Абдурахманов Дилмурод Холйигитовичнинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD)
илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тола сифати тўқмачилик саноати талабларига мос Г.ҳирсутум Л. турига мансуб ғўза навини яратиш”, 06.01.05 - Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Qx1380.
Илмий раҳбар: Қўчқоров Орип Эркинович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти, DSc.05/08.05.2024.Qx.42.02.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: ғўзанинг “Полй тех Сирдарё” нави (НАП 562).
II. Тадқиқотнинг мақсади ғўзанинг ёввойи ва рудерал шаклларни АҚШ селекциясига мансуб навлар билан чатиштириш орқали янги нав танлаш ҳамда бу навлардан ажратиб олинган нав популяцияларини шўрланган тупроқлар шароитда қимматли хўжалик белгилари ва тола сифатини ўрганиш асосида тупроқ шўрланишига бардошли, тўқмачилик саноатига мос Г.ҳирсутум Л турига мансуб ғўза навини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ғўзанинг Г.ҳирсутум Л. турига мансуб ярим ёввойи ссп.юcатаненсе ва ссп. пунcтатум, ссп.морилли, ссп.ричмонди кенжа турлари ва АҚШ селекциясига мансуб Аcала 1517-70, Счортcат, Паймастер-266 ва Селеcтион Cомпоситае саноат навлари иштирокида тўқимачилик саноати талабларига мос бўлган бошланғич ашёлар ажратиб олинган;
Г.ҳирсутум Л. турига мансуб (юcатаненсе х пунcтатум) х Счортcат дурагай комбинациясининг популяция таркибидан ажратилган барқарор кўрсаткичли ўсимликларни якка анлаш асосида асосий қиматли хўжалик белгилари ижобий, толаси ИВ типга мансуб оила ва тизма яратилган;
дурагай комбинацияларда қимматли хўжалик белгилари ва тола сифат кўрсаткичларининг ярим ёввойи шакллар иштирокида рекомбинацияланиши натижасида қимматли белгиларининг доминантлик даражаси юқори бўлган, ноёб белги хусусиятларни ўзида мужассамлаштирган дурагай комбинацияларда ўзгарувчанликнинг кенг миқёсда кечиши натижасида қимматли рекомбинантлар ажратиб олиниши асосланган;
олиб борилган изланишлар асосида тупроқ шўрланишига бардошли, тўқмачилик саноати талабларига мос ғўзанинг Полй тех Сирдарё нави яратилиб, янгилиги тасдиқланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигидан НАП 562 рақамли патент олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тола сифати тўқимачилик саноати талабларига мос Г.ҳирсутум Л. турига мансуб ғўза навини яратиш бўйича олиб борилган илмий изланишлар натижалари асосида:
ғўзанинг “Полй тех Сирдарё” нави 2023-2024 йилларда Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш марказининг 10 та регионал нав синаш участкасида конкурс нав синовида ўрганилган ҳамда юқори кўрсаткичларгаега эканлиги билан ижобий баҳоланган, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигидан НАП 562 рақамли патент олинган ва тадқиқотларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 11 ноябрдаги 05/01-05/02-05/04-03-494-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу янги навнинг андоза навига нисбатан бир дона кўсакдаги пахта вазни 0,5-0,8 грамм, тола чиқими 3,5-4,5 фоиз, толанинг ип йигирувчанлик коеффициенти 150 дан юқори, микронейри 4,2-4,4, тола узунлиги 1,24-1,27 дюйм ва толасини нисбий солиштирма узулиш кучи 33,5-35,5 г/текс кучга эга эканлиги тасдиқланиб тўқимачилик саноатига мос янги ғўза нави майдонларини кўпайтириш имконини берган;
ғўзанинг янги “Полй тех Сирдарё” нави 2022-2024 йиллар давомида Сирдарё илмий-тажриба станциясининг ўртача даражада шўрланган тупроқлари шароитида янги нав сифатида 9,0 гектар майдонда дастлабки уруғчилик мақсадларида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 11 ноябрдаги 05/01-05/02-05/04-03-494-сон маълумотномаси). Натижада, Сирдарё вилоятда экилиб келинаётган асосий навларга нисбатан 5,5-7,5 сентнер юқори ҳосил олиш имконини берган;
ғўзанинг йирик кўсакли, серҳосил, тола чиқими ва сифати юқори бўлган, шўрланиш ҳамда сув танқислигига бардошли Г.ҳирсутум Л. турига мансуб Полй тех Сирдарё нави 2025 йилда Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидаги “Полй Тех Сирдарё” МЧЖнинг элита уруғчилик хўжалигида 29,4 га, “Гулистон Cлустер” МЧЖда 151,0 га, “Умидбек Авазбек орзуси” ф/х-19,2 га, “Бек Ашраф фаровон” ф/х-50,4 га, “Бахмалсой баракали ерлари” ф/х-19,2 га, “Шохрухмирзо келажаклари” ф/х-24,0 га, “Шамшодбек келажак ривожи” ф/х-20,8 га, “Тошкент Сайхун” ф/х-19,2 га, “Рухшона Шамсиддин” ф/х-16,8 га, “Мустанг Баходир” ф/х-22,8 га, “Пахтакор пахта навлари” ф/х-24,0 га, “Одилжон Элёрбек орзуси” ф/х-21,6 га, “Сайхун ҳосилдор ерлари” ф/х-16,8 га ва “Баландчақир ерлари” ф/х-19,2 га ҳамда Сирдарё туманидаги “Оқолтин Сирдарё гулшани” ф/х-10,0 га, “Юксак Мустанг” ф/х-10,4 га, “Искандар” ф/х-20,0 га, жами 494,8 гектар майдонда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 11 ноябрдаги 05/01-05/02-05/04-03-494-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур янги навдан Сирдарё вилоятининг сув билан кам таъминланган ва тупроқлари шўрланган майдонларда андоза навига нисбатан 5,5-6,5 с/га юқори ҳосил олишга эришилган.