Ёқубов Жасур Ашуралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кузги рапснинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига экиш муддатлари ҳамда меъёрларини таъсири (Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида)”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Qx668.
Илмий раҳбар: Каримов Шарофиддин Абдукаримович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01. 
Расмий оппонентлар:Телляев Рихсивой Шамахамадович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Бозоров Холмурод Махмудович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида кузги рапс Ясна навининг мақбул  экиш муддат ва меъёрларини аниқлаш орқали ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши ва юқори сифатли уруғ ҳосили етиштириш ҳамда  ишлаб чиқаришга тавсия этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида кузги рапснинг Ясна навидан юқори ва сифатли уруғ ҳосили етиштиришда мақбул экиш муддат ва меъёрлари ишлаб чиқилган; 
кузги рапснинг Ясна навини сентябр ойининг 3 декадасида гектарига 1,0-1,5 млн.дона уруғ экилганда, 3,0 млн.дона экилганга нисбатан 16-19 кун эртароқ, экиш муддати 10 кун кечиктирилганга нисбатан 7-12 кунга, 20 кун кеч экилганга нисбатан эса 15-20 кун эртароқ пишиб етилиши аниқланган;
гектарига 1,5 млн.дона уруғ экилганда рапснинг ўсиши-ривожланиши ва қузоқчаларнинг шаклланишига, қуруқ массаси, барг юзаси, фотосинтез маҳсулдорлигига, рапснинг ҳосилдорлиги ва уруғларинг кимёвий таркибига ижобий таъсири аниқланган;
тажрибада энг юқори иқтисодий самарадорлик экиш муддатлари сентябр ойининг 3 декадасида гектарига 1,5 млн.дона экилган вариантларда аниқланиб,  соф фойда 8187352 сўм/га.ни, рентабеллик даражаси эса 83,9% ни ташкил этиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида кузги рапс Ясна навининг экиш муддатлари ва меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тажрибалар натижалари асосида: 
“Тошкент вилояти типик бўз тупроқлари шароитида кузги рапсни етиштириш” номли тавсиянома тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузирудаги қишлоқ хўжалигида билим ва инновaциялар миллий марказининг 2024 йил 11 октябридаги №05/04-04/489-сонли маълумотномаси). Ушбу тавсиянома бугунги кунда фермер хўжаликларида қўлланма сифатида фойдаланиб келинмоқда;
кузги рапснинг “Ясна” навини сентябр ойининг 3 декадаси (21-24.09) да гектарига 1,5 млн.дона уруғ экишни қўллаш  юзасидан Тошкент вилоятининг Бекобод туманида “УМК Чорва” МЧЖ 7 га, “Истиқлол” ф/х 3 га, жами 10 га. майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурудаги қишлоқ хўжалигида билим ва инновaциялар миллий марказининг 2024 йил 11 октябридаги №05/04-04/489-сонли маълумотномаси). Натижада, кузги рапс Ясна навининг ҳар гектаридан 29,0 центнер уруғ ҳосили йиғиб олиниб, ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобга олинганида, ҳар гектар ердан 6 260 852 сўм соф фойда келтирган ва рентабеллик даражаси 64,6 фоизга тенг бўлган;
худди шу тартибда, Пискент тумани “Ёрқин” МЧЖ 5 га, “Жамшид” ф/х 2 га ва вилоят бўйича жами 7 га майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузирудаги қишлоқ хўжалигида билим ва инновaциялар миллий марказининг 2022 йил 11 октябридаги №05/04-04/489-сонли маълумотномаси). Натижада кузги рапс Ясна навининг ҳар гектаридан ўртача 30,1 центнер уруғ ҳосили йиғиб олинган. Ишлаб чиқариш харажатлари инобатга олинганда, ҳар гектардан 6 865 852 сўм соф фойда олиниб, рентабеллик даражаси 70,8 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish