Абдурахманов Акмал Юлдошовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“ХХ асрнинг 60-80-йилларида Сурхондарё вилояти қишлоқлари аҳолисининг кундалик ҳаёти” мавзусидаги 07.00.01 –“Ўзбекистон тарихи” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.2.PhD/Tar894.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Қобулов Эшболта Отамуродович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02.
Расмий оппонентлар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, проффессор, Темирова Чарос Хусановна, тарих фанлари доктори (DSc), профессор;
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1960-1980-йилларда Сурхондарё вилояти қишлоқлари аҳолисининг кундалик ҳаёти тарихини архив ҳужжатлари, оғзаки тарих ва илмий адабиётларга асосланган ҳолда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1960-йиллар ўрталаридан бошлаб колхозчиларга иш ҳақи ва кафолатланган пенсия таъминоти жорий этилгани, 1980-йилларда эса оилавий пудрат асосида ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши Сурхондарё вилояти қишлоқ аҳолиси даромадларининг ошишига сезиларли таъсир кўрсатганлиги, шунингдек, давлатнинг томорқа хўжалигига нисбатан мақсадсиз ва беқарор сиёсати туфайли ушбу хўжалик тури минтақада етарли даражада ривожланмаганлиги аниқланган;
1970-йилларда Совет ҳукуматининг “хутор” хўжаликларини тугатиш сиёсати натижасида Сурхондарё вилояти қишлоқ аҳолиси орасида анъанавий деҳқончилик маданиятининг издан чиққанлиги, мазкур сиёсат ўз навбатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари - хусусан, гўшт ва сут етишмовчилиги юзага келишига сабаб бўлганлиги илмий асосланган;
1960–1980-йилларда Сурхондарё вилояти қишлоқ ҳудудларида мактабгача таълим муассасалари қурилишининг жадаллашуви ҳамда болалар қамровининг кенгайтирилиши қишлоқ аёлларини мавсумий ва доимий дала ишларига жалб этиш сиёсати билан бевосита боғлиқ бўлганлиги, шу билан бирга мазкур даврда мактабгача таълим муассасаларининг асосий қисмини мавсумий болалар боғчалари ташкил этганлиги кўрсатилган;
1960-1980-йилларда колхоз ва совхозлар томонидан қишлоқ аҳолисининг маданий дам олиши учун барпо этилган боғ (дача) лар амалда аҳолининг маданий ҳаётида сезиларли ўрин тутмаганлиги, қишлоқ клублари қошида фаолият юритган халқ ашула ва рақс ансамбллари эса Иттифоқ миқёсида ҳамда хорижий давлатларда юқори нуфуз қозонганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ХХ асрнинг 60-80-йилларида Сурхондарё вилояти қишлоқлари аҳолисининг кундалик ҳаёти мавзусини ўрганишда тўпланган илмий маълумотлар асосида:
1960-йиллар ўрталаридан бошлаб колхозчиларга иш ҳақи ва кафолатланган пенсия таъминоти жорий этилгани, 1980-йилларда эса оилавий пудрат асосида ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши Сурхондарё вилояти қишлоқ аҳолиси даромадларининг ошишига сезиларли таъсир кўрсатганлиги, шунингдек, давлатнинг томорқа хўжалигига нисбатан мақсадсиз ва беқарор сиёсати туфайли ушбу хўжалик тури минтақада етарли даражада ривожланмаганлиги аниқланганлигига оид маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 22-августдаги 02-31-1264-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларда 1960-1980-йиллардаги қишлоқ аҳолиси ҳаётига доир илмий тасаввур шаклланган.
1970-йилларда Совет ҳукуматининг “хутор” хўжаликларини тугатиш сиёсати натижасида Сурхондарё вилояти қишлоқ аҳолиси орасида анъанавий деҳқончилик маданиятининг издан чиққанлиги, мазкур сиёсат ўз навбатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари - хусусан, гўшт ва сут етишмовчилиги юзага келишига сабаб бўлганлиги илмий асослангангига оид маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИВ йўналишида белгиланган “Аҳоли ўртасида ватанпарварлик туйғуларини уйғотиш, янгиланиш жараёнлари ва туб ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, тарихий ва муҳим саналарда уларни бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар” 23-банди “Ёшларда юксак ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини ривожлантириш, ҳарбийлар, ватан ҳимоячиларига ҳурмат уйғотиш, Ватанни ҳимоя қилишини энг шарафли бурч эканлигини кенг тарғиб қилиш бўйича амалий чоратад бирларни йўлга қўйиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 24-апрелдаги 10/228-сон маълумотномаси). Натижада маънавий-маърифий ишларнинг реал самарадорлиги ошган, тарғибот фаолиятининг мафкуравий таъсирчанлиги кучайган.
1960–1980-йилларда Сурхондарё вилояти қишлоқ ҳудудларида мактабгача таълим муассасалари қурилишининг жадаллашуви ҳамда болалар қамровининг кенгайтирилиши қишлоқ аёлларини мавсумий ва доимий дала ишларига жалб этиш сиёсати билан бевосита боғлиқ бўлганлиги, шу билан бирга мазкур даврда мактабгача таълим муассасаларининг асосий қисмини мавсумий болалар боғчалари ташкил этганлиги кўрсатилганлиги ҳақидаги маълумотлардан бугунги кундаги қишлоқ ҳудудларида жойлашган маданий муассасалар, жумладан қишлоқ кутубхоналари, маданий дам олиш масканлари ва фолклор-этнографик жамоалари фаолиятининг ташкил этишда тажриба сифатида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 05-12-15-6139-сонли маълумотномаси). Натижада қишлоқ ҳудудларидаги маданий-маърифий муассасалар фаолиятини такомиллаштиришда тарихий тажрибага таянган ҳолда аҳолининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ёшлар онгида маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда маҳаллий маданий меросни тарғиб этишга қаратилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ошди.
1960-1980-йилларда колхоз ва совхозлар томонидан қишлоқ аҳолисининг маданий дам олиши учун барпо этилган боғ (дача) лар амалда аҳолининг маданий ҳаётида сезиларли ўрин тутмаганлиги, қишлоқ клублари қошида фаолият юритган халқ ашула ва рақс ансамбллари эса Иттифоқ миқёсида ҳамда хорижий давлатларда юқори нуфуз қозонганлиги исботланганлиги тўғрисидаги маълумотлардан бугунги кундаги қишлоқ ҳудудларида жойлашган маданий муассасалар, жумладан қишлоқ кутубхоналари, маданий дам олиш масканлари ва фолклор-этнографик жамоалари фаолиятининг ташкил этишда тажриба сифатида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 05-12-15-6139-сонли маълумотномаси). Натижада тарихий тажрибага таянган ҳолда қишлоқ ҳудудларидаги маданий-маърифий муассасалар фаолиятини такомиллаштириш, аҳолининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда ёшлар онгида маънавий қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлиги ошди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish