Гафурова Дилобар Кароматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаларининг таълим хизматлари бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш ва рақобатбардошлигини ошириш йўллари”, 08.00.05–“ Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD\Iqt 4667
Илмий раҳбар: Шарипов Тўлқин Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/25.12.2024.1.18.01
Расмий оппонентлар: Тухлиев Искандар Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Ахроров Фарход Бахриддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий Давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ОТМларининг таълим хизматлари бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш ва рақобатбардошлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълимда таълим хизматларининг ижтимоий-иқтисодий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда “рақобат” ва “олий таълим муассасалари рақобатбардошлиги” тушунчаларининг такомиллаштирилган муаллифлик таърифлари асосида таълим сифати, илмий салоҳият, талабалар ва ўқитувчилар фаоллиги, халқаро ҳамкорлик ва топ рейтингга кириш имкониятлари, инновацион фаолияти ва замонавий технологиялардан фойдаланиш ҳолати, бренд имиджи, маркетинг фаолияти ҳамда барқарор ривожланиш кўрсаткичларини камраб олувчи “олий таълим муасасаларининг рақобатбардошлигини ифодаловчи такомиллаштирилган кўрсаткичлар тизими” ишлаб чиқилган;
интеграсион ҳамкорлик ҳамда кадрлар тайёрлашнинг замонавий ёндашувлари асосида таълим хизматларини кўрсатувчи ва битирувчиларни ишга қабул қилувчи субектларни бирлаштирувчи “фан – таълим – ишлаб чиқариш” интеграсияси орқали ҳудудий инновацион таълим кластерини тузиш таклифлари далилланган;
олий таълим муассасаларининг рақобатбардошлигини ошириш ва таълим сифатини яхшилашнинг 7И+Қ модели ҳамда унинг доирасида амалга ошириладиган ишлар, модел қисмлари, уларнинг асосий йўналишлари ва амалга ошириш механизмлари бўйича таклифлар илмий асосланган;
Республикамиздаги олий таълим муассасаларида талабалар сони билан боғлиқ кўрсаткичларнинг 2028-йилгача мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий таълим муассаларининг таълим хизматлари бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш ва рақобатбардошлигини ошириш йўллари юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
олий таълимда таълим хизматларининг ижтимоий-иқтисодий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда “рақобат” ва “олий таълим муассасалари рақобатбардошлиги” тушунчаларининг такомиллаштирилган муаллифлик таърифлари асосида таълим сифати, илмий салоҳият, талабалар ва ўқитувчилар фаоллиги, халқаро ҳамкорлик ва топ рейтингга кириш имкониятлари, инновацион фаолияти ва замонавий технологиялардан фойдаланиш ҳолати, бренд имиджи, маркетинг фаолияти ҳамда барқарор ривожланиш кўрсаткичларини камраб олувчи “олий таълим муасасаларининг рақобатбардошлигини ифодаловчи такомиллаштирилган кўрсаткичлар тизими” Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ва Навоий инновациялар университетида жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил
5-сентябрдаги 01/01-01-339-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш олий таълим муассасаларининг рақобатбардошлик кўрсаткичларини баҳолаш ва рақобатбардошлигини ошириш имконини берган.
интеграцион ҳамкорлик ҳамда кадрлар тайёрлашнинг замонавий ёндашувлари асосида Самарқанд ва Навоий вилоятларида таълим хизматларини кўрсатувчи ва битирувчиларни ишга қабул қилувчи субектларни бирлаштирувчи “фан – таълим – ишлаб чиқариш” интеграсияси орқали ҳудудий инновацион таълим кластерини тузиш таклифлари Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Навоий инновациялар университети томонидан жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 5-сентябрдаги 01/01-01-339-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш, кадрлар тайёрлаш жараёни ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларига мос равишда мувофиқлаштириш, битирувчиларни ишга жойлаштириш кўрсаткичлари яхшилаш ва ишсизлик даражаси камайтириш, амалий кўникмаларга эга бўлган малакали мутахассисларни тайёрлаш, битирувчиларнинг касбий тайёргарлигини реал иш шароитларига яқинлаштириш ҳамда фан ва таълим орасидаги чуқур ҳамкорлик илмий тадқиқотлар учун замонавий платформани шакллантиришга имкон берган;
олий таълим муассасаларининг рақобатбардошлигини ошириш ва таълим сифатини яхшилашнинг 7И+Қ модели ҳамда унинг доирасида амалга ошириладиган ишлар, модел қисмлари, уларнинг асосий йўналишлари ва амалга ошириш механизмлари бўйича таклифлар Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Навоий инновациялар университети томонидан жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 5-сентябрдаги 01/01-01-339-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш, ўқув жараёнини халқаро стандартларга мослаштириш орқали талабаларнинг билим ва малакаларини ошириш, фан ва инновацияларнинг таълим жараёнига интеграсия қилиниши, ОТМларнинг халқаро рейтингларда юқори ўринларни эгаллаши, жаҳон бозорида рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш, халқаро ҳамкорлик ва академик мобиллик имкониятларини кенгайтириш, хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти соҳасидаги мутахассисларнинг бозор талабларига мос тайёрланишини йўлга қўйиш имкониятларини яратган;
Республикамиздаги ОТМларида талабалар сони билан боғлиқ кўрсаткичларнинг 2028-йилгача мўлжалланган прогноз параметрлари бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан қабул қилинган бўлиб, олий таълим ташкилотларида (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Навоий инновациялар университети) рақобатбардошлигини оширишни режалаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 5-сентябрдаги 01/01-01-339-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши олий таълим муассасаларининг нинг ривожланишига ҳамда соҳада иш ўринлари яратилишига хизмат қилиб, олий таълим муассасалари битирувчилари сонининг 2025-2028-йиллар орасида ўртача йиллик 16,1%га оширишни илмий асослаш имконини берган.