Шаропов Рамзиддин Нажмиддиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Лалми ерлардан самарали фойдаланишни ташкил этишнинг назарий ва услубий асослари”, 06.01.10 – Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Qx258
Илмий маслаҳатчи: Тураев Руҳиддин Амирқулович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Бабажанов Аллаберган Рузимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Исашов Анваржон, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Нодиржон Юлчиевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Лалми ерлардан самарали фойдаланишни ташкил этишнинг назарий ва услубий асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лалми ерлар мониторингини миқдорий ва сифат жиҳатдан юритиш методологияси замонавий рақамли технологиялар асосида такомиллаштирилган;
лалми экин ерларда қишлоқ хўжалиги экинларини илмий асосланган ҳолда алмашлаб экиш тизимини жорий қилиш схемаси ишлаб чиқилган;
лалми ерлардан самарали фойдаланишни ташкил этишда лалми майдонларнинг иқлим кўрсаткичлари, релъефи ҳамда комплекс маълумотлар олиш имконини берувчи “3Д Лаер” дастури ишлаб чиқилган ва уни лалми ерлардан фойдаланишдаги самарадорлиги илмий асосланган;
лалми ерлардан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган қишлоқ хўжалиги экинларини самарали жойлаштиришда “экинларни жойлаштириш, анъанавий мониторинг, космосурат (Сентинел2) маълумотлари, УУА (Картографик дрон Ҳовер1), АрcГИС дастури ва “3Д Лаер”” бажарилиш кетма-кетлиги асосланган ҳамда лалми ерлар мониторинги усули такомиллаштирилган;
лалми ерларда ҳудуднинг уч ўлчамли (3Д) моделини тузиш орқали қишлоқ хўжалигида ер ҳисобини юритиш механизми илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Лалми ерлардан фойдаланишни ташкил этишнинг назарий ва услубий асослари бўйича ўтказилган илмий тадқиқотлардан олинган илмий натижалар асосида:
Қишлоқ хўжалик лалми ер майдонларини йўқламадан ўтказишнинг такомиллашган усули ишлаб чиқилган ва Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 28-августдаги 05/05-04-505-сон маълумотномаси). Натижада, такомиллашган услубият республиканинг лалми ерлари мониторингини юритишда, ер ҳисоби маълумотларини тартибга солишда, улардан самарали ва оқилона фойдаланишда услубий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда.
Лалми экин ерларда қишлоқ хўжалиги экинларини илмий асосланган ҳолда алмашлаб экиш тизимини жорий қилиш схемаси ишлаб чиқилган ва “Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида 2024-йилги “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасига қишлоқ хўжалиги йўналишида берилган таклиф қабул қилиниб давлат дастурига киритилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 28-августдаги 05/05-04-505-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-37-сон Фармонининг 7-иловасида 54-мақсад: Қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва рентабеллик даражасини кескин ошириш қисмида алмашлаб экиш тизимини жорий этиш бўйича аниқ кўрсатмалар келтириб ўтилган.
Лалми ер ҳисоби маълумотларини шакллантириш имконини берадиган “3Д Лаер” дастури яратилган ва “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институтининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмасида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 28-августдаги 05/05-04-505-сон маълумотномаси). Натижада, дастурий таъминот орқали вилоят, туман ҳамда массивлар кесимида ердан фойдаланувчилар тўғрисида маълумотлар, ер тури, майдони, ҳудуднинг фазовий координата маълумотлари, реал вақт ҳолатидаги лалми ерлар бўйича қатламлар кетма-кетлиги кесимида маълумотлар олишга, шунингдек лалми ерлардан самарали фойдаланиш ва бошқариш имконияти яратилган. Лалми ерлар мониторинги бўйича ишлаб чиқилган монография республикадаги мавжуд лалми ерлар мониторингини юритиш, ушбу ерларни барқарор бошқариш, ер ҳисобини аниқ ва ҳаққоний юритишга қаратилган илмий-тадқиқот бўлиб хизмат қилган.
Лалми экин ерларда қишлоқ хўжалиги экинларини илмий асосланган ҳолда алмашлаб экиш тизимини жорий қилиш схемаси ишлаб чиқилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 28-августдаги 05/05-04-505-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу схема ердан фойдаланувчилар учун илмий асосланган алмашлаб экиш тизимларини ишлаб чиқиш, ерлардан мақсадига кўра оқилона ва самарали фойдаланиш таъминланади, ҳосилдорлик кўтарилади ва ер унумдорлиги ошишига замин яратилган.