Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашева Дилнавоз Хасановнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги клиник, эндоскопик манзараси ва терапиясини рефлюксат муҳитига алоқадорлиги», 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD /Tib29.

Илмий раҳбар: Орзиев Завқиддин Мансурович, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси DSc.27.06. 2017.Tib.30.02.

Расмий оппонентлар: Каримов Мирвасит Мирвасикович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рустамова Мамлакат Тулабаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор

Етакчи ташкилот: Андижон тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги клиник ва эндоскопик манзараси белгиларининг намоён бўлиш кўлами хусусиятлари ва муолажасининг терапевтик самарадорлиги рефлюксат рН муҳит турига  алоқадор жиҳатларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк марта рефлюксат рН муҳити кўрсаткичини ишончли аниқлашга имкон берувчи комплекс усул клиник амалиётда қўлланилган ва унинг имконияти баҳоланган;

гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги клиник ва эндоскопик манзараси намоён бўлиш жараёни рефлюксат рН муҳит турига алоқадор жиҳатларининг шу кунга қадар мавҳум бўлиб турган хусусиятлари асосланган;

рефлюксат рН муҳит аниқ кўрсаткичига таянган ҳолда гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги муолажаси турини таклиф этиш унинг терапевтик самарадорлик имкониятини сезиларли даражада ошириши асосланган;

соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинларида фаолият кўрсатиб келаётган шифокорларнинг кундалик клиник амалиёти давомида фойдаланиши жиҳатдан қулай бўлган гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги ташхиси ва муолажаси таклиф этилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги клиник, эндоскопик манзараси ва терапиясини рефлюксат муҳитига алоқадорлигини баҳолаш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги типик шаклининг клиник аломатлари миқдорий кўрсаткичларининг диагностик аҳамияти» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 7 декабрдаги 8н-д/266-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома касалликнинг асосий клиник аломатларининг миқдорий баҳолаш, амбулатор шароитда унинг эрта ташхислаш имконини берган;

«Гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги поғоналари оптимизациялаштирилган муолажа усулининг самарадорлиги» услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 7 декабрдаги 8н-д/266-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ГЭРК билан хасталанган беморларни даволашнинг оптимал вариантларини танлаш имконини берган;

гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги клиник, эндоскопик манзараси ва терапиясини рефлюксат муҳитига алоқадорлиги баҳолаш самарадорлиги ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро шаҳар шифохонаси ва Бухоро вилояти Жондор туман терапия бўлимлари амалиётида татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 26 февралдаги 8н-з/32-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши гастроэзофагал рефлюкс касаллигининг эрта ташхисини таъминлаш билан бир қаторда муолажаси самарадорлигини сезиларли даражада оширган, касалликнинг минтақада тарқалиши ва ногиронлик кўрсаткичларининг пасайишига олиб келган, даволаш харажатларини 20%га, беморларнинг шифохонада бўлиш вақтини 2 кунга камайтириб, беморларнинг ҳаёт сифатининг яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish