Бекназарова Манзура Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда кластерлаш механизмини такомиллаштириш” (Қашқадарё вилояти мисолида), 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3870.
Илмий раҳбар: Қодиров Фаррух Эргаш ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Матякубова Дилфуза Олимбоевна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент;  Матжонов Бекжон Равшонбекович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилоятида минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда кластерлаш механизмини  такомиллаштиришга йўналтирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа иқтисодиётида ресурсларни самарали тақсимлаш, рақобатдош устунлик яратиш, ихтисослашувни аниқлаш ва барқарорликни таъминлашни ўз ичига олувчи кластер сегментацияси модели таклиф этилган;
минтақавий иқтисодий ўсишни таъминловчи экспорт салоҳияти, инновацион ривожланиш, кооперация-ҳамкорлик омиллари асосида кластерлашнинг консептуал модели таклиф этилган;
минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда кластерлашнинг кооперация даражаси (0,64), рақамли интеграция кўрсаткичи (0,52) ва инновацион фаоллик индекси (0,47) даражаларда эканлиги Регионал Cлустер Интегратион Модел (РCИМ) орқали асосланган;
Қашқадарё вилоятида минтақавий кластерлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтирувчи ишлаб чиқариш–логистика–инновация тармоқларининг ўзаро синергияси аниқланиб, 2025–2030-йиллар учун барқарор ривожланиш прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда кластерлаш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
минтақа иқтисодиётида ресурсларни самарали тақсимлаш, рақобатдош устунлик яратиш, ихтисослашувни аниқлаш ва барқарорликни таъминлашни ўз ичига олувчи кластер сегментацияси модели Қашқадарйо вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Қашқадарё вилояти  ҳокимлигининг 2025-йил 17-ноябрдаги 10-10/10466-сон маълумотномаси). Натижада, модел ҳудуддаги хом-ашё базаси, ишлаб чиқариш қувватлари, меҳнат ресурслари, энергетик имкониятлар, логистика инфратузилмаси ва бозор талабининг ҳудудий тақсимланишини комплекс баҳолашга имконини берган. Сегментация натижалари минтақада кластерлараро функсионал боғлиқликни аниқ белгилаш, тармоқлар ўртасида комплементарлик даражасини ўлчаш, устувор ривожланиш зоналарини ажратиш ва ҳудуднинг рақобатдош устунликларини оптималлаштириш имкониятини яратган;
минтақавий иқтисодий ўсишни таъминловчи экспорт салоҳияти, инновацион ривожланиш, кооперация-ҳамкорлик омиллари асосида кластерлашнинг консептуал модели бўйича таклиф Қашқадарйо вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Қашқадарё вилояти  ҳокимлигининг 2025-йил 17-ноябрдаги 10-10/10466-сон маълумотномаси). Моделнинг амалиётда қўлланилиши вилоятда етиштириладиган пахтадан олинадиган толани ҳудуднинг ўзида қайта ишлаш даражаси 52,2 фоизга етказилган. Ип калава ишлаб чиқариш 6 баробарга, тайёр маҳсулот - 3,5 баробарга ортган ва агрологистика кластерларида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошишига олиб келган;
минтақа иқтисодиётини барқарор ривожлантиришда кластерлашнинг кооперация даражаси (0,64), рақамли интеграция кўрсаткичи (0,52) ва инновацион фаоллик индекси (0,47) даражаларда баҳолаш таклифи Қашқадарйо вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Қашқадарё вилояти  ҳокимлигининг 2025-йил 17-ноябрдаги 10-10/10466-сон маълумотномаси). Натижада ушбу индекслар кластерларнинг ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги, технологик ўзаро боғлиқлиги ва рақамли трансформация жараёнларининг амалдаги ҳолатини баҳолаш имконини берди ҳамда ишлаб чиқилган модел минтақа кластерларида кооперация ва рақамли интеграция жараёнларини кучайтириш, инновацион фаолиятни рағбатлантириш ва тармоқлараро синергияни таъминлаш орқали барқарор ривожланиш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Қашқадарё вилоятида минтақавий кластерлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтирувчи ишлаб чиқариш–логистика–инновация тармоқларининг ўзаро синергияси аниқланиб, 2025–2030-йиллар учун барқарор ривожланиш прогноз кўрсаткичлари Қашқадарйо вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Қашқадарё вилояти  ҳокимлигининг 2025-йил 17-ноябрдаги 10-10/10466-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Қашқадарё вилоятидаги пахта-тўқимачилик ва агрологистика кластерларида ишлаб чиқариш самарадорлиги ўртача 0,78 эластиклик коеффициенти билан аниқланиб, кластер интеграцияси мавжуд бўлмаган тармоқларга нисбатан 13–15 фоиз юқори рентабеллик ошишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish