Абдурахмонов Рустам Бахромджонович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
 “Оилавий зўравонликларни олдини олишда гендер идентиклик омилининг фалсафий-антропологик таҳлили”  
09.00.04-Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4PhD/Fal1129
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD.03/28.08.2024.F.05.08. рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сиддиқов Илёсжон Бахромжонович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Қамбаров Абдумутал Ахаджонович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор. Абдуллаев Акмал Насриддинович фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Этакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оилавий зўравонликларни олдини олишда идентикликнинг фалсафий антропологик жиҳатларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оилавий зўравонликнинг ижтимоий-маънавий моҳиятига доир консептуал қарашлар асосида маиший зўравонликларни олдини олувчи (соғлом муҳит, ўзаро ҳурмат ва руҳий саломатлик) ёндашувлар асосланган;
“оилавий зўравонликларни олдини олишда гендер идентиклик омилининг фалсафий-антропологик таҳлили” феномени ҳамда маиший зўравонлик (қийноққа солиш, яккалаб қўйиш, иродага қарши ҳаракат қилишга мажбурлаш ёки ундаш, ушлаб туриш)ларни олдини олишнинг аксиологик хусусиятлари тизимли-функционал тамойил асосида очиб берилган;
оилавий зўравонликни олдини олишда идентенликнинг зўравонлик ва камситишларга қарши гендер идентикликка боғлиқ бўлган хорижий тажриба ва миллий тажрибанинг ижтимоий интеграллашуви (янгиланиш ва янгиланаётган қадриятларни жамиятнинг ижтимоий тузилишига қоʻшилиши) очиб берилган;
ижтимоий стереотиплар ва оилавий қадриятларни қайта баҳолаш асосида оилавий зўравонликларга қарши курашиш зўравонликни оқловчи турли ижтимоий стереотип (муросасизлик муҳитини яратиш)ларга дахлдорлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оилавий зўравонликларни олдини олишда гендер идентиклик омилининг фалсафий-антропологик таҳлили бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
“оилавий зўравонликларни олдини олишда гендер идентиклик омилининг фалсафий-антропологик таҳлили” феномени ҳамда маиший зўравонлик(қийноққа солиш, яккалаб қўйиш, иродага қарши ҳаракат қилишга мажбурлаш ёки ундаш, ушлаб туриш, зўрлаш, тегажоғлик қилиш, таҳқирлаш ва хўрлаш)ларни олдини олишнингнинг гносеологик, аксиологик ва антропологик хусусиятларини тизимли-функционал тамойил асосида очиб берилшга оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил  1-ярим йиллик учун иш режасининг 74-бандида    келтирилган “Вояга етмаган қизлар билан ишлашда “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик механизми самарадорлигини ошириш” бўйича  белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 9-июндаги 4-16-21-3173-сон Маълумотномаси).  Натижаларнинг жорий қилиниши  оилавий зўравонликларни олдини олишда гендер идентиклик омили назарий асослаш, оилавий зўравонликларни олдини олишда гендер идентикликни таъминлашда илғор хорижий тажрибалардан бугунги кунда таълим-тарбия, тарғибот-ташвиқот фаолиятида фойдаланиш заруратини асослашга хизмат қилган; 
оилавий зўравонликларнинг фалсафий-ахлоқий, ижтимоий-маънавий моҳиятига доир консептуал қарашлар асосида маиший зўравонликларни олдини олувчи (соғлом муҳит, ўзаро ҳурмат, руҳий саломатлик ва қонун устуворлиги) ва аксинча уни ривожлантирувчи (носоғлом ижтимоий муҳит, деструктив хулқ-атвор, қонунларнинг ишламаслиги) омил ва ёндашувларни асослашга доир илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-64-рақамли “Оилаларга кўрсатилаётган сифатли ва тезкор ижтимоий хизматлар учун мобил илова яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 10-июндаги 04/11-7252-сон Маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши оилавий зўравонликларни олдини олишда гендер идентиклик таъминлашнинг истиқболдаги устувор вазифаларига доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;  
оилавий зўравонликларни олдини олиш, гендер тенгликни таъминлаш, болалар, хотин-қизлар ва қарияларнинг ижтимоий ҳимоя қилиш, жамиятда турли тазйиқ, зўравонлик ва камситишларга қарши гендер идентиклик тарбиясини шакллантириш орқали жамиятда маънавий барқарорликни таъминлашнинг механизмларини такомиллаштиришга доир илмий тавсиялардан “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2023-2025 йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24 ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 17-июндаги 05-09-928-сон Маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши оилавий зўравонликларни олдини олишда гендер идентиклик омили назарий асослашга хизмат қилган; 
гендер идентиклик омилини тадқиқ этишда ўзбек халқининг миллий ментал хусусиятларини ҳисобга олиш, жамиятдаги мавжуд одатлар, болалар, хотин-қизлар ва қариялар учун эскидан қолиб келаётган турли чекловчи қадриятларни қайта баҳолаш, маиший зўравонликни оқловчи турли ижтимоий стереотипларга муросасизлик муҳитини яратишни оилавий зўравонликларга қарши курашишдаги имкониятларини очиб беришга оид илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-11-рақамли “Ўзбек халқи диний ва миллий қадирятлари комплексининг электрон-трансдисиплинар платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 10-июндаги 04/11-7257-сон Маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши ижтимоий стереотиплар ва оилавий қадриятларни қайта баҳолаш асосида оилавий зўравонликларга қарши курашнинг аксиологик-антропологик асосларини очиб беришга хизмат қилган.  
  

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish