Нурмуҳаммедова Гўзалхон Баҳодировнанинг 
юридик фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Коррупсияга қарши курашнинг жиноий-ҳуқуқий чораларини такомиллаштириш”, 12.00.08 – “Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи” ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Yu369 
Илмий маслаҳатчи: Рустамбаев Мирзаюсуп Хакимович юридик фанлар дοктοри, прοфессοр 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01 қошидаги Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Ўразалиев Мурод Қораевич юридик фанлар доктори, профессор; Камалова Дилдора Ғайратовна юридик фанлар доктори, профессор; Расулев Абдулазиз Каримович юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Коррупсияга қарши курашиш Агентлиги. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади коррупсияга оид жиноятларга қарши жиноий-ҳуқуқий кураш чораларини такомиллаштириш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
коррупсияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилувчи шахсларнинг ҳамда уларнинг яқин қариндошларининг ҳаётига ва соғлиғига ҳақиқий таҳдидни, уларга нисбатан зўрлик ишлатилганлигини, уларнинг мол-мулки йўқ қилинганлигини ёки шикастлантирилганлигини тасдиқловчи етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда, уларни ҳимоя қилиш бўйича зарур чоралар кўрилиши шартлигининг киритилиши давлатга ишонч ошишига, жамиятда коррупсияга қарши фаоллик ортишига хизмат қилиши асослаб берилган;
спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши учун жавобгарликнинг киритилиши спорт мусобақаларининг муҳити соғломлашувига, мамлакатимизга спорт мусобақаларини ўтказишга ишонч билдирилишига ва халқаро нуфузи оширилишига хизмат қилиши асослантирилган;
спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олиш учун жавобгарликнинг киритилиши спортда коррупсия ва манипуляцияларнинг олдини олинишига, мусобақани ҳақиқий рақобат муҳитига айлантирилишига, спорт ташкилотлари ва иштирокчиларига миллий ва халқаро даражада ишончнинг оширилишига ва спортнинг жамиятдаги ижобий имижини мустаҳкамланишига хизмат қилиши асослантирилган;
шахсий манфаатдорлик — давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ёхуд у билан алоқадор шахслар ушбу ходим томонидан бевосита ёки билвосита қарор қабул қилиниши ёки ходимнинг ушбу жараёнда бошқача тарзда иштирок этиши натижасида олиши мумкин бўлган ҳар қандай наф ёки афзаллик сифатида муаллифлик таърифи шакллантирилган;
давлат фуқаролик хизматида давлат фуқаролик хизматчисига (унинг оила аъзоларига) бепул берилган, моддий қимматга эга бўлган мол-мулк ёки давлат фуқаролик хизматчисига (унинг оила аъзоларига) беғараз кўрсатилган хизмат совға сифатида тан олиниши манфаатлар тўқнашувининг олдини олишда хизмат қилиши  асослаб берилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот асосида олинган натижалар қуйидагиларда оъз ифодасини топган:
коррупсияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилувчи шахсларнинг ҳамда уларнинг яқин қариндошларининг ҳаётига ва соғлиғига ҳақиқий таҳдидни, уларга нисбатан зўрлик ишлатилганлигини, уларнинг мол-мулки йўқ қилинганлигини ёки шикастлантирилганлигини тасдиқловчи етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда, уларни ҳимоя қилиш бўйича зарур чоралар кўрилиши шартлигининг киритилишига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 18-ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупсияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-729-сон Қонуннинг 9-моддаси 6-банди (Ўзбекистон Республикасининг 2017-йил 3-январда қабул қилинган “Коррупсияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сонли Қонуни)да ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 24-июндаги №3/дн-130-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий коррупсияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахсларнинг ва уларнинг яқин қариндошларининг хавфсизлигини кафолатлашга, фуқароларнинг фаол ҳуқуқий позициясини рағбатлантиришга ва жамиятда “жазосизлик” муҳитининг олдини олишга хизмат қилган;
спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши учун жавобгарликнинг киритилишига оид таклифлар 2024-йил 4-ноябрдаги “Спорт соҳасида коррупсиянинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-988-сон Қонуннинг 1-моддаси биринчи банди билан Жиноят кодексининг “2141-модда. Спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши”  моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 15-ноябрдаги №9/дн-230-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий коррупсияга спорт мусобақаларининг муҳити соғломлашувига, мамлакатимизга спорт мусобақаларини ўтказишга ишонч билдирилишига ва халқаро нуфузи оширилишига хизмат қилган;
спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олиш учун жавобгарликнинг киритилишига оид таклифлар 2024-йил 4-ноябрдаги “Спорт соҳасида коррупсиянинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги  ЎРҚ-988-сон Қонуннинг 1-моддаси биринчи банди билан Жиноят кодексининг “2142-модда. Спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олиш”  моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 15-ноябрдаги №9/дн-230-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши спортда коррупсия ва манипуляцияларнинг олдини олинишига, мусобақани ҳақиқий рақобат муҳитига айлантирилишига, спорт ташкилотлари ва иштирокчиларига миллий ва халқаро даражада ишончнинг оширилишига ва спортнинг жамиятдаги ижобий имижини мустаҳкамланишига хизмат қилган;
“шахсий манфаатдорлик” тушунчасига доир консептуал ғоя ва таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 6-июндаги “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги ЎРҚ-931-сон Қонуннинг 3-моддаси 4-бандини  шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 24-июндаги №3/дн-130-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши мансабдор шахсларнинг фаолиятида ҳалоллик ва шаффофликни таъминлаш, шахсий манфаатларнинг давлат ва жамоат манфаатларидан устувор қўйилишига йўл қўймасликка хизмат қилган;
давлат фуқаролик хизматида давлат фуқаролик хизматчисига (унинг оила аъзоларига) бепул берилган, моддий қимматга эга бўлган мол-мулк ёки давлат фуқаролик хизматчисига (унинг оила аъзоларига) беғараз кўрсатилган хизмат совға сифатида тан олиниши лозимлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 8-августдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ-788-сон Қонуннинг 18-моддаси 1-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 
24-июндаги №3/дн-130-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши  манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича амалдаги механизмларни такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish