Юсупова Мадина Абдуварисовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Иқтисодиётнинг рақамли трансформацияси шароитида тижорат банклари ходимлари меҳнатини ташкил этишни такомиллаштириш», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt6269
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Зокирова Нодира Каландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01
Расмий оппонентлар: Умурзаков Баходир Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Жумаева Дилафруз Хамраевна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётнинг рақамли трансформацияси шароитида тижорат банклари ходимлари меҳнатини ташкил этишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли трансформация шароитида банк ходимлари меҳнатини ташкил этишнинг консептуал ёндашуви ҳамкорлик тармоқ шаклларидан устувор фойдаланиш, иш жараёни оптималлигини сун'ий интеллектга кўра лойиҳалаш ва юксак технологиялар интеграцияси моделига асосан персонал бошқарувини амалга оширишга кўра такомиллаштирилган;
мотивация ва мукофотлаш тизими рақамли технологиялар хусусиятига кўра одатий вазифаларни устувор автоматлаштириш, аксарият булутли технологияларга кўра АКТ воситаларини виртуализация қилишнинг инфратузилма ва киберхавфсизлик харажатларини камайтириш, транзакциялар хавфсизлигини ошириш ва фирибгарликнинг олдини олиш кабиларга кўра такомиллаштирилган;
меҳнат жараёнини рақамлаштириш ва ходимларнинг ижтимоий ҳимояланганлиги ўртасидаги мувозанати ёндашуви инновацияларни жорий қилиш шароитида узлюксиз та'лим ва ходимларни қайта тайёрлаш дастурларини жорий этиш, шу асосида ходимларни касбий ривожлантириш ва меҳнат бозорида уларнинг барқарорлигини та'минлашга кўра такомиллаштирилган;
иш жараёнини таҳлил қилиш усуллари катта маълумотлар ва таҳлилий воситалардан фойдаланишга кўра қийинчиликларни аниқлаш, иш билан та'минлашнинг мослашувчан шаклини жорий қилиш, ходимларнинг мартаба ҳаракатчанлигини бошқариш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодиётнинг рақамли трансформацияси шароитида тижорат банклари ходимлари меҳнатини ташкил этишни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
рақамли трансформация шароитида банк ходимлари меҳнатини ташкил этишнинг консептуал ёндашуви ҳамкорлик тармоқ шаклларидан устувор фойдаланиш, иш жараёни оптималлигини сун'ий интеллектга кўра лойиҳалаш ва юксак технологиялар интеграцияси моделига асосан персонал бошқарувини амалга ошишга кўра такомиллаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 12-майдаги ПФ-5992-сон “Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш бўйича 2020–2025-йилларга мўлжалланган стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг
1-иловаси 1-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Капитал банкнинг 2024-йил 19-декабрдаги И-07-7718/П-24-сонли маълумотномаси). Таклиф меҳнат унумдорлигини 18,0–25,0%га ошиши, мижозлар сўровларини кўриб чиқиш муддатини 30,0%га қисқариш, мослашувчан меҳнат тартибини жорий этиш ҳисобига ходимларнинг қониқиш даражасини 15,0% га ошишига муайян даражада хизмат қилган;
мотивация ва мукофотлаш тизими рақамли технологиялар хусусиятига кўра одатий вазифаларни устувор автоматлаштириш, аксарият булутли технологияларга кўра АКТ воситаларини виртуализация қилишнинг инфратузилма ва киберхавфсизлик харажатларини камайтириш, транзакциялар хавфсизлигини ошириш ва фирибгарликнинг олдини олиш кабиларга кўра такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 12-майдаги ПФ-5992-сон “2020–2025-йилларда Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги фармонининг 1-иловасиг 1-бандига киритилган (Капитал банкнинг 2024-йил 19-декабрдаги И-07-7718/П-24-сонли маълумотномаси). Таклиф операцион харажатларни 12,0 фоизга камайтириш, масофавий ходимлар улушини 30 фоизга ошириш, офис харажатларини 20,0 фоизга камайтириш ҳамда рақамли иқтисодиётга мослаштириш мотивация тизимлари ходимларнинг қониқиш даражасини 22,0 фоизга ошириш, кадрлар алмашинувининг 15,0 фоизга қисқаришга муайян даражада хизмат қилган;
меҳнат жараёнини рақамлаштириш ва ходимларнинг ижтимоий ҳимояланганлиги ўртасидаги мувозанати ёндашуви инновацияларни жорий қилиш шароитида узлюксиз та'лим ва ходимларни қайта тайёрлаш дастурларини жорий этиш, шу асосида ходимларни касбий ривожлантириш ва меҳнат бозорида уларнинг барқарорлигини та'минлашга кўра такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 12-августдаги ПФ-109-сон “Факторинг хизматлари бозорини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг “Факторинг хизматлари кўрсатувчи кредит ташкилотлари ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш” 6-бандидаги Фармонига киритилган (Капитал банкнинг 2024-йил 19-декабрдаги И-07-7718/П-24-сонли маълумотномаси). Таклиф меҳнат шароитлари ўзгариши ва рақамли та'лим платформаларига кириш учун компенсацияни ўз ичига олган ижтимоий та'минот тизимидан қониқиш даражасини 18,0 фоизга ошириш, кадрлар алмашинувини 12,0 фоизга қисқартириш, касбий ривожланиш дастурлари ходимларнинг 30,0 фоизига янги лавозимларга ўтиш ва янги лавозимларга мослашиш учун ўртача вақт бирлигини 25,0 фоизга қисқартиришга муайян даражада хизмат қилган;
иш жараёнини таҳлил қилиш усуллари катта маълумотлар ва таҳлилий воситалардан фойдаланишга кўра қийинчиликларни аниқлаш, иш билан та'минлашнинг мослашувчан шаклини жорий қилиш, ходимларнинг мартаба ҳаракатчанлигини бошқариш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 30-сентябрдаги ПҚ – 34- сон “Ўзбекистон Республикасининг Миллий малака тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 2-бобнинг 1-иловасида ўз аксини топган (Капиталбанкнинг 2024-йил 19-декабрдаги И-07-7718/П-24-сонли маълумотномаси). Таклиф ички кадрлар ҳаракати натижаси 35,0 фоизга ўсиши, кадрлар алмашинувининг 20,0 фоизга камайиши, ходимларнинг рақамли воситалардан фойдаланиш самарадорлигини 50,0 фоизга оширишга муайян даражада хизмат қилган.