Халиков Қувандик Курванназаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Рангли толали гʻўза намуналарида (Г.ҳирсутум Л.) қимматли хўжалик белгилари ирсийланишининг молекуляр-генетик таҳлили», 03.00.09 – Умумий генетика (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/В1336.
Илмий раҳбар: Кушанов Фахриддин Неъматуллаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.02/30.12.2019.B.53.01.
Расмий оппонентлар: Матниязова Ҳилола Худайбергеновна, биология фанлари доктори, профессор; Халикова Малохат Бобомуродовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: ғўзанинг Г.ҳирсутум Л. турига мансуб рангли толали намуналари дурагайларида қимматли-хўжалик белгиларининг ирсийланиш хусусиятларини молекуляр-генетик усуллари асосида аниқлаш ҳамда морфохўжалик белгилари яхшиланган рангли толали шакллар ажратиб олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор рангли толали намуналар асосан оталик шакли сифатида фойдаланилганда дурагайланиш даражаси шунингдек, дурагай кўсакларда тўлиқ тугилган уруғлар сони бўйича юқори ижобий кўрсакичлар аниқланган;
рангли ва оқ толали намуналарнинг ўзаро Ф1 дурагайларида тола ранги оралиқ ҳолатда Ф2 комбинацияларида эса тола ранги белгиси бўйича таҳлил қилинганда 1:2:1 нисбатда фенотипик синфлар ҳосил бўлиб, бунда новвот ва яшил ранг тўлиқсиз доминантлик моноген тарзда ирсийланиши аниқланган;
молекуляр генетик тадқиқотлар асосида жами 47 намунадан 13 таси толаси узун, ҳам кўсак вазни юқори бўлганлиги олиб борилган фенотипик ва генотипик таҳлиллар давомида ўз тасдиғини топган; 
қимматли хўжалик белгилари нисбатан юқори бўлган 47 та намунада вилтга чидамлилик билан ассоцация бўлган ДПЛ0665 ва БНЛ2496 ССР маркерларининг гомозигота аллелларини сақлаши аниқланган;
рангли ва оқ толали намуналарнинг ўзаро Ф1 дурагайларида тола узунлиги ва 1000 дона чигит оғирлиги белгиларининг ирсийланишида ижобий ўта, тўлиқ ва тўлиқсиз доминантлик, битта кўсакдаги пахта оғирлиги белгиси ва тола чиқими белгиларининг ирсийланишида асосан салбий тўлиқсиз ва салбий ўта доминантлик ҳолатларида ирсийланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рангли толали ғўза намуналарида (Г.ҳирсутум Л.) қимматли хўжалик белгилари ирсийланишининг молекуляр-генетик таҳлили бўйича  олинган илмий натижалар асосида:
ғўзанинг Г.ҳирсутум Л. тури намуналарини ўзаро дурагайланиш натижасида олинган Ф2 Генофонд-2 × А-676, Ф2 А-676 × Генофонд-2, Ф2 Генофонд-2 × А-2953 ва Ф2 А-2953 × Генофонд-2 комбинациясиларнинг уруғларидан намуналар ЎзР ФА Генетика ва ўсимликлар экспрементал биологияси институтининг “Ғўза генофонди” ноёб объекти коллекциясига тақдим этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 13 декабрдаги 4/1255-2771-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу дурагайлар генетик-селексион тадқиқотларда бошланғич манба сифатида тавсия этилган ҳамда ғўза коллекцияси хилма-хиллигини янада бойитиш имконини берган;
рангли толали ғўза намуналари ҳамда улар иштирокида яратилган Ф₂ дурагайлар “ФЗ-2021100758 - Г.ҳирсутум Л. турига мансуб рангли толали ғўза навларини яратишнинг генетик-селексион ва физиологик-биокимёвий асослари” (2023-2027 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳаси доирасида тадқиқот обʻекти сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023 йил 13 ноябрдаги 4/1255-2535-сон маълумотномаси). Натижада, қимматли хўжалик белгилари ирсийланишининг молекуляр-генетик таҳлили бўйича диссертацияда олинган назарий маълумотлар мазкур лойиҳа тадқиқотларини амалга оширишда илмий-амалий асос сифатида хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish