Нарзикулова Машҳура Фарход қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўрта Зарафшон водийси картошка агроценозлари фитонематодалари», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/B823.
Илмий раҳбар: Эшова Холиса Саидовна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.02/30.12.2019.B.52.01.
Расмий оппонентлар: Кучбоев Абдураҳим Эргашевич, биология фанлари доктори, профессор; Нарзуллаев Сардор Баҳриддинович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Самарқанд вилояти шароитида картошка агроценозлари фитонематодалари тур таркибини аниқлаш ҳамда кенг тарқалган паразит турларга қарши курашнинг профилактик ва агротехник чора тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд вилояти картошка агроценозлари фитонематодалари тур таркибининг замонавий ҳолати таҳлил қилиниб, 125 тур қайд этилган, шундан 18 тур фитонематодалар Самарқанд вилоятида ҳудуд учун илк маротаба аниқланган;
Апҳеленчоидес авенае ва Мелоидогйне инcогнита нематода турларининг рибосомал ДНК нинг 28С гени Д2-Д3 фрагменти асосида молекуляр идентификацияси очиб берилган;
Самарқанд вилояти картошка агроценозлари фитонематодаларининг экологик хусусиятлари очиб берилган ҳамда ўсимликнинг ривожланиш фазаларида фауна таркиби тупроқнинг намлиги ва ҳароратига, ўсимликнинг вегетация даврига, экин майдонларининг агротехник ҳолатига боғлиқ ҳолда ўзгариши аниқланган;
Самарқанд вилоятида картошка агроценозлари фитонематодалари фаунасининг ўзаро ўхшашлиги очиб берилган, ўхшашлик Cс - 0,43 – 0,66 оралиғида ўзгариши исботланган; 
Самарқанд вилояти шароитида картошканинг Мелоидогйне авлоди нематодалари билан илк маротаба зарарланганлиги қайд этилган, зарарланиш картошканинг нав хусусиятлари билан боғлиқлиги очиб берилган; 
паразит фитонематодалардан - Апҳеленчоидес париетинус, Агленчус агриcола, Дитйленчус дипсаcи, Ҳелиcотйленчус мултиcинcтус, Пратйленчус пратенсис ларнинг Самарқанд вилоятида тарқалиш ҳудудлари бўйича ГИС хариталари яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд вилояти картошка агроценозлари фитонематодалари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
фитопаразит нематодаларга қарши ишлаб чиқилган ташкилий-профилактик ва агротехник кураш тадбирлари бўйича амалий тавсиялар Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 11 ноябрдаги 05/06-02-972-сон маълумотномаси). Натижада, картошка экинини етиштиришда агротехник талабларга қатʼий риоя этиш бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳамда картошка ҳосилдорлигини 10-15% гача ошириш имконини берган;
Апҳеленчоидес авенае ва Мелоидогйне инcогнита турларининг молекуляр-генетик таҳлили асосида рибосомал ДНК 28С соҳаси нуклеотидлари кетма-кетлиги бўйича маълумотлари Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (НCБИ) Ген Банки базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий марказининг 2024 йил 16 октябрдаги маълумотномаси). Натижада, Апҳеленчоидес авенае тури учун – ПҚ685990; Мелоидогйне инcогнита тури учун – ПҚ456731 инвентар рақамлари олинган ва улар халқаро миқёсда турларни аниқлаш ва филогениясини ўрганиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish