Игамбердиев Бахромжон Нагматовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): "Болаларда политравмаларда кўкрак қафаси ва қорин парда орти бўшлиғининг қўшма жарохатларини ташхислаш ва хирургик тактикасини оптималлаштириш", 14.00.35 – Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Tib6115.
Илмий рахбар: Шамсиев Азамат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Юсуф Махмудович,  тиббиёт фанлари доктори, профессор; Разин Максим Петрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Белорус давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кўкрак қафаси ва қорин парда орти бўшлиғининг қўшма жароҳатлари бўлган болаларни даволаш самарадорлигини уларнинг клиник-анатомик хусусиятларини комплекс баҳолаш ва диагностик ва жарроҳлик ёндашувларини такомиллаштириш орқали оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор политравма билан касалланган болаларда кўкрак қафаси ва қорин парда орти сохасининг қўшма зарарланишларининг кластер таҳлили (миқдори, комбинацияси ва қонуниятлари) ўтказилган ва унинг асосида шикастланишнинг кўп аъзолилик даражаси аниқланган;
кўкрак қафаси ва қорин парда орти сохасининг қўшма зарарланиши бўлган болаларда ҳолатнинг оғирлиги ва прогнозини акс эттирувчи клиник-анатомик хусусиятлар асосида янги диагностика мезонлари аниқланган;
илк бор болаларда кўкрак қафаси ва қорин парда орти бўшлиғининг қўшма жароҳатларида жарроҳлик аралашувининг ҳажми ва турини танлаш, аъзоларни сақлаб қолиш тактикасини қўллаш ва жарроҳлик даволашнинг устувор йўналишларини аниқ белгилаш орқали ташхислаш ва жарроҳлик тактикасининг комплекс алгоритми такомиллаштирилган;
ишлаб чиқилган диагностика ва жарроҳлик алгоритмларининг клиник юқори самарадорлиги (ўлим кўрсаткичини 8,96% дан 3,1% гача, радикал аралашувлар частотасини 3,5% гача камайиши, кам инвазив операциялар улушини 96,5% га ошиши) исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда политравмаларда кўкрак қафаси ва қорин парда орти бўшлиғининг қўшма жарохатларини ташхислаш ва хирургик тактикасини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 07 июлдаги 21/30 -сонли хулосасига мувофиқ жорий этилган: 
биринчи илмий янгилик: илк бор политравма билан касалланган болаларда кўкрак қафаси ва қорин парда орти сохасининг қўшма зарарланишларининг кластер таҳлили (миқдори, комбинацияси ва қонуниятлари) ўтказилган ва унинг асосида шикастланишнинг кўп аъзолилик даражаси аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг илмий кенгаши томонидан 2025 йил 30 августда 1-сон билан тасдиқланган "Болаларда кўкрак қафаси ва қорин парда орти соҳаси қўшма жароҳатларида диагностика ва жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослашган травматология ва ортопедия илмий амалий маркази Самарканд филиалининг 2025-йил 03-сентабрдаги 181-сонли буйруғи ва Тошкент шахар ССББ 2-сон шахар болалар жарохлик шифохонаси 2025-йил 03-сентабрдаги 116-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник Кенгашнинг 2025 йил 02 декабрдаги 30/03-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: кокрак кафаси ичи корин орти кошма шикастланишларнинг энг характерли клиник белгилари, кечиш хусисиятлари ва ўзаро таъсирини аниқлаш имконини берган хамда қўшма шикастланишларининг клиник-анатомик тахлили учун асос яратган. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу ҳолат диагностика ва даволаш харажатларини пасайтириш, реанимация ва операциядан кейинги тадбирларга сарфланадиган маблағлар тежалган.
иккинчи илмий янгилик: кўкрак қафаси ва қорин парда орти сохасининг қўшма зарарланиши бўлган болаларда ҳолатнинг оғирлиги ва прогнозини акс эттирувчи клиник-анатомик хусусиятлар асосида янги диагностика мезонлари аниқланган ва улар бўйича таклифлар Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг илмий кенгаши томонидан 2025 йил 30 августда 1-сон билан тасдиқланган "Болаларда кўкрак қафаси ва қорин парда орти соҳаси қўшма жароҳатларида диагностика ва жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослашган травматология ва ортопедия илмий амалий маркази Самарканд филиалининг 2025-йил 03-сентабрдаги 181-сонли буйруғи ва Тошкент шахар ССББ 2-сон шахар болалар жарохлик шифохонаси 2025-йил 03-сентабрдаги 116-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник Кенгашнинг 2025 йил 02 декабрдаги 30/03-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: политравмага учраган болаларда лапароцентез, лапроскопия, плевра пункцияси ва бошка терапевтик ва диагностик муолажарларни бир вақтда кенг камровли қўллаш мақсадга мувофиқдир. Иқтисодий самарадорлиги: бу чора тадбирларни қўллаш орқали статционар шароитида ётоқ кунларини қисқаришига ва ўлим кўрсаткичини пасайишига олиб келган.
учинчи илмий янгилик: илк бор болаларда кўкрак қафаси ва қорин парда орти бўшлиғининг қўшма жароҳатларида жарроҳлик аралашувининг ҳажми ва турини танлаш, аъзоларни сақлаб қолиш тактикасини қўллаш ва жарроҳлик даволашнинг устувор йўналишларини аниқ белгилаш орқали ташхислаш ва жарроҳлик тактикасининг комплекс алгоритми такомиллаштирилган ва ушбу илмий янгилик бўйича таклифлар Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг илмий кенгаши томонидан 2025 йил 30 августда 1-сон билан тасдиқланган "Болаларда кўкрак қафаси ва қорин парда орти соҳаси қўшма жароҳатларида диагностика ва жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослашган травматология ва ортопедия илмий амалий маркази Самарканд филиалининг 2025-йил 03-сентабрдаги 181-сонли буйруғи ва Тошкент шахар ССББ 2-сон шахар болалар жарохлик шифохонаси 2025-йил 03-сентабрдаги 116-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник Кенгашнинг 2025 йил 02 декабрдаги 30/03-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижаларининг қўлланилиши кам инвазив даволаш-диагностик аралашувларни қўллаш орқали болалардаги кўкрак қафаси ва қорин парда орти бўшлиғининг қўшма жароҳатларида ташхислаш ва даволаш тактикасини оптималлаштиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда кўкрак қафаси ва қорин парда орти бўшлиғининг қўшма жароҳатларида кам инвазив даволаш-диагностик аралашувлар мажмуасини қўллаш реанимация бўлимида ётиш давомийлигини ишончли тарзда қисқартиришга, юқори харажатли лапаротомиялар сонини камайтиришга имкон берган.
тўртинчи илмий янгилик: ишлаб чиқилган диагностика ва жарроҳлик алгоритмларининг клиник юқори самарадорлиги (ўлим кўрсаткичини 8,96% дан 3,1% гача, радикал аралашувлар частотаси 3,5% гача камайиши, кам инвазив операциялар улушини 96,5% га ошиши) исботланган ва ушбу илмий янгилик бўйича таклиф  Самарқанд Давлат тиббиёт университетининг илмий кенгаши томонидан 2025 йил 30 августда 1-сон билан тасдиқланган "Болаларда кўкрак қафаси ва қорин парда орти соҳаси қўшма жароҳатларида диагностика ва жарроҳлик тактикасини оптималлаштириш" номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослашган травматология ва ортопедия илмий амалий маркази Самарканд филиалининг 2025-йил 03-сентабрдаги 181-сонли буйруғи ва Тошкент шахар ССББ 2-сон шахар болалар жарохлик шифохонаси 2025-йил 03-сентабрдаги 116-сонли буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник Кенгашнинг 2025 йил 02 декабрдаги 30/03-сонли хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: кам инвазив даволаш-диагностик аралашувлар комплексини қўллашнинг ишлаб чиқилган алгоритми кўп тармоқли болалар касалхоналари шароитида фойдаланишга мослаштирилган, жарохатланганларни олиб бориш тактикасини стандартлаштириш ва оптималлаштириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: болаларда кўкрак қафаси ва қорин парда орти бўшлиғининг қўшма жароҳатларида замонавий кам инвазив усулларни (лапароскопия, пункцион-дренаж технологиялари ва бошқалар) жорий этиш даволаш муддатини қисқартириш, асоратлар частотасини ва травматик операцияларга бўлган эҳтиёжни камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish