Амонова Мадина Фуркатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Менопаузадаги аёлларда суяк тўқимаси минерал зичлиги кўрсаткичларига витамин D миқдорининг таъсири», 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2040.
Илмий рахбар: Зуфарова Шахноза Алимджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Лагия Мирзатуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади менопауза давридаги аёлларнинг саломатлиги ва ҳаёт сифатини яхшилаш учун қон зардобида витамин D миқдорини ҳисобга олган ҳолда менопаузал бузилишларининг олдини олиш ва коррекциялаш моделини ишлаб чиқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
менопауза давридаги аёлларда климактерик белгиларнинг намоён бўлиш хусусиятларига қон зардобидаги витамини D даражасининг таъсири исботланган ва эндоген эстрогенлар синтезининг пасайиши витамин D даражаси билан боғлиқ бўлиб, 20 нг/мл дан паст кўрсаткичлар менопауза давридаги беморларнинг ҳаёт сифатига салбий таъсир кўрсатиши аниқланган;
менопауза давридаги аёлларда қон зардобидаги витамин D миқдори ва климактерик синдромнинг оғирлик даражаси ўртасида тескари кучли корреляцион (р=-0,874) боғлиқлик аниқланган;
менопаузадаги аёлларда глюкоза ва гликирланган гемоглобин миқдорининг ортиши фонида умумий кальций, фосфор ва витамин Д миқдорининг пасайиши гормонал ҳолатдаги номутаносибликни ривожланишига олиб келиши исботланган;
менопауза даврида аёлларда умумий клиник, гармонал ва витамин Д миқдори таҳлилларини инобатга олган ҳолда анъанавий комплекс даво муолажасига қўшимча холекалциферол ва кальций препаратларини қўллаш орқали даволаш усули такомиллаштирилган ва унинг юқори самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Менопаузадаги аёлларда суяк тўқимаси минерал зичлиги кўрсаткичларига витамин D миқдорининг таъсирини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 20 июндаги 20/45- cонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: менопауза давридаги аёлларда климактерик белгиларнинг намоён бўлиш хусусиятларига қон зардобидаги витамини D даражасининг таъсири исботланган ва эндоген эстрогенлар синтезининг пасайиши витамин D даражаси билан боғлиқ бўлиб, 20 нг/мл дан паст кўрсаткичлар менопауза давридаги беморларнинг ҳаёт сифатига салбий таъсир кўрсатиши аниқланган ва улар бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти Илмий кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 6-сони билан тасдиқланган «Aёлларда D витамини танқислиги билан менопаузал даврнинг кечиш хусусиятлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармокли клиникаси 2024 йил 19 октябрдаги 175-сонли буйруғи асосида ва Самарканд шахар l-сон туғруқ мажмуаси 2024 йил 2 октябрдаги 78-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 20 июндаги 20/45 - сонли хулосасига кўра). Ижтимоий самарадорлиги: Менопаузадаги аёлларда D витамини дефицитини эрта аниқлаш имконияти яратилиб, климактерик симптомларнинг оғир даражалари камайтирилди. Иқтисодий самарадорлиги: Симптоматик дори-дармонлар истеъмоли 45% га қисқартирилди. Хар бир беморга ўртача йилига 480000 сўм ортиқча харажат тежалди, хамда амбулатор ташрифлар сони 38% га камайди.
иккинчи илмий янгилик: менопауза давридаги аёлларда қон зардобидаги витамин D миқдори ва климактерик синдромнинг оғирлик даражаси ўртасида тескари кучли корреляцион (р=-0,874) боғлиқлик аниқланган ва улар бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти Илмий кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 6-сони билан тасдиқланган «Aёлларда D витамини танқислиги билан менопаузал даврнинг кечиш хусусиятлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармокли клиникаси 2024 йил 19 октябрдаги 175-сонли буйруғи асосида ва Самарканд шахар l-сон туғруқ мажмуаси 2024 йил 2 октябрдаги 78-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 20 июндаги 20/45 - сонли хулосасига кўра).Ижтимоий самарадорлиги: Климактерик синдром оғирлигини витамин D даражаси билан боғлаб баҳолаш орқали хавф гуруҳларини эрта аниқлаш имконияти яратилиб, оғир климактерик ҳолатлар ва остеопороз хавфи камайтирилди. Иқтисодий самарадорлиги: асоратлар сабабли стационарда ётиш ҳолатлари 25–30% га камайиб, ҳар бир бемор ҳисобига ўртача 400000 сўмгача тиббий харажатларни тежаш имкони яратилди.
учинчи илмий янгилик: менопаузадаги аёлларда глюкоза ва гликирланган гемоглобин миқдорининг ортиши фонида умумий кальций, фосфор ва витамин Д миқдорининг пасайиши гормонал ҳолатдаги номутаносибликни ривожланишига олиб келиши исботланган ва улар бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти Илмий кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 6-сони билан тасдиқланган «Aёлларда D витамини танқислиги билан менопаузал даврнинг кечиш хусусиятлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармокли клиникаси 2024 йил 19 октябрдаги 175-сонли буйруғи асосида ва Самарканд шахар l-сон туғруқ мажмуаси 2024 йил 2 октябрдаги 78-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 20 июндаги 20/45-сонли хулосасига кўра). Ижтимоий самарадорлиги: метаболик ва гормонал бузилишларни эрта аниқлаш имконияти яратилиб, остеопения, остеопороз асоратлари 30–35 % га камайтирилди, беморларнинг ҳаёт сифати оширилди. Иқтисодий самарадорлиги: қўшимча лаборатор текширувлар 34% га, симптоматик даволаш харажатлари 29% га камайди ва хар бир бемор учун йилига 360000 сўм маблағ тежалди.
тўртинчи илмий янгилик: менопауза даврида аёлларда умумий клиник, гармонал ва витамин Д миқдори таҳлилларини инобатга олган ҳолда анъанавий комплекс даво муолажасига қўшимча витамин Д ва кальций препаратларини қўллаш орқали даволаш усули такомиллаштирилган ва унинг юқори самарадорлиги исботланган ва улар бўйича таклифлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти Илмий кенгашининг 2024 йил 26 августдаги 6-сони билан тасдиқланган «Aёлларда D витамини танқислиги билан менопаузал даврнинг кечиш хусусиятлари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармокли клиникаси 2024 йил 19 октябрдаги 175-сонли буйруғи асосида ва Самарканд шахар l-сон туғруқ мажмуаси 2024 йил 2 октябрдаги 78-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 20 июндаги 20/45-сонли хулосасига кўра). Ижтимоий самарадорлиги: такомиллаштирилган даволаш усули натижасида менопаузал симптомлар сезиларли камайиб, аёлларнинг ҳаёт сифати, меҳнат қобилияти ва ижтимоий фаоллиги ошди. Иқтисодий самарадорлиги: симптоматик дори-дармон сарфи 60-80% га камайди, амбулатор ташрифлар сони 48% га қисқарди, стационарда ётиш кунлари 8 кундан 4 кунгача қисқариб, бюджет маблағ тежалди.