Набиев Ғуломжон Абдисаломовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа иқтисодиётини бақарор ривожлантиришда саноат салоҳияти самарадорлигини ошириш методологияси (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Iqt1007.
Илмий маслахатчи: Илмий маслахатчисиз.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Отажанов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Холмирзаев Улуғбек Абдулазизович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодиётини бақарор ривожлантиришда саноат салоҳияти самарадорлигини ошириш методологиясидан фойдаланиб ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш ва унинг рақамлаштириш ҳолатини баҳолаш ҳамда минтақа саноатининг барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда саноат салоҳияти самарадорлигини оширишнинг назарий-методологик тизимлаштириш, унинг таркибий элементлари, уларнинг ўзаро таъсири ва статистик жараёнлари тадқиқотини кенгайтирилган мантиқий-методологик схемаси таклиф этилган;
минтақа саноат корхоналари иқтисодий самадорлигини оширишда минтақавий ихтисослашув коеффициенти (МИК) 1,25 баробардан 1,48 баробаргача ошгани ва 20 та йирик саноат корхонаси учун ҳисоб-китоблар амалга оширилиб, самарадорлик индекси (ЭСИ) ўртача 0,73 коеффициенти асосида технологик, инновацион ва экологик уйғунликка асосланган барқарор саноат тизими модели таклиф этилган;
минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда саноат салоҳияти ва корхоналарининг рақобатбардошлигини оширишда инновацион ва рақамли трансформация омилларининг синергетик таъсир механизми орқали «Қарши Техтиле» МЧЖ ва «Касби Техтиле Cлустер» МЧЖ кластерларида рақамли бошқарув тизими жорий этилиб, саноат тармоқлари бўйича ихтисослашув даражасига таъсири бўйича амалий модел таклиф қилинган;
минтақа саноат тузилмаларини иқтисодий самарадорлигини ошириш консепсияси асосида саноат салоҳиятининг ҳар бир таркибий қисмини баҳолаш жараёнининг методологик босқичлари таклиф этилган;
минтақада саноат ишлаб чиқариши ривожланишини 2025-2030-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа саноат тузилмасини такомиллаштиришда АКТ дан фойдаланиб инновацион иқтисодиётга ўтиш шароитида минтақа саноати тузулмасининг устувор йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда саноат салоҳияти самарадорлигини оширишнинг назарий-методологик тизимлаштириш, унинг таркибий элементлари, уларнинг ўзаро таъсири ва статистик жараёнлари тадқиқотини кенгайтирилган мантиқий-методологик схемаси бўйича таклифи Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 8-ноябр 07-07/10025-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш натижасида минтақа саноат салоҳиятининг таркибий элементлари илк бор комплекс тизим-моделли интеграция асосида баҳоланди, уларнинг ўзаро таъсири (синергия ва дивергент жараёнлар) реал сектордаги ўсиш динамикаси билан математик боғлиқ ҳолда аниқлаб берилган;
минтақа саноат корхоналари иқтисодий самадорлигини оширишда минтақавий ихтисослашув коеффициенти (МИК) 1,25 баробардан 1,48 баробаргача ошгани ва 20 та йирик саноат корхонаси учун ҳисоб-китоблар амалга оширилиб, самарадорлик индекси (ЭСИ) ўртача 0,73 коеффициенти асосида технологик, инновацион ва экологик уйғунликка асосланган барқарор саноат тизими модели бўйича таклиф Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 8-ноябр 07-07/10025-сон маълумотномаси). Натижада вилоятда минтақавий саноатни рақамлашган бошқарув тизимига ўтказиш, тармоқлар бўйича ресурслар тақсимотини оптималлаштириш, инвестицион оқимлар самарадорлигини ошириш ва минтақавий саноат сиёсатини мақсадли шакллантириш имконини яратиш орқали минтақа иқтисодиётига ижобий таъсир этаётганлиги кўрсатиб берилган;
минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда саноат салоҳияти ва корхоналарининг рақобатбардошлигини оширишда инновацион ва рақамли трансформация омилларининг синергетик таъсир механизми орқали «Қарши Техтиле» МЧЖ ва «Касби Техтиле Cлустер» МЧЖ кластерларида рақамли бошқарув тизими жорий этилиб, саноат тармоқлари бўйича ихтисослашув даражасига таъсири бўйича амалий модел бўйича таклифи Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 8-ноябр 07-07/10025-сон маълумотномаси). Натижада вилоятда Қашқадарё вилояти саноат тармоқлари учун «Инновацион–рақамли синергетик модел» таклиф қилинди. Ушбу модел рақамли бошқарув тизими, масофавий меҳнат эко-тизими ва саноат ихтисослашувини ўзаро интеграциялаш орқали саноат корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш учун илмий асосланган механизм яратилган;
минтақа саноат тузилмаларини иқтисодий самарадорлигини ошириш консепсияси асосида саноат салоҳиятининг ҳар бир таркибий қисмини баҳолаш жараёнининг методологик босқичлари бўйича таклиф Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 8-ноябр 07-07/10025-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланишда Қашқадарё вилояти учун тадқиқотда ишлаб чиқилган комплекс индикаторлар тизими минтақа саноат салоҳиятини баҳолашда аниқ, рақамлаштирилган, барқарор мониторинг механизмини шакллантириб, Қашқадарё вилояти саноат тармоқларида қувват самарадорлиги, таннархни қисқартириш ва экспорт салоҳиятини оширишнинг илмий асосланган амалий моделини яратиб берилган;
минтақада саноат ишлаб чиқариши ривожланишини 2025-2030-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари бўйича таклиф Қашқадарё вилоятини 2024-2025-йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 8-ноябр 07-07/10025-сон маълумотномаси). Илмий натижалар минтақавий саноат сиёсатини шакллантиришда стратегик аҳамиятга эга бўлиб, ресурс тақсимоти, инвестиция режалаштириш ва саноат кластерлари ривожини йўналтиришда самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини берган.