Убайдуллаева Мафтунахон Омонбой қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли тизимли тиллар сиёсий дискурсида гендер динамикаси (ОАВ материаллари асосида)”, 10.00.11 - Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Fil4754
Илмий раҳбар: Каримова Васила Вахобовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон давлат давлат университети, PhD.03/04.06.2021.Fil.132.01.
Расмий оппонентлар: Нурманова Дилфуза Абдураҳимовна, филология фанлари доктори, профессор; Умарова Наргиза Рустамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли тизимли тиллар сиёсий дискурсида гендер динамикасини лисоний феномен сифатида ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тилшуносликда коммуникатив, прагматик, лисоний гендер муаммоларини ўрганиш гендер ва метагендер даврига бўлиниши, турли тизимли тилларда лингвистик гендернинг грамматик, лексик, референциал, ижтимоий турларга ажралиши, гендер шахснинг нутқий фаолиятида намоён очиб берилган;
тилшуносликда гендер назарияларининг дефицитлик, доминантлик, радикаллик, дифференциаллик, реформистик каби асосий турлари шаклланганлиги, лингвистик гендер моделларининг пайдо бўлиши этник, ижтимоий-маданий ҳаёт ҳамда гендер омили билан боғлиқлиги илмий асосланган;
сиёсий дискурсда лисоний майдон ҳодисаси мавжудлиги, унинг бирламчи ва иккиламчи жанрларга ажралиши, сиёсий контекст коммуникатив, семантик, прагматик, когнитив ва лингвомаданий хусусиятлари орқали ахборот алмашинувининг муҳим таркибий қисми сифатида хизмат қилиши, мазкур дискурсдаги гендер стереотипларининг аҳамияти далилланган;
сиёсий дискурснинг лингвогендерологик хусусиятлари, маскулин ва феминин мулоқот стратегиялари, хотин-қизлар таълими, гендер тенглик, никоҳ, оилавий зўравонлик каби мавзулардаги сиёсий нутқларда лингвистик гендер динамикасининг воқеланиши мисоллар орқали исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли тизимли тиллар сиёсий дискурсида гендер динамикасини ўрганиш давомида олинган илмий натижалар асосида:
тилшуносликда гендер муаммоларини ўрганиш гендер ва метагендер даврига бўлиниши, турли тизимли тилларда лингвистик гендернинг грамматик, лексик, референциал, ижтимоий турларга ажралиши, гендер шахснинг нутқий фаолиятида намоён бўлиши ҳақидаги хулосалардан 2022-2023-йиллар “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мультимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўплами яратиш” мавзусидаги F3-2019081663-рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда, хусусан, “Ўзбек фолклор санъати терминларининг қисқача ўзбекча-инглизча-немисча изоҳли луғати” ни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Давлат хореография академиясининг 2025-йил 6-январдаги 1/04-163-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа мазмуни гендер категориялари, гендер стереотипларига оид терминлар билан бойитилиб, изоҳли луғатнинг мукаммаллашувига эришилган;
тилшуносликда гендер назарияларининг дефицитлик, доминантлик, радикаллик, дифференциаллик, реформистик каби асосий турлари шаклланганлиги, лингвистик гендер моделларининг пайдо бўлиши этник, ижтимоий-маданий ҳаёт ҳамда гендер омили билан боғлиқлигига оид хулосалардан Қўқон давлат педагогика институтида 2020-2022-йилларда бажарилган S-ECAGD-18-CA-0067 (PO20002335)- рақамли “FY 2018 English Access Microscholarship Program” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги лойиҳанинг амалий жараёнида фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институтининг 2025-йил 8-январдаги 11/04-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа доирасида тайёрланган материалларнинг мазмуни бойитилган;
сиёсий дискурсда лисоний майдон ҳодисаси мавжудлиги, унинг бирламчи ва иккиламчи жанрларга ажралиши, сиёсий контекст коммуникатив, семантик, прагматик, когнитив ва лингвомаданий хусусиятлари орқали ахборот алмашинувининг муҳим таркибий қисми сифатида хизмат қилиши, мазкур дискурсдаги гендер стереотипларининг аҳамияти, сиёсий дискурснинг лингвогендерологик хусусиятлари, маскулин ва феминин мулоқот стратегиялари, хотин-қизлар таълими, гендер тенглик, никоҳ, оилавий зўравонлик каби мавзулардаги сиёсий нутқларда лингвистик гендер динамикасининг воқеланиши ҳақидаги хулосалардан 2022-2023-йилларда ЎЗМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 6-январдаги 26-36-934-сон маълумотномаси). Натижада 2022-2023-йилларда мазкур телерадиоканал материаллари илмий ва амалий жиҳатдан бойиган, мазмунан мукаммаллашуви таъминланган.