Умурзақов Ахмаджон Махамадович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Жамият тараққиётидаги янгиланишлар даврида ёшлар эътиқодидаги ўзгаришлар ва уларни тадқиқ этишнинг ижтимоий-фалсафий муаммолари”  
09.00.04-Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fal.1511
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD.03/28.08.2024.F.05.08. рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Тухтаров Исматуло Муродович фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар: Сиддиқов Илёсжон Бахромович фалсафа фанлари доктори (ДСc), профессор. Қиём Назаров Нормерзаевич фалсафа фанлари доктори (ДСc), профессор.
Этакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика институтети
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшларда эътиқоднинг шаклланиш жараёнини ижтимоий ривожланишига таъсирини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсон фалсафасининг азалий масалаларидан бири бўлган эътиқоднинг фалсафий категория сифатидаги мазмуни ва моҳиятининг гносеологик таҳлили амалга оширилиб, мазкур контекстда инсон эътиқодига хос бўлган умумий жиҳатлар ва хусусиятлар хилма-хил тарихий ёндашувлар негизи асослаб берилган;
ёшлар эътиқодининг “мифологик эътиқод”, “сиёсий эътиқод”, “маданий эътиқод”, “маънавий эътиқод” каби шакллари замирида қарор топадиган “ички ишонч”дан иборат мазмуни ва моҳияти, эътиқоднинг гносеологик иерархияси (ишонч–эътиқод–фаолият бирлиги) эканлиги исботланган тарихийлик тамойили таъсиридаги ўзгарувчан хусусиятга эгалиги очиб берилган; 
жамиятдаги янгиланишлар даврида ёшлар эътиқодидаги ўзгаришларнинг бош омили сифатида хизмат қилаётган ёшларга оид давлат сиёсати ижросини таъминлашда замонавий илм-фан ва инновацион таълимни ривожлантириш зарурати очиб берилган;
ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда ёшлар эътиқодидаги ўзгаришларнинг маданий ва маънавий омиллари асосий детерминант эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамият тараққиётидаги янгиланишлар даврида ёшлар эътиқодидаги ўзгаришлар ва уларни тадқиқ этишнинг ижтимоий-фалсафий муаммолари бўйича олинган тадқиқот натижаларидан:
Инсон фалсафасининг азалий масалаларидан бири бўлган эътиқоднинг фалсафий категория сифатидаги мазмуни ва моҳиятининг гносеологик таҳлили амалга оширилиб, мазкур контекстда инсон эътиқодига хос бўлган умумий жиҳатлар ва хусусиятлар хилма-хил тарихий ёндашувлар негизига оид илмий янгиликларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш боъуисҳа сҳора-тадбирлар дастурининг ИИИ ё'налишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, уанги маънавий макон, маърифатли жамиятни барро этишга қаратилган чора-тадбирлар” 18-банди “Ғоявий-мафкуравий таҳдидларнинг таъсирини тадқиқ қилиш, замонавиу рақамли тарғибот технологиялагини қўллаш борасида ривожланган мамлакатлар тажрибасини о'рганиш учун илмиу жамоалагни хогижга юбориш юзасидан таклифлар таууорлаш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертациуа материалларидан фоудаланилган. (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 20-июн кунги 16-сон Маълумотномаси). Натижада жамиятда соғлом мафкура, уанги маънавий макон, маърифатли жамиятни қуриш учун асос бўладиган ёшлар дунёқарашини шакллантиришга хизмат қилган.
Жамиятдаги янгиланишлар даврида ёшлар эътиқодидаги ўзгаришларнинг бош омили сифатида хизмат қилаётган ёшларга оид давлат сиёсати ижросини таъминлашда замонавий илм-фан ва инновацион таълимни ривожлантириш заруратига оид илмий йангиликларидан Оъзбекистон Йошлар иттифоқининг конференсийа, семинар, давра суҳбатлари, шунингдек маданий-маърифий соҳалардаги тадбирларини ташкил етишда фойдаланилган (Оъзбекистон Йошлар иттифоқи Марказий кенгашининг 2025 йил 24-июндаги 04-13-625-сонли Маълумотномаси). Натижада илмий тадқиқот янгиликлари мазкур тарғибот тадбирларининг сифати, мазмуни ва самарадорлигига хизмат қилган.
Ёшлар эътиқодининг “мифологик эътиқод”, “сиёсий эътиқод”, “маданий эътиқод”, “маънавий эътиқод” каби шакллари заминида қарор топадиган “ички ишонч”дан иборат мазмуни ва моҳияти тарихийлик тамойили таъсиридаги ўзгарувчан хусусиятига оид илмий янгиликлардан “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2024-2025 йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”дастурлари ссенарийларини ёзишда, мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати Янги Ўзбекистон тараққиётига хос бўлган жамиятдаги янгиланишлар даврида рўй бераётган ёшлар эътиқодидаги ўзгаришлар учун мазкур жараёнга хос бўлган ижтимоий-иқтисодий, илмий- маданий ва диний-маънавий омиллар асосий детерминантлар ролини ўтаётганлиги кўрсатиб берилганлиги, жамиятдаги янгиланишлар даврида ёшлар эътиқодидаги ўзгаришларнинг бош омили сифатида хизмат қилаётган ёшларга оид давлат сиёсати ижросини таъминлашда замонавий илм-фан ва инновасион таълимни ривожлантириш муаммоларига оид ечимлар илгари сурилганлигига доир илмий янгиликлардан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 3-сентябррдаги 05-09-1389-сонли Маълумотномаси). Натижада “Ўзбекистон” телерадиоканалида эфирга узатилаётган кўрсатув ва дастурларнинг савиясини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish