Джабборов Жамолиддин Сирожиддиновичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD)
илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Физикавий мутаген Со60 таъсирида тола чиқими ва сифати юқори, вилтга бардошли ғўза навини яратиш”, 06.01.05 - Селекция  ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Qx702.
Илмий раҳбар: Ахмедов Джамалхон Ходжаханович, биология фанлари доктори, профессор.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти, DSc.05/08.05.2024Qx.42.02.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: ғўзнинг  “СП-2532” нави (НАП 471).
II. Тадқиқотнинг мақсади Cо60 гамма нури билан турли меъёрларда нурлантириб олинган мутант шакллар асосида ғўзанинг эртапишар, юқори маҳсулдор, тола чиқими ҳамда сифати юқори, вилт касаллигига бардошли бўлган бошланғич ашёлари ва навини  яратишдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
М2 авлодларда мутагенларни таъсир меъёри тола чиқими белгиси бўйича 38,0%  ва ундан юқори бўлган ўсимликлар аниқланиб, М2 Бухоро-102 навида Cо60 15 кр  вариантда 10 та ўсимлик (16,6%),  М2 Жарқўрғон навида Cо60 5 кр вариантда 10 та ўсимлик (18,6%), Cо60 15 кр вариантда 7  та ўсимлик (12,7%) ва М2 С-9082 навида Cо60 15 кр вариантда 10 та ўсимлик (18,9%) ажралиб чиққанлиги ва уларда ижобий мутагенез содир бўлганлиги аниқланган;
Г.ҳирсутум Л. турига мансуб ғўза навларини Cо60 билан турли меъёрларда нурлантирилган М3 авлод ҳамда назорат вариантлари оилаларида тола узунлиги белгисига мутагенларнинг таъсири турлича бўлиб, Бухоро-102 навида 10 кр, Турон навида 15 кр,  Жарқўрғон навида 5 кр ва С-9082 навида 15 кр доза тола узунлиги белгисига ижобий таъсир кўрсатиши аниқланган;
ўрганилган МТ-10, МТ-7 ва МТ-90 тизмаларида мутагеннинг 5 кр дозасида ота-она шакллар генотипидаги В.даҳлиа Клеб. вилтига бардошлиликни юзага чиқариши ва бу мақбул доза эканлиги исботланган;
мутагенез усулини қўллаш асосида якка танлаш ва юқори авлод мутант дурагайларини ўрганиш орқали морфологик, хўжалик ва навдорлик белгилари бўйича андоза навидан устун бўлган ўрта толали ғўзанинг янги СП-2532 нави яратилган ва Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлиги томонидан янгилиги тасдиқланган ҳолда НАР 471 рақамли патент олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Физикавий мутаген Cо60 таъсирида тола чиқими ва сифати юқори, вилтга бардошли ғўза навини яратиш мавзусида олиб борилган илмий ва амалий тадқиқотлар натижасида:
ғўзанинг Г.ҳирситум Л. турига мансуб янги яратилган “СП-2532” ғўза нави 2022-2024 йиллар давомида Сирдарё илмий тажриба станциясининг ўрта даражада шўрланган тупроқ шароитида 2,0 гектар майдонда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2025-йил 11 ноябрдаги 05/01-05/02-05/04-03-496-сонли маълумотномаси). Натижада, толаси ИВ типга хос, тезпишарлиги 114-116 кун, бир кўсак пахта вазни 6,0-6,3 г, тола чиқими 38,7-39,5%, микронейри 4,3-4,4, тола узунлиги 1,33 дюйм, умумий ҳосилдорлиги 38,5-41,2 с/га ни ташкил этиб, андоза навга нисбатан гектаридан ўртача 5,5-7,0 сентнергача юқори ҳосил олиш имконини берган;
“СП-2532” ғўза нави 2024 йилда Андижон илмий тажриба станциясига қарашли 2,0 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2025-йил 11 ноябрдаги 05/01-05/02-05/04-03-496-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу навнинг ўсув даври 115-118 кун, бир дона кўсакдаги пахта вазни 6,0-6,3 г, тола чиқими 38,7-39,7 %, микронейри 4,3-4,4, тола узунлиги 1,22 дюйм, умумий ҳосилдорлиги 37,2-40,0 с/га ни ташкил этиб, назоратга нисбатан гектаридан ўртача 5,0-7,2 сентнер юқори ҳосил олишга эришилган;
“СП-2532” навининг уруғлари 2025 йилда ПСУЯИТИнинг Оққўрғон илмий тажриба станциясига қарашли 1,0 гектар ҳамда “Камолбек Улуғбек Камронбек” фермер хўжалигида 1,5 гектар уруғ кўпайтириш мақсадида экиб жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2025-йил 11 ноябрдаги 05/01-05/02-05/04-03-496-сонли маълумотномаси). Натижада, “СП-2532” ғўза навининг бир дона кўсак вазни 5,7-6,1 грамм, тола чиқими 38,3-39,5% ва микронейри 4,2-4,3, ип йигирувчанлик коеффициенти 158, тола узунлиги 1,20 дюймга тенг бўлиб,  толаси ИВ типга мансублиги тасдиқланган ва андоза навларга нисбатан гектаридан ўртача 4,5-6,0 сентнергача юқори уруғ ҳосили олиш имконини берган;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигидан селекция ютуғи бўлган “СП-2532” ғўза навига 2024 йилда НАП 471 рақамли патент олинган ва мазкур навдан тадқиқотларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2025-йил 11 ноябрдаги 05/01-05/02-05/04-03-496-сонли маълумотномаси). Натижада, ғўза навлари генофонди тола чиқими ва сифати юқори бўлган, вертициллез вилтига бардошли бўлган янги нав билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish