Эрназаров Алимардон Жумақуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Спортчиларда дорсопатияларни реабилитация тиклаш дастурларини асослаш ва ишлаб чиқиш», ихтисослик шифри: 14.00.38 – Спорт тиббиёти (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tib2461.
Илмий раҳбар: Мавлянова Зилола Фархадовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/31.10.2024.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Усманходжаева Адибахон Амирсаидовна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент (Ўзбекистон); Сливкина Наталья Владимировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент (Қозоғистон).
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: яккакурашчи спортчилар мисолида дорсопатияларни тиббий реабилитация қилиш алгоритми ва комплекс дастурини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор комплекс тадқиқотлар, валидацияланган функционал шкалалар ва инструментал усуллардан фойдаланган ҳолда яккакурашчи спортчиларда дорсопатияларнинг типик клиник-функционал профиллари аниқланган;
спортчиларда дорсопатияларнинг шаклланишига олиб келадиган муҳим омил спорт машғулотлари шароитида, айниқса дзюдо (68,1%) ва миллий курашда (68,6%) спортнинг ўзига хос хусусиятлари (турли хил ушлашлар, улоқтиришлар ва йиқилишлар) билан боғлиқ бўлган номутаносиб жисмоний юкламалар ва ҳаракатлар гигиенасининг бузилиши эканлиги аниқланган;
дорсопатияли яккакурашчи спортчиларда ДЖТ, мануал терапия, массаж, кинезиотерапия, миостимуляция ва зарба тўлқинли терапия комбинациясига асосланган тикловчи реабилитация комплекс дастурининг самарадорлиги исботланган;
яккакурашчи спортчиларда клиник, биомеханик ва инструментал баҳолашни ўз ичига олган дорсопатияларни эрта ташхислаш учун ишлаб чиқилган ва синовдан ўтган алгоритмни жорий этиш клиник олди босқичларида касалликни аниқлаш имконини бериши, кўпинча қоматнинг бузилиши (55,2%) ва бел қисмининг ҳаракат диапазонининг пасайиши (45,7%) кўринишида намоён бўладиган жараённинг сурункалилашувининг олдини олиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича ягона хулоса 2025 йил 7 октябрдаги 26-сонли йиғилиш баённомасига № 26/07 хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор комплекс тадқиқотлар, валидацияланган функционал шкалалар ва инструментал усуллардан фойдаланган ҳолда яккакурашчи спортчиларда дорсопатияларнинг типик клиник-функционал профиллари аниқланганлиги СамДТУ Илмий Кенгашининг 2025 йил 30 апрелдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган «Дорсопатия билан касалланган спортчиларда тикловчи-реабилитацион даволаш дастурини ишлаб чиқишнинг услубий асослари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган ҳамда Фарғона вилояти спорт бошқармаси тасарруфидаги Марғилон шаҳар 2-сон спорт мактабининг 2025 йил 8 майдаги 09-02/43-А-сонли буйруғи ҳамда Самарқанд олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг 2025 йил 5 майдаги 17-А-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: эрта ва аниқ ташхис қўйиш ва индивидуал реабилитация дастурини ўз вақтида амалга оширишга имкон берувчи дорсопатияларнинг турларини ажратишга эришилди, бу спортчиларда оғриқ интенсивлигини 42,0% га, рецидивлар частотасини 38,0% га ва машғулот пайтидаги мажбурий танаффуслар сонини камайтиришни, шунингдек, машғулотлар ва мусобақага қайтиш фоизини 87,0% гача оширишни таъминлади. Иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ушбу дастурни жорий этиш даволаш ва жарроҳлик аралашуви харажатларини камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлик стационарга мурожаатлар сонининг камайиши, тикланиш муддатларининг қисқариши ва спорт фаолияти давомийлигини узайтириш ҳисобига бир спортчи учун ойига 540000 сўмни ташкил этди. Хулоса: ёш жиҳатидан яккакурашчиларда аниқланган дорсопатияларнинг ўзига хос клиник-функционал профиллари дорсопатияларнинг фенотипларини аниқлаш, хавф стратификациясини яхшилаш, ташхислаш аниқлигини ошириш ва турли ихтисосликдаги спортчиларни реабилитация қилишга индивидуал ёндашувларни ўз вақтида жорий этиш имконини берди. Шундай қилиб, спортчилар ўртасида дорсопатияларни эрта аниқлаш ва реабилитация қилиш учун ишлаб чиқилган дастурларни жорий этиш спортчиларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, патологиянинг сурункалилашувини олдини олишга, миллий терма жамоаларда кадрлар салоҳиятини сақлаб қолиш ва спортда ютуқларни оширишга ёрдам беради.
иккинчи илмий янгилик: спортчиларда дорсопатияларнинг шаклланишига олиб келадиган муҳим омил спорт машғулотлари шароитида, айниқса дзюдо (68,1%) ва миллий курашда (68,6%) спортнинг ўзига хос хусусиятлари (турли хил ушлашлар, улоқтиришлар ва йиқилишлар) билан боғлиқ бўлган номутаносиб жисмоний юкламалар ва ҳаракатлар гигиенасининг бузилиши эканлиги аниқланганлиги СамДТУ Илмий Кенгашининг 2025 йил 30 апрелдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган «Дорсопатия билан касалланган спортчиларда тикловчи-реабилитацион даволаш дастурини ишлаб чиқишнинг услубий асослари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган ҳамда Фарғона вилояти спорт бошқармаси тасарруфидаги Марғилон шаҳар 2-сон спорт мактабининг 2025 йил 8 майдаги 09-02/43-А-сонли буйруғи ҳамда Самарқанд олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг 2025 йил 5 майдаги 17-А-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши умуртқа поғонасининг ўткир жароҳатлари частотасини 31,0% га, белдаги сурункали оғриқлар шикоятлари сонини 45,0% га камайтиришга, шунингдек, дорсопатиялар туфайли машғулотларни тўхтатмайдиган спортчилар улушини 82,0% гача оширишга ёрдам берган. Иқтисодий самарадорлиги: спортчиларда дорсопатияларни ташхислаш ва реабилитация қилишнинг комплекс дастурини жорий этиш, дорсопатияларни эрта олдини олиш ва умуртқа поғонаси шикастланишини камайтириш тикловчи даволаш харажатларини, меҳнатга лаёқацизлик давомийлигини қисқартириш, спортдан эрта кетишнинг олдини олиш имконини берган, бир спортчи учун харажатларни камайтириш йилига ўртача 600000 сўмгача бўлган. Хулоса: ёш жиҳатидан яккакурашчи спортчиларда аниқланган дорсопатияларнинг ўзига хос клиник-функционал профиллари дорсопатия фенотипларини аниқлаш, хавф стратификациясини яхшилаш, ташхислаш аниқлигини ошириш ва турли ихтисосликдаги спортчиларни реабилитация қилишга индивидуал ёндашувларни ўз вақтида жорий этиш имконини берди. Шундай қилиб, спортчиларда дорсопатияларни ташхислаш ва реабилитация қилиш бўйича ишлаб чиқилган ёндашувлар ва дастурларни жорий этиш уларни тиббий қўллаб-қувватлаш сифатини оширишга, патологиянинг сурункали ривожланиш хавфини камайтиришга, терма жамоаларда кадрлар салоҳиятини сақлаб қолишга ва спорт натижаларини оширишга ёрдам беради.
учинчи илмий янгилик: дорсопатияли яккакурашчи спортчиларда ДЖТ, мануал терапия, массаж, кинезиотерапия, миостимуляция ва зарба тўлқинли терапия комбинациясига асосланган тикловчи реабилитация комплекс дастурининг самарадорлиги исботланганлиги СамДТУ Илмий Кенгашининг 2025 йил 30 апрелдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган «Дорсопатия билан касалланган спортчиларда тикловчи-реабилитацион даволаш дастурини ишлаб чиқишнинг услубий асослари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган ҳамда Фарғона вилояти спорт бошқармаси тасарруфидаги Марғилон шаҳар 2-сон спорт мактабининг 2025 йил 8 майдаги 09-02/43-А-сонли буйруғи ҳамда Самарқанд олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг 2025 йил 5 майдаги 17-А-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: реабилитацион дастурнинг спорт фаолиятига тадбиқ этилиши сурункали оғриқ ҳолатларини 46,0%га камайтиришга, машғулотга қайтиш кунларининг ўртача 17 кунга қисқаришига, шунингдек, тиббий чекловлари бўлмаган спортчилар улушини 84,0% гача яхшилаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: тикланиш муддатларини қисқартириш ва қимматбаҳо дори-дармонлар ёки жарроҳлик даволашга бўлган эҳтиёжни камайтириш тикланиш даврида бир спортчига ўртача харажатларни 780000 сўмгача камайтириш имконини берган. Хулоса: яккакурашчи спортчиларда ёш жиҳатидан дорсопатияларнинг аниқланган ўзига хос клиник-функционал профиллари дорсопатияларнинг фенотипларини ажратиш, хавф стратификациясини яхшилаш, ташхислаш аниқлигини ошириш ва турли ихтисосликдаги спортчиларни реабилитация қилишга индивидуал ёндашувларни ўз вақтида жорий этиш имконини берди. Шундай қилиб, спортчиларда дорсопатияларни ташхислаш ва реабилитация қилиш бўйича ишлаб чиқилган ёндашувлар ва дастурларни жорий этиш уларни тиббий қўллаб-қувватлаш сифатини оширишга, патологиянинг сурункали ривожланиш хавфини камайтиришга, терма жамоаларда кадрлар салоҳиятини сақлаб қолишга ва спорт натижаларини оширишга ёрдам беради. 
тўртинчи илмий янгилик: яккакурашчи спортчиларда клиник, биомеханик ва инструментал баҳолашни ўз ичига олган дорсопатияларни эрта ташхислаш учун ишлаб чиқилган ва синовдан ўтган алгоритмни жорий этиш клиник олди босқичларида касалликни аниқлаш имконини бериши, кўпинча қоматнинг бузилиши (55,2%) ва бел қисмининг ҳаракат диапазонининг пасайиши (45,7%) кўринишида намоён бўладиган жараённинг сурункалилашувининг олдини олиши аниқланганлиги СамДТУ Илмий Кенгашининг 2025 йил 30 апрелдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган «Дорсопатия билан касалланган спортчиларда тикловчи-реабилитацион даволаш дастурини ишлаб чиқишнинг услубий асослари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган ҳамда Фарғона вилояти спорт бошқармаси тасарруфидаги Марғилон шаҳар 2-сон спорт мактабининг 2025 йил 8 майдаги 09-02/43-А-сонли буйруғи ҳамда Самарқанд олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг 2025 йил 5 майдаги 17-А-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилган алгоритм яккакурашчиларнинг 62,0 фоизида дорсалгия пайдо бўлишидан олдин дорсопатияларни аниқлаш имконини берди, бу спортда нотўғри ҳаракатларини ўз вақтида тузатиш, дорсалгия хавфини камайтириш, қад-қоматни яхшилаш ва аксарият спортчиларда ҳаракат фаоллигини тўлиқ сақлқб қолишга эришишни таъминлади. Иқтисодий самарадорлиги: эрта диагностика ва алгоритмни амалиётга тадбиқ этиш КТ, МРТ каби қимматбаҳо текширувларни ўтказишни 28,0% га камайтириш, шунингдек, касалликнинг кечки босқичларида реабилитацион даволашга сарфланадиган харажатларни тежаш имконини берган. Битта спортчи учун тежамкорлик йилига ўртача 450000 сўмгача бўлган. Хулоса: яккакурашчи спортчиларда ёш жиҳатидан дорсопатияларнинг аниқланган ўзига хос клиник-функционал профиллари дорсопатияларнинг фенотипларини ажратиш, хавф стратификациясини яхшилаш, ташхислаш аниқлигини ошириш ва турли ихтисосликдаги спортчиларни реабилитация қилишга индивидуал ёндашувларни ўз вақтида жорий этиш имконини берди. Шундай қилиб, спортчиларда дорсопатияларни ташхислаш ва реабилитация қилиш бўйича ишлаб чиқилган ёндашувлар ва дастурларни жорий этиш уларни тиббий қўллаб-қувватлаш сифатини оширишга, патологиянинг сурункали ривожланиш хавфини камайтиришга, терма жамоаларда кадрлар салоҳиятини сақлаб қолишга ва спорт натижаларини оширишга ёрдам беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish