Пиримов Туйчи Жумаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Серпентенитларни ноорганик маҳсулотларга комплекс қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси, 02.00.16 - Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/T931.
Илмий маслаҳатчилар: Намазов Шафаат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Усанбаев Нажимуддин Халмурзаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги DSc.02/05.05.2023.K/T.35.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Турабджанов Садритдин Махаматдинович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Нурмухамедов Ҳабибулла Сагдуллаевич. техника фанлари доктори, профессор; Самадий Муроджон Абдусалимзода, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Арватен ва Қутчи конлари СТни магний оксиди, магний метали, юқори тозаликдаги кремний диоксиди, пўлат олиш учун концентратлар, шунингдек, қўшимча маҳсулотлардан ўғитлар олиш учун комплекс қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш ва ушбу СТларни қайта ишлаш жараён ва қурилмалар хусусиятларини ҳисобга уларни  мақбуллаштириш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Арватен ва Қутчи конлари СТларини минерал кислоталар билан қайта ишлаганда серпетенит таркибидаги аморф кремний диоксиди водород ионларини эркин харакатланишига тўсқинлик қилиши ва  парчалаш жараёнини чекловчи омили эканлиги ва буни олдини олиш учун дастлабки серпентенитни 0,25 мм гача майдалаш етарли эканлиги аниқланган; 
СТни сульфат кислотада кам миқдорда нитрат кислота ёки водород пероксиди иштирокида парчалаганда магний оксиди, алюминий, темир ва бошқа металлар унуми ортиши ва жараённи жадаллашиши асосланган;
СТ кислотали қайта ишлаш маҳсулотларини босқичма-босқич турли рН муҳитларгача нейтраллаганда хосил бўлган филтрланувчи қатламлар, зарралар ўлчамига боғлиқ вакуум фильтрлар танланган;
СТни парчалаш маҳсулотларини босқичма-босқич турли рН муҳитларгача нейтраллаш йўли билан пўлат олишда ишлатиладиган металлар концентрати  ва икки турдаги маҳсулот - 97% MgО ва 17% N ни ўз ичига олган суюқ ўғит олишни мақбул шароитлари аниқланган;
СТларни кислотали парчалашдан ҳосил бўлган кремнийли қолдиқларидан кремний диоксиди - оқ қурум олиш жараёнларини технологик асослари ишлаб чиқилган.
биринчи марта СТни хлорид кислотаси парчалашниш маҳсулот тузлари суюқланмаларини электролиз йўли билан магний метали олишни илмий асосланган ёндашуви ишлаб чиқилган;
СТ ни 0.25 мм ўлчамли фракциягача майдалаш ва ортиқча майдаликкача майдалашни олдини олиш учун уч босқичли майдалаш йўли билан энергия сарфи 6.3 % га камайтириш ва ишлаб чиқариш қувватини 20 т/соатдан 25 т/соатгача ошириш исботланди;
Ст ни валли майдалашда валларнинг оптимал қамров бурчаги 17о бўлиши майдаланадиган хомашё заррачалари ўлчамини 0.25 мм гача майдалаш имконини бериши исботланди; 
магний оксиди, магний метали, юқори тозаликка эга кремний диоксиди, пўлат ишлаб чиқариш учун концентратлар, шунингдек СТни қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўлган аммоний тузларидан ўғитлар олиш, қайта ишлаш жараёнлари, қурилмалари ҳисоблари бажарилган ва  технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. СТларни комплекс қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш ва магний оксиди, юқори тозаликдаги кремний диоксиди, магний метали, пўлат олиш учун концентратлар, шунингдек серпентенитни қайта ишлашда ҳосил бўлган аммоний тузларидан ўғитлар олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
СТни сульфат кислотада ва водород пероксид иштирокида парчалаш йўли билан магний оксиди ва суюқ ўғитлар олиш технологияси "Электрокимёзавод" ҚК-АЖнинг “2026-2027 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган ("Электрокимёзавод" ҚК-АЖнинг 2025 йил 30 июлдаги 81-сон маълумотномаси). Натижада, импорт қилинаётган магнезит ва бруситни маҳаллий хомашёдан олинган магний оксидига ва қишлоқ хўжалигини суюқ ўғит билан таъминлаш имконини беради;
СТни пероксид водороди иштирокида сульфат кислота билан парчалаш маҳсулоти кремнеземли қолдиғидан кремний диоксиди - оқ қурум  олиш технологияси "Электрокимёзавод" ҚК-АЖнинг “2026-2027 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган ("Электрокимёзавод" ҚК-АЖнинг 2025 йил 30 июлдаги 81-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёни қайта ишлашни иккиламчи маҳсулотидан импорт қилинадиган оқ қурум олиш  имконини беради;
СТнинг хлорид кислотали парчаланиш маҳсулоти тузлари суюқланмаси асосида электролиз йўли билан магний металини олиш технологияси "Электрокимёзавод" ҚК-АЖнинг “2026-2027 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган ("Электрокимёзавод" ҚК-АЖнинг 2025 йил 30 июлдаги 81-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашёдан импорт қилинаётган магний метали олиш имконини беради;
СТ хом ашёсини уч босқичли майдалаш жараёнини “FIX ALBUS” Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасининг “2026-2027 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган (FIX ALBUS” Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси 2025 йил 15-августдаги 22-сон маълумотномаси). Натижада, майдалаш жараёнини амалга ошириш учун сарфланадиган вақт ҳар бир тонна учун 12 минутга ва энергия сарфи 17 % га қирқартириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish