Тюрин Игор Николаевичнинг
техника фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладуган фан тармог): “Ресурстежамкорлик тамойилларига асосланган рақамли лойиҳалаш ва кийим ишлаб чиқаришнинг методологик асослари” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.04 – “Тикувчилик буюмлари тезнилигияси ва костум дизайни ” (техника фанлари)
Диссертация мавзусини рўйхатга  олинган рақам: В2025.1.DSc/Т910.
Илмий маслаҳатчи: Ташпулатов Салих Шукурович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертацюа бажарилган муассана: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/04.10.2023.Т.174.01.
Расмий оппонинтлат: Расулова Мастура Кабиловна, техника фанлари доктори, профессор; Раҳматуллаева Марат Алимович, техника фанлари доктори, профессор; Бикбулатова Албина Ахатовна, техника фанлари доктори, профессор, 
Етакчи ташкилот: Жиззаҳ политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: адаптив хусусиятларга эга кийимни рақамли лойиҳалаш ва ишлаб чиқаришга асосланган буюмнинг функсионал трансформацияси унинг универсаллигини, истеʼмол қийматини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш ва эксплуатация жараёнларидаги ресурс юкламасини камайтиришнинг методологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш босқичларида вақт ва материал харажатларини сезиларли даражада қисқартириш имконини берувчи рақамли лойиҳалаш методологияси, ресурсларни тежовчи технологиялар ва инновацион шакл бериш ёндашувларини бирлаштирган ҳолда адаптив кийимни рақамли лойиҳалаш ва ишлаб чиқаришнинг илмий методологияси ишлаб чиқилган;
“адаптив кийим” атамаси янги терминологик бирлик сифатида таклиф этилиб, унинг функсионал ва трансформацияланувчи ечимлари, рақамли шакл бериш ва лойиҳалаш технологиялари ёрдамида амалга ошириладиган фарқловчи хусусиятлари ҳамда баҳолаш мезонлари асослаб берилган;
турли шароитларда эксплуатация параметрларини ҳисобга оладиган ва лойиҳавий ечимлар шаклланиш жараёнини автоматлаштиришга имкон берувчи адаптив кийимни рақамли лойиҳалашнинг формалаштирилган математик модели ишлаб чиқилган;
адаптив буюмлар учун лойиҳавий ечимларни автоматлаштирилган генерациясини таʼминлайдиган индивидуал ва эксплуатацион каби талабларни ҳисобга олувчи рақамли лойиҳалашнинг параметрик тизим консепсияси таклиф этилган;
тикув буюмларнинг рақамли тақдимот модулларини ўз ичига олувчи виртуал ва қўшимча реал технологияларидан фойдаланиш имконини берувчи адаптив кийимни лойиҳалаш ва намойиш этиш рақамли платформанинг архитектураси ва мантиқий тузилмаси ишлаб чиқилган; 
лойиҳалаш аниқлигини ва қарорларнинг реал эксплуатация шароитларига мувофиқлигини ошириш имконини берувчи адаптив кийимни эксплуатация қилиш ссенарийларини шакллантириш ва уларнинг лойиҳавий ечимларга таъсирини ўрганиш усули ишлаб чиқилган; 
ишлаб чиқариш циклида материал ва вақт харажатларини сезиларли даражада қисқартириш имконини тасдиқловчи адаптив кийимни рақамли лойиҳалаш ва ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш усули таклиф этилган;
таклиф этилган методик ечимлар асосида яратилган буюмларнинг экологик ва иқтисодий самарадорлигини комплекс баҳолаш имконини берувчи адаптив буюмлар учун ҳаётий цикл таҳлили (Лифе Cйcле Аналйсис — ЛCА) усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ресурс тежаш тамойилларига асосланган кийимни рақамли лойиҳалаш ва ишлаб чиқаришнинг методологик асосларини ишлаб чиқишга йўналтирилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
бадиий лойиҳалаш, индивидуал ва оммавий ишлаб чиқаришда рақамли технологияларни қўллаган ҳолда тикув буюмларини ишлаб чиқаришга фойдаланишга мўлжалланган материалларни олиш усулларига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк маркази давлат муассасаси ҳамда Россия Федерацияси Интеллектуал мулк Федерал Ҳизмати томонларидан ихтирога 2 та патент олинган (“Эластомер материалини олиш усули” ИАП 7753-2023 й., “Поливинилхлорид асосидаги сун'ий чарм плёнкали материаллар учун полимер композиция таркиби ва уни ишлаб чиқариш усули” РУ 2840562). Натижада ишлаб чиқарилган тикув буюмларининг шакл сақлаш сифат кўрсатгичи ошган, мустахкамлиги 1,5-2 баробар юқори бўлган ва ишлаб чиқариш самарадорлиги 25 % га кўтаришга эришилган;
кийимни рақамли лойиҳалаш, маҳсулотларни экспериментал моделлаштириш, ресурс тежовчи ва персонализациялашган ечимларни қўллаш, кашта, рақамли босма ва декоратив безаклардан фойдаланишга доир янги технологиялар «Идеал Текстил-Орзу», «Гилдин Ринг» ва «Наманган пахта Текс» МЧЖ корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий қилинган ("Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг 17.09.2025 йилдаги 02/25-2213-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий корхоналарда ички бозор ва экспорт учун сифат кўрсатгичларини яхшилаш, хомашё сарфини 20% гача камайтиришга эришилган, юқори функсионал хусусиятларга эга, рақобатбардош тикув буюмларини ишлаб чиқариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish