторинг асосида асосий самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) тизимларини юритиш, демографик ахборот тизими платформалари орқали рақамли назорат ўрнатиш, маҳаллий бюджетлар ва ижтимоий хизматлар мувофиқлигини таъминлайдиган “Минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни мувофиқлаштириш департаменти”ни жорий қилиш таклифидан Бухоро вилояти ҳокимининг “Бухоро вилоятида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва туризмни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2024-йил 16-августдаги 379-2-0-Қ/24-сон қарорининг 3-бандида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси  2025-йил 1-ноябрдаги 03-19-12443-сон маʻлумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жараёнларининг мониторингини амалга ошириш имкони яратилган;
Бухоро вилояти ижтимоий-иқтисодий ривожланиш самарадорлигини баҳолашда аҳоли жон бошига реал умумий даромадларнинг  ўзгариши таъсирини баҳолаш асосида 2030-йилга қадар ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг прогноз параметрларидан Бухоро вилояти ҳокимининг “Бухоро вилоятида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва туризмни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2024-йил 16-августдаги 379-2-0-Қ/24-сон қарорининг 3-бандида белгиланган вазифаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси  2025-йил 1-ноябрдаги 03-19-12443-сон маʻлумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Бухоро вилояти аҳолиси жон бошига реал умумий даромадлар ҳажмининг 2,194 баробарга ошиши 2030-йилда вилоят аҳолисига жами хизматлар кўрсатиш ҳажмини 3,10 баробарга ошириш диапазонга тенг мақсадли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқиш имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish