Габриел Аёдежи Огунмоланинг 
фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш тўғрисида эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: "Ўзбекистон тараққиёт йўлида замонавий бошқарув назарияси, яшил инновациялар ва рақамлаштиришни интеграциялаш модели"
Мутахассислик коди: 08.00.13 – "Менежмент"
Диссертация мавзусининг рўйхатга олиш рақами: B2025.2.DSc/Iqt726
Илмий маслаҳатчи: Мадраҳимов Улуғбек Абдухалилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация якунланган муассаса: Андижон давлат техника институти
Илмий кенгаш фаолият юритадиган муассаса, Кенгаш рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар: и.ф.д, профессор Арипов Ойбек Абдуллаевич; и.ф.д, профессор Режапов Хайрулло Хикматуллаевич; и.ф.д, профессор Юлдашева Нилуфар Абдувахидовна.
Тадқиқотнинг йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади.
Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ривожланишида яшил инновацияларни трансформациялашув жараёнларини бошқариш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
“барқарор ривожланиш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни замонавий менежмент, яшил инновациялар ва рақамлаштириш интеграцияси орқали Трипле Боттом Лине консепсияси асосида “ишлаб чиқариш – истеъмол – қайта тиклаш - янгилаш” каби барқарор таъминот занжири элементлари ўзаро мувофиқлигига кўра услубий ёндашуви такомиллаштирилган;
циркуляр иқтисодиёт (Стандарт ТБЛ) моделига мувофиқ «нол чиқинди» тизими тамойили асосида чиқиндиларни қайта ишлаш, улардан экологик тоза энергия ва бошқа маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган Хўжаобод туманида экосаноат зонасини ташкил этиш таклифи асосланган;
Ўзбекистонни барқарор ривожланиш мақсадларига мослаштирилган замонавий бошқарув назариялари [{TN+RES}∈RBV], яшил инновациялар [{GI+GR}∈NRBV] ва рақамлаштиришни [{DT+BT}∈MIT] интеграциялашга кўра “ИСО 14001-экологик менежмент” стандартига мувофиқликдаги ривожланиш модели [MGD≡RBV+NRBV+MIT] таклифи асосланган;
иқтисодиётга яшил инновациялар ва рақамлаштиришни жорий қилиш ҳисобига яшил инвестициялар ва рақамли иқтисодиётнинг улуши индикаторларини 2030 йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида яшил инновацияларни жорий этиш ҳисобига экологик тоза маҳсулотлар, энергия тежамкорлик ва операцион самарадорлик кўрсаткичларининг 2027 йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Замонавий бошқарув амалиётларини яшил инновациялар ва рақамлаштириш билан интеграция қилиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
“барқарор ривожланиш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни замонавий менежмент, яшил инновациялар ва рақамлаштириш интеграцияси орқали Трипле Боттом Лине консепсияси асосида “ишлаб чиқариш – истеъмол – қайта тиклаш - янгилаш” каби барқарор таъминот занжири элементлари ўзаро мувофиқлигига кўра такомиллаштирилган услубий ёндашув таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ-158-сон ““Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисида”ги фармонини ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг  2025-йил  14-мартдаги 04/28-1-5663). Натижада, Ўзбекистон корхоналари, хусусан, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида яшил технологиялар ва рақамлаштириш билан бир қаторда Леан Манагемент каби замонавий бошқарув назарияларини жорий этиш ҳисобига экологик тоза ишлаб чиқариш усулларига ўтишни рағбатлантириш, карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш ва Ўзбекистон бўйлаб саноат самарадорлигини ошириш имконияти яратилган;
циркуляр иқтисодиёт (Стандарт ТБЛ) моделига мувофиқ «нол чиқинди» тизими тамойили асосида чиқиндиларни қайта ишлаш, улардан экологик тоза энергия ва бошқа маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган Хўжаобод туманида экосаноат зонасини ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 24-мартдаги ПФ-56-сон “Чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони 1-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг  2025-йил  14-мартдаги 04/28-1-5663). Натижада, саноатни қайта тикланадиган энергия ечимлари ва экологик барқарор амалиётларни қабул қилиш, қуёш энергияси тизимлари, энергия тежамкор ишлаб чиқариш жараёнлари ва чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича Тошкент, Бухоро ва Наманган вилоятлари бўйлаб саноат тармоқларида  дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда яшил технологияларни жорий этиш имконини берган; 
Ўзбекистонни барқарор ривожланиш мақсадларига мослаштирилган замонавий бошқарув назариялари [{TN+RES}∈RBV], яшил инновациялар [{GI+GR}∈NRBV] ва рақамлаштиришни [{DT+BT}∈MIT] интеграциялашга кўра “ИСО 14001-экологик менежмент” стандартига мувофиқликдаги ривожланиш модели [MGD≡RBV+NRBV+MIT] таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 5-октябрдаги ПФ-6079-сон ““Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг  2025-йил  14-мартдаги 04/28-1-5663). Натижада, Индустрй 4.0 амалиётлари ва ИоТ ечимларини жорий этиш ҳисобига 220 та саноат корхонаси ишлаб чиқаришни реал вақт режимида мониторинг қилиш, ресурсларни бошқариш ва фаолият таҳлили учун рақамли платформалар билан жиҳозлаш имконини яратган;
иқтисодиётга яшил инновациялар ва рақамлаштиришни жорий қилиш ҳисобига яшил инвестициялар ва рақамли иқтисодиётнинг улуши индикаторларини 2030 йилга қадар прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ-158-сон ““Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисида”ги фармонини ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг  2025-йил  14-мартдаги 04/28-1-5663). Натижада, иқтисодиётга киритилган яшил инновациялар ҳамда рақамли платформалар кўламини кенгайтириш орқали тармоқларни барқарор ривожлантириш, қайта тикланадиган энергиялардан фойдаланишни самарали ташкил қилиш имконияти яратилган; 
саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида яшил инновацияларни жорий этиш ҳисобига экологик тоза маҳсулотлар, энергия тежамкорлик ва операцион самарадорлик кўрсаткичларининг 2027 йилга қадар прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ-158-сон “Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисида”ги фармонини ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг  2025-йил  14-мартдаги 04/28-1-5663). Натижада, яшил бошқарув амалиётлари ва рақамлаштиришни жорий қилиш ҳисобига экологик тоза маҳсулотлар ва рақамли ечимлар соҳасида экспорт ҳажмининг 20-25 фоизга ошиши, карбонат ангидрид чиқиндиларининг 15-20 фоизга камайиш имкони асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish