Рўзиев Бобир Акрамовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қашқадарё вилоятида сафари туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.17 – “Туризм ва меҳмонхона фаолияти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2024.4.PhD/Iqt3670
Илмий раҳбар: Суннатов Мухтор Неъматович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори,доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/30.07.2024.I.70.07.
Расмий оппонентлар: Арабов Нурали Ўралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алиева Маҳбуба Тойчиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилоятида сафари туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Қашқадарё вилоятидаги Ҳисор давлат қўриқхонаси, Китоб давлат геологик қўриқхонаси, Муборак давлат буюртма қўриқхонаси, ҳамда Сечанкўлда “Эхпериенcе Эcономй” (Тажриба иқтисодиёти)нинг мавжуд, ёввойи ҳайвонларни табиий шароитда кузатиш, фото-ов фаолияти ва экологик таълим бериш каби комплекс имкониятларидан фойдаланишни ташкил этишни 60% хусусий фондлар (туризм даромадидан), 40% давлат субсидиялари асосидаги давлат хусусий шерикчилиги асосида молиялаштириш таклифи илмий асосланган;
Қашқадарё вилояти туристлик обектлари: Ҳисор давлат қўриқхонаси, Китоб давлат геологик қўриқхонаси, Муборак давлат буюртма қўриқхонаси, ҳамда Сечанкўлнинг сафари туризм салоҳияти даражасини “юқори потенсиал” (33<СЦД<48), “ўртача потенсиал” (20<СЦД<32), “заиф потенсиал” (16<СЦД<20) янги қиймат шкалалари асосида баҳолаш орқали сафари туризм салоҳиятини ошириш имкониятларининг оптимал даражалари аниқланган;
Қашқадарё вилоятида сафари туризмни ривожлантиришда иштирок этувчи хўжалик субектларининг ҳамкорлик даражасини акс эттирувчи кўп секторли ташкилий-иқтисодий ҳамкорлик индекси “юқори самарали ҳамкорлик” (0.8≤МСCИ≤1.0); “барқарор ва самарали тизим” (0.7≤МСCИ<0.8); “ривожланиш босқичидаги ҳамкорлик тизими” (0.5≤МСCИ<0.7); “паст самарали тизим” (0.3≤МСCИ<0.5); “ҳамкорлик етишмаган тизим” (0.0<МСCИ<0.3) янги шкалалари асосида баҳолаш орқали ривожланишни таъминловчи имкониятларнинг мақбул даражалари аниқланган;
Қашқадарё вилоятида сафари туризм тармоғини ривожланишига таъсир этувчи омиллар статистикаси асосида 2030-йилгача прогноз параметрлар кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё вилоятида сафари туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Қашқадарё вилоятида сафари туризмни ривожлантириш жараёнида “Эхпериенcе Эcономй” (Тажриба иқтисодиёти) консепсияси асосида Ҳисор давлат қўриқхонаси, Китоб давлат геологик қўриқхонаси, Муборак давлат буюртма қўриқхонаси ҳамда Сечанкўл ҳудудларида ёввойи ҳайвонларни табиий муҳитда кузатиш, фото-ов фаолияти ва экологик таълим хизматларини ташкил этишни 60% хусусий фондлар (туризм даромадлари ҳисобидан) ва 40% давлат субсидиялари асосидаги давлат-хусусий шерикчилиги (ДХШ) орқали молиялаштириш механизми илмий асослаб ишлаб чиқилди. Ушбу молиялаштириш модели Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 14-декабрдаги ПҚ-389-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 20-апрелдаги ВМҚ-201-сонли қарорлари ижросини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган ҳудудий “Комплекс ривожлантириш дастури”га интеграция қилинган ва амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 3-ноябрдаги 03-10-17-11336-сонли маълумотномаси). Натижада, сафари туризм обектларида ДХШ асосидаги инвестиция оқими шаклланиб, инфратузилма модернизацияси учун барқарор молиялаштириш манбалари яратилган.
Қашқадарё вилояти туристлик обектлари — Ҳисор давлат қўриқхонаси, Китоб давлат геологик қўриқхонаси, Муборак давлат буюртма қўриқхонаси ва Сечанкўл ҳудудларининг сафари туризм салоҳияти даражаларини баҳолаш учун ишлаб чиқилган янги “СЦД” (Сафари Тоурисм Сустаинабле Девелопмент) қиймат шкалалари (“юқори потенсиал” – 33<СЦД<48; “ўртача потенсиал” – 20<СЦД<32; “заиф потенсиал” – 16<СЦД<20) амалиётга жорий этилиб, 2025–2026-йиллар учун тузилган “Йўл харитаси”да ресурс салоҳиятини аниқлаш ва устувор инвестиция ҳудудларини белгилаш мезони сифатида қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 3-ноябрдаги 03-10-17-11336-сонли маълумотномаси). Мазкур тизим ҳудудлар бўйича сафари туризмни ривожлантиришнинг оптимал имкониятларини аниқлаш, инвестицион лойиҳаларни манзилли режалаштириш ҳамда ресурслардан самарали фойдаланиш имкониятини яратган.
Сафари туризм тармоғида давлат бошқаруви, хусусий сектор, экологик ташкилотлар, илмий муассасалар ва маҳаллий жамоатчилик ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни баҳоловчи кўп секторли ташкилий-иқтисодий ҳамкорлик индекси учун таклиф этилган янги МСCИ шкалалари (“юқори самарали ҳамкорлик” – 0.8≤МСCИ≤1.0; “барқарор тизим” – 0.7≤МСCИ<0.8; “ривожланиш босқичидаги тизим” – 0.5≤МСCИ<0.7; “паст самарали тизим” – 0.3≤МСCИ<0.5; “ҳамкорлик етишмаган тизим” – 0.0<МСCИ<0.3) ПҚ-389-сонли қарор доирасидаги экологик туризм ва сафари йўналишларини шакллантириш бўйича лойиҳаларда амалиётга интеграция қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 3-ноябрдаги 03-10-17-11336-сонли маълумотномаси). Ушбу индекс ҳудудий бошқарув субектлари ўртасидаги ҳамкорлик даражасини реал баҳолаш, зиддият нуқталарини аниқлаш, ресурсларни мувофиқлаштириш ҳамда туризм бошқарувида кўп секторли ёндашув самарадорлигини оширишга хизмат қилган.
Қашқадарё вилоятида сафари туризм ривожланишига таъсир этувчи омиллар статистикаси асосида ишлаб чиқилган 2030-йилгача мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ПҚ-389 ва ВМҚ-201 қарорларининг амалий ижросига интеграция қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 3-ноябрдаги 03-10-17-11336-сонли маълумотномаси). Регрессия, кластер таҳлили ва вақт қаторлари (АРИМА) асосида тузилган прогнозларга кўра, 2030-йилга бориб: сафари туризм хизматлари ҳажми 2024-йил даражасига нисбатан 1,7 баробарга; экологик кузатув ва фото-ов хизматлари бўйича тўловлар 2,3 баробарга; ҳудудий ялпи даромад эса 160,8 млрд сўмга етиши прогноз қилинган. Ушбу прогнозлар инвестиция сиёсатини шакллантириш, инфратузилма режалаштириш ва хизматлар занжирининг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича амалий қарорлар қабул қилишда асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish