Бобоева Зулфия Акбаржоновна
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
 “Янги Ўзбекистонда узлюксиз маънавий тарбия тизимида санъат омили: ижтимоий-фалсафий таҳлил”  
09.00.04-Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.Phd/Fal966
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети Phd.03/28.08.2024.F.05.08. рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сиддиқов Илёсжон Бахромович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Хакимов Назар Хакимович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор. Толипов Бахтиёржон Хамитович фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Этакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади узлюксиз маънавий тарбия тизимида санъат омилини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
узлюксиз маънавий тарбиянинг консептуал асосларини тизимлаштириш ҳамда миллий менталитетга хос ижтимоий-руҳий ҳолатларни ёритиш асосида санъат тарбияси мезонлари, омиллари ва воситаларининг зарурати асосланган;
узлюксиз маънавий тарбия жараёнида ахлоқий қадриятларнинг санъат билан  алоқадорлиги шахс маънавий  камолотининг  ҳамда маънавий қадриятларнинг субстансионал компонентлари  аниқланган;
жамият ривожида маънавий-ахлоқий эҳтиёжнинг ошиб боришида узликсиз маънавий тарбиянинг  инкорни-инкор  тарзида ўзгариши объектив жараён экани очиб берилган;
шахс маънавий-руҳий оламини инсонпарварлик ғоялари билан бойитиш имкониятларини узлюксиз маънавий тарбия жараёни билан интеграциялаш асосида маънавий таҳдидларни олдини олишнинг фалсафий жиҳатлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистонда узлюксиз маънавий тарбия тизимида санъат омилининг ижтимоий-фалсафий таҳлилига доир олиб борилган тадқиқот натижалари натижасида:
узлюксиз маънавий тарбиянинг консептуал асосларини тизимлаштириш ҳамда миллий менталитетга хос ижтимоий-руҳий ҳолатларни ёритиш асосида санъат тарбияси мезонлари, омиллари ва воситаларининг зарурати оид янгиликларидан Ўзбекистон Миллий университетида 2018-2020 йилларда бажарилган ПЗ-20170928696-рақамли “Ўзбекистонда ислоҳотлар жараёнини таҳлил этиш ва амалга оширишнинг концептуал-фалсафий методологияси (Ҳаракатлар стратегияси асосида)” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган ва юқоридаги тавсиялар ушбу лойиҳа доирасида нашр этилган ишларда ўз аксини топган (Ўзбекистон миллий университетининг 2023-йил 23-августдаги 01/10-11-5001-сон Маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши аҳолининг  узлюксиз маънавий тарбиянинг концептуал асосларини тизимлаштириш ва миллий менталитетга хос ижтимоий-руҳий ҳолатини ўзгартиришга хизмат қилган.
узлюксиз маънавий тарбия жараёнида ахлоқий қадриятларнинг санъат билан  алоқадорлиги шахс маънавий  камолотининг  ҳамда маънавий қадриятларнинг субстансионал компонентлари  доир янгиликларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятига кенг татбиқ этилган. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022- йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш чора-тадбирлар дастури ИИИ йўналишига оид оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар 10-банди “Узлюксиз маънавий тарбия Концепцияси”нинг мазмун-моҳияти ва уни амалга оширишнинг илмий-амалий масалалари” мавзусида Республика илмий-семинарини ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 14-августдаги 336/1-сон Маълумотномаси). Натижада санъат тарбиясини узлюксиз маънавий тарбия жараёни билан интеграциялаш асосида маънавий таҳдидларни олдини олишнинг фалсафий жиҳатларини очиб берувчи тарғибот технологияларини такомиллаштишга хизмат қилган.  
жамият ривожида маънавий-ахлоқий эҳтиёжнинг ошиб боришида узликсиз маънавий тарбиянинг  инкорни-инкор  тарзида ўзгариши объектив жараён эканига оид янгиликларидан Ўзбекистон Миллий телерадикомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 17-апрелдаги 02-31-518-сон Маълумотномаси). Натижада аҳолининг узлюксиз маънавий тарбиясининг концептуал асосларини тизимли тушунишларига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish