Шодмонова Мухлиса Комиловнанинг 
фалсафа доктори (PxD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Патоген замбуруғларга қарши Баcиллус туркумига кирувчи антагонист бактерияларнинг молекуляр генетик биохилма-хиллигини аниқлаш», 03.00.03 – Молекуляр биология. Молекуляр генетика. Молекуляр биотехнология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PxD/B1365.
Илмий раҳбар: Бозоров Тохир Аҳмадович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.B.53.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Долимова Дилбар Акбаровна, биология фанлари доктори, профессор; Якубов Искандар Тахирович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Микробиология институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг турли агроекологик ҳудудларидан олинган ўсимлик намуналарида Баcиллус туркумига мансуб бактерияларнинг молекуляр-генетик хилма-хиллиги ва уларнинг фитопатоген замбуруғларга қарши антагонистлик хусусиятларини аниқлаш ҳамда қишлоқ хўжалигида бионазорат воситаси сифатида фойдаланиш имкониятларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Баcиллус туркумига мансуб бактерияларда 16С рРНК генининг ягона нуклеотид полиморфизми (СНП) асосида чуқурлаштирилган таҳлил ўтказилиб, Б. велезенсис, Б. атропҳаеус, Б. wиедманнии ва Б. стерcорис турларида мутацион ўзгарувчанлик аниқланган, ҳамда ушбу генетик диверсификациянинг географик ва экологик омиллар билан боғлиқлиги илмий жиҳатдан асослаб берилган;
Ўзбекистоннинг турли агроекологик ҳудудларидан олинган 3328 та бактерия изолятларидан 432 таси юқори антагонист фаолликка эга экани аниқланиб, 16С рРНК генини секвенслаш ва СНП-профил таҳлили натижасида 26 та дан ортиқ Баcиллус турларининг таксономияси аниқланган;
 ўсимлик тўқимасидан ажратилган бактериялар таркибида Баcиллус туркуми доминант гуруҳ эканлиги ва тур даражасида Б. сафенсис, Б. атропҳаеус ва Б. пумилус энг кўп учрайдиган турлар сифатида ажратиб олинган;
Баcиллус туркумига мансуб бактерияларнинг Рҳизоcтониа солани, Фусариум спп., Аспергиллус спп. каби фитопатоген замбуруғларга қарши ин витро шароитда антагонистлик хусусиятлари тизимли равишда ўрганилиб, 432 та штаммдан 225 та Рҳ. солани, 148 та Ф. cулморум, 14 та Аспергиллус спп ва бошқа патогенларга қарши юқори ингибиция кўрсаткичлари (60-80%) га эга эканлиги аниқланган;
16С рРНК гени асосида амалга оширилган филогенетик таҳлил Баcиллус турларини учта асосий кладга ажратиш имконини берди ҳамда Б. аериус, Б. псеудомйcоидес ва Б. спизизении турларининг ўзаро яқин эволюцион филогенияси ишлаб чиқилган;
тадқиқот натижасида юқори ферментатив фаолликка эга изолятлардан протеаза, селлулаза, липаза, ксиланаза, глюканаза ва селлобиаза каби саноат аҳамиятига эга ферментларни ишлаб чиқарувчи штаммлар ажратиб олинган;
биологик фаоллиги, молекуляр тавсифи ва энзиматик хусусиятлари асосида танлаб олинган бактерия штаммлари Б. инақуосорум, Б. можавенсис, Б. протеолйтиcус, Б. сафенсис, Б. ҳалотолеранс, Б. атропҳаеус ва Б. пумилус истиқболли бионазорат воситаси сифатида таъсир коʻрсатиши исботланган;
танланган Баcиллус авлоди бактерияларини буғдой, нўхат ва ғўза ўсимликларига инокуляция қилиш орқали сариқ занг, фузариоз ва сўлиш касалликларига қарши 45-50% гача чидамлиликни ошириш имконияти аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Патоген замбуруғларга қарши Баcиллус туркумига кирувчи антагонист бактерияларнинг молекуляр генетик биохилма-хилликни аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
Ўзбекистоннинг турли агроекологик ҳудудларидан ажратиб олинган Баcиллус туркумига мансуб, фитопатоген замбуруғларга қарши антагонист хусусиятга эга - Баcиллус cереус, Баcиллус алтитудинис, Баcиллус мобилис, Баcиллус тҳурингиенсис бактерия изолятларининг соф културалари Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг «Фитопатоген ва бошқа микроорганизмлар» ноёб обекти коллекцияси генофондига топширилган (ЎзРФА 2025-йил 20-июн, №4/1255-1521 сон маълумотномаси). Натижада бактерия штаммлари коллекция генофондини бойитиш, бактерия турлари хилма-хиллигидан фойдаланиш имконини берган;
Баcиллус туркумига мансуб бактерия изолятлари 16С рРНК генига асосланган тур секвенслари бўйича олинган натижаларга кўра, бактерия штаммлари халқаро маълумотлар базаларида – НCБИ (АҚШ Миллий Биотехнология Ахборот Маркази), ЭМБЛ-ЭБИ (Европа Нуклеотид Архиви, Буюк Британия, Кембридж) ва ДДБЖ (Япония ДНК Маълумотлар Базаси) платформаларида ПВ653545, ПВ653526, ПВ653521, ва ПВ653522 идентификация рақамлари орқали рўйхатдан ўтказилган (НCБИ – АҚШ Миллий Биотехнология Ахборот Маркази, 19.05.2025-йилги маълумот; ҳттпс://www.нcби.нлм.ниҳ.гов/нуccоре/ПВ653545). Рўйхатдан ўтказиш натижасида халқаро маълумотлар базаси бойитилди ва Баcиллус турларини глобал миқёсда тадқиқ этиш имконияти яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish