Халимов Жавлонбек Шахриёровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда логистика тизими самарадорлигини ошириш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Iqt971.
Илмий маслахатчи: Мухитдинов Худояр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Отажонов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Явмутов Дилшод Шойимардонкулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодиётини ривожлантириш жараёнида логистика тизими самарадорлигини оширишнинг мукаммал методологиясини ишлаб чиқиш ва амалий жиҳатдан такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
логистика тизимининг барқарорлигини комплекс таҳлил қилиш ва ҳудудлараро солиштириш имконияти яратиш мақсадида минтақавий логистика хизматлари самарадорлигини баҳолаш учун ягона интеграллашган индекс таклиф этилган;
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда рақамли эгизак модели (дигитал тwин) тамойилига асосланиб, оқимлар таҳлили ва қувват тақсимотини кўрсатадиган саноат, транспорт ва хизматлар сектори ўртасидаги интегратсияни баҳолаш учун, ташиш вақтини 8-10 % га қисқартириш имконини берадиган мослашувчан модели таклиф этилган;
минтақавий логистика кластерлари ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш Қарши–Шаҳрисабз–Ғузор йўналишида “жанубий логистика кластери”ни шакллантириш, логистика таълими, илмий тадқиқотлар ва ДХШ ҳамкорлик дастурлари асосида логистика инфратузилмасининг иқтисодий ўсишга бевосита β₁=0,42 ва билвосита рақамли воситалар орқали β₂=0,18 таъсирини миқдорий ифодалайдиган транспорт-логистика самарадорлик индекси таклиф этилган;
Қашқадарё вилояти туманлари логистик салоҳиятини оширишда К-меанс алгоритми ёрдамида ҳудудлар кесимида дифференциаллаштириш имконини берадиган логистика сиғими, омбор майдони, транспорт зичлиги ва рақамлаштириш даражаси асосида ҳудудлар логистика салоҳиятига қараб 4 та инновацион ТИП (тур) модели таклиф этилган;
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда логистика тизими самарадорлигини оширишнинг 2026-2030 йилларга мўлжалланган мақсадли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли иқтисодиёт шароитида логистик хизмат кўрсатиш тармоқларини оптималлаштириш метадологиясини иқтисодиётга ўтиш шароитида минтақа саноати тузулмасининг устувор йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
логистика тизимининг барқарорлигини комплекс таҳлил қилиш ва ҳудудлараро солиштириш имконияти яратиш мақсадида минтақавий логистика хизматлари самарадорлигини баҳолаш учун ягона интеграллашган индекс бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2022-йил 15-июндаги 18-сон “Вилоятда транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича 2022–2024-йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 08-ноябр 07-07/10024-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш натижасида Минтақавий логистика тизимининг барқарорлигини аниқлаш ва ҳудудлараро солиштириш имкониятини таъминлаш мақсадида логистика хизматлари самарадорлигини баҳоловчи ягона интеграллашган индекс (ЛБИ — Логистиc Баланcе Индех) ишлаб чиқилди ва ушбу индекснинг ишлаб чиқилиши минтақалардаги логистика инфратузилмаси, транспорт тармоқлари юклама даражаси, хизматлар сифати, рақамли интегратсия ва иқтисодий қайтув кўрсаткичларини ягона баҳолаш тизимига киритиш орқали амалга оширилиши исботланган;
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда рақамли эгизак модели (дигитал тwин) тамойилига асосланиб, оқимлар таҳлили ва қувват тақсимотини кўрсатадиган саноат, транспорт ва хизматлар сектори ўртасидаги интегратсияни баҳолаш учун, ташиш вақтини 8-10 % га қисқартириш имконини берадиган мослашувчан модели бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2022-йил 15-июндаги 18-сон “Вилоятда транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича 2022–2024-йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 08-ноябр 07-07/10024-сон маълумотномаси). Натижада рақамли эгизак тамойилига асосланган мослашувчан модел нафақат логистика оқимларини самарали бошқариш ва қувватни оптимал тақсимлаш имконини беради, балки ҳудудлараро саноат, транспорт ва хизматлар секторларининг узвий интегратсиясини кўрсатиб, тизим самарадорлигини ошириш бўйича амалий тавсияларни шакллантириш имкони яратилган;
минтақавий логистика кластерлари ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш Қарши–Шаҳрисабз–Ғузор йўналишида “жанубий логистика кластери”ни шакллантириш, логистика таълими, илмий тадқиқотлар ва ДХШ ҳамкорлик дастурлари асосида логистика инфратузилмасининг иқтисодий ўсишга бевосита β₁=0,42 ва билвосита рақамли воситалар орқали β₂=0,18 таъсирини миқдорий ифодалайдиган транспорт-логистика самарадорлик индекси бўйича таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2022-йил 15-июндаги 18-сон “Вилоятда транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича 2022–2024-йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 08-ноябр 07-07/10024-сон маълумотномаси). Натижада минтақавий логистика тизимининг барқарорлигини, оқимлар ва қувват интегратсиясини ва иқтисодий ўсишга таъсирини ягона илмий асосда баҳолаш имконини берган ҳамда ушбу ёндашув нафақат ҳудудлараро солиштириш ва стратегик режалаштириш учун қулай восита, балки логистика инвестициялари самарадорлигини ошириш, транспорт ва хизматлар жараёнларини оптималлаштириш ҳамда минтақавий иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун амалий тавсиялар ишлаб чиқилган;
Қашқадарё вилояти туманлари логистик салоҳиятини оширишда К-меанс алгоритми ёрдамида ҳудудлар кесимида дифференциаллаштириш имконини берадиган логистика сиғими, омбор майдони, транспорт зичлиги ва рақамлаштириш даражаси асосида ҳудудлар логистика салоҳиятига қараб 4 та инновацион ТИП (тур) модели бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2022-йил 15-июндаги 18-сон “Вилоятда транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича 2022-2024-йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 08-ноябр 07-07/10024-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланишда К-меанс кластерлаш ёндашуви Қашқадарё вилоятидаги туманларнинг логистика салоҳиятини тизимли баҳолаш ва инновацион ривожланиш стратегиясини шакллантиришда илмий ва амалий қийматга эга эканлиги исботланган;
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда логистика тизими самарадорлигини оширишнинг 2026-2030-йилларга мўлжалланган мақсадли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилди ва бўйича таклиф Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2022-йил 15-июндаги 18-сон “Вилоятда транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича 2022–2024-йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 08-ноябр 07-07/10024-сон маълумотномаси). Илмий натижалар 2026-2030-йилларга мўлжалланган стратегик прогноз кўрсаткичлари логистика тизими ва корхоналарнинг рақамли ва экологик самарадорлигини оптимал даражада таъминлашга қаратилган. Ушбу кўрсаткичлар логистика тизимини ривожлантириш, инвестиция ресурсларини самарали тақсимлаш ва минтақавий барқарорликни ошириш бўйича илмий асосланган қарорлар қабул қилиш имконини берган.