Эшчанов Ҳурмат Матназаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Ўзбекистоннинг бронза асри ва илк темир даврлари мудофаа иншоотлари, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Таr2052.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдиримов Раззоқберди, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Таr.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кошанов Бахит Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор; Матқурбанов Омон Одилбекович, PhD., доцент.
Етакчи ташкилот номи: Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистоннинг бронза асри ва илк темир даври мудофаа иншоотлари тарихини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўзбекистоннинг тарихий-маданий худудларида энеолит даври ахолиси  хўжаликларида эришган натижалари бронза жамияти ривожланишига асос бўлганлиги исботланди;
Ўзбекистоннинг бронза ва илк темир даври турар-жойлари жойлашиши, тузилиш хусусиятлари аниқланди, яъни, шу ўринда бронза даври турар-жой иншоатларининг жойлашиш хусусиятлари темир давридаги турар-жой иншоатлари билан солиштирилиб тахлиллар асосида ўрганилди;
Ўзбекистоннинг бронза асри ва илк темир даври ахоли турар-жойлари  мудофаа  элементлари  тахлил қилинди яъни Жарқўтон ёдгорлигида бошқарув тизимига раҳбарлик қилган “Коҳин” ташаббуси билан Сурхон, Қашқадарё, ўрта Зарафшон ва Хоразм ҳудудларида олиб борилган ўзлаштириш тадбирлари натижасида тўрт томони ўраб олинган мудофаа деворлар, ярим айлана бурж, тўғрибурчакли шинаклар меъморий услубни тасвир қилганлар, бу жараён навбатдаги тарихий даврларда классик даражада давом этган аниқланди;
Табиий ғорлар ва сув хавзалари соҳили этаклари, тепаликларда жойлашган манзилгоҳларда ўрнашган аҳолининг вақт ўтиши билан ахоли сони ўсиши натижасида тарих тақозаси бўлган қўшни худудларга қилган миграцион сиёсати натижалари изоҳланди ва аҳолининг миграцион тадбири натижасида пайдо бўлган митти-митти қишлоқ мақомига эга бўлган манзилгоҳларда кечган этник жараёнлар ойдинлаштирилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон худудида бронза асри ва илк темир даври ахоли турар-жойлари мудофаа иншоотлари тарихини ўрганиш масалаларини тадқиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва хулосалар асосида: 
Ўзбекистоннинг тарихий-маданий худудларида энеолит даври ахолиси  хўжаликларида эришган натижалари бронза жамияти ривожланишига асос бўлганлиги ҳақидаги илмий янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасаларида таҳсил олаётган курсант ва тингловчиларга таълим ва тарбия бериш жараёнида кенг доирада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигининг 2025-йил 11-ноябрдаги 10/2491-сон далолатномаси). Натижада аниқланган илмий янгиликлар ҳарбий таълим тизимида қўлланилиши орқали ёш авлодда тарихий тафаккур ва ватанпарварлик руҳини шакллантиришда амалий натижа касб этди;
Ўзбекистоннинг бронза асри ва илк темир даври ахоли турар-жойлари  мудофаа  элементлари  тахлил қилинди, яъни, Жарқўтон ёдгорлигида бошқарув тизимига раҳбарлик қилган “Коҳин” ташаббуси билан Сурхон, Қашқадарё, ўрта Зарафшон ва Хоразм ҳудудларида олиб борилган ўзлаштириш тадбирлари натижасида тўрт томони ўраб олинган мудофаа деворлар, ярим айлана бурж, тўғрибурчакли шинаклар меъморий услубни тасвир қилганлиги, бу жараён навбатдаги тарихий даврларда классик даражада давом этганлиги ҳақидаги илмий янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасаларида таҳсил олаётган курсант ва тингловчиларга таълим ва тарбия бериш жараёнида кенг доирада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигининг 2025-йил 11-ноябрдаги 10/2491-сон далолатномаси). Натижада бронза асри ва илк темир даври мудофаа иншоотлари бўйича аниқланган илмий янгиликлардан курсант ва тингловчиларнинг амалий тайёргарлигини мустаҳкамлашда, шунингдек, тарихий-маданий билимларни чуқурлаштиришда кенг қўлланилди; 
Ўзбекистоннинг бронза ва илк темир даври турар-жойлари жойлашиши, тузилиш хусусиятлари аниқланди, яъни, шу ўринда бронза даври турар-жой иншоатларининг жойлашиш хусусиятлари темир давридаги турар-жой иншоатлари билан солиштирилиб тахлиллар асосида ўрганилганлиги тўғрисидаги илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Тарих кўзгуси” дастурларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 12-ноябрдаги 05-09-1807-сон маълумотномаси). Натижада бронза ва илк темир даври турар-жой меъморчилигининг ўзига хос хусусиятлари оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди; 
Табиий ғорлар ва сув хавзалари соҳили этаклари, тепаликларда жойлашган манзилгоҳларда ўрнашган аҳолининг вақт ўтиши билан ахоли сони ўсиши натижасида тарих тақозаси бўлган қўшни худудларга қилган миграцион сиёсати натижалари изоҳланди ва аҳолининг миграцион тадбири натижасида пайдо бўлган митти-митти қишлоқ мақомига эга бўлган манзилгоҳларда кечган этник жараёнларга оид аниқланган илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Тарих кўзгуси” дастурларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 12-ноябрдаги 05-09-1807-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон ҳудудидаги қадимги даврдаги ҳарбий жараёнлар ва мудофаа иншоотлари тўғрисидаги маълумотлар кенг жамоатчиликка етказишда амалий аҳамият касб этди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish