Хўжаев Расулбек Қадамбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Маҳаллий хомашёдан “Джинси” тўқимасини  янги ассортиментини ишлаб чиқариш технологиясини  такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Т4924
Илмий раҳбар: Кадирова Дилфуза Нейматовна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор;  Даминов Асрор Маҳмаюсупович техника фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Маҳаллий толали хомашёдан фойдаланган ҳолда джинси матосини янги ассортиментини тўқув дастгоҳида шакллаҳтириш жараёнлари технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий  хомашё тузилиши ва меҳаник хусусиятларини инобатга олган ҳолда “Джинси”  тўқимасини  тўқув дасгоҳида хомуза хосил қилиш жараёнида танда ипларининг очилиш режими, арқоқ  зичлигини жипслаштириш жараёнларининг технологияси такомиллаштирилган; 
янги тузилишли “Джинси” тўқиманинг тузилиш омиллари ва истеъмол хусусиятларини таҳлил қилиш асосида, хомашё таркиби ва ипларнинг маълум бикрлигига мос равишда ип диаметри, тўлқин баландлиги, ўрилиш, зичлик ва жипслаштириш параметрларини аниқлаб берадиган лойиҳалаш усули ишлаб чиқилган;
маҳаллий хомашё таркиби нисбатининг эгилувчанлиги ва деформацияга чидамлилик кўрсаткичларига таъсири асосида, джинси матоларнинг буралиш даражаси, тузилиш барқарорлигининг ўзгаришини белгиловчи қонуниятлари аниқланган;
янги тузилишли  “Джинси” тўқиманинг берилган истеъмол хусусиятлари  ҳаво             ўтказувчанлиги, ғижимланиш даражаси ва бикрлигини та'минлаш учун тўқув дастгоҳида технологик омилларини муқобил қийматлари  олинган кўп факторли регрессион моделларни тахлил қилиш асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Маҳаллий аралаш толали хомашёдан фойдаланган ҳолда джинси матосини янги ассортиментини тўқув дастгоҳида шакллаҳтириш жараёнлари технологиясини такомиллаштириш бўйича эришилган натижалар асосида:
маҳаллий хомашёдан джинси матосини янги ассортиментини тўқув дастгоҳида шакллаҳтириш жараёнлари такомиллаштирилан технологияси Самарқанд шаҳридаги “Афросиёб Жеанс” МЧЖ ва Қорақолпағистон республикаси Эллик Қала туманидаги "Бостон Мега Текстил" МЧЖ корхоналарида жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмасининг 2025-йил 20-августдаги №02/25-2031-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашёдан “Джинси” матоларнинг буралиш даражаси ва тузилишига таъсир қилиш қонуниятлари асосида лойиҳаланаётган “Джинси” тўқимаси намуналарида буралиш нуқсони 33% га камайдга “Джинси”  тўқима намуналарининг истеъмол хусусиятлари В намунада ҳаво ўтказувчанлиги 29%, бикрлиги 60%га, ғижимланиш даражаси 70%га яҳшилашга эршилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish