Мамаева Дилдора Ахмаджановнаинг 
 фалсафа доктори (PhD) диссертасия ҳимоясисиз  ихтиро патенти асосида тақдимоти ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш - “Толали материалларни қайта ишлашасосида тўқимачилик маҳсулотларини модификациялаш усулини ишлаб чиқишва тадқиқ қилиш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т5399 
Илмий раҳбар:  Ташпулатов Салих Шукурович, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника универсисети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: 
Наманган давлат техника универсисети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/04.10.2023.Т.174.01 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий ипак чиқиндиларини эритиш билан олинган полимер композицияни қўллаган холда тўқимачилик махсулотларини (пахта толасидан йигирилган ип ва адрас типидаги абр матолар мисолида) модификациялаш усулини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
узилиш кучи ва узилишдаги узайиш каби мустаҳкамлик хусусиятлари юқори бўлган тўқимачилик материалларини ишлаб чиқаришнинг самарали технологияларини ишлаб чиқиш мақсадида табиий толадан ип ва мато юзаларини биополимер билан кимёвий модификациялашнинг янги усули яратилган; 
тўқимачилик саноати чиқиндиларини эритиш орқали қайта ишлаш асосида полимер композициясини олишнинг ресурстежамкор усули ишлаб чиқилган ва уни қўллаш билан табиий толадан ишлаб чиқарииладиган тўқима ипларининг ишқаланиш ва емирилиш каби трибологик ҳусусиятларига таъсирини кўрсатувч қонунияти аниқланган;
яратилган полимер композицияси билан модификацияланган табиий толадан ишлаб чиқилган ип ва тўқимачилик матоларининг қалинлиги ва тукдорлиги каби геометриc кўрсатгичларга таъсири аниқланган;
"ип+полимер композиция" ва "материал+полимер композиция" тизимидаги физик-механик параметрлар, полимер композицияси билан ишлов бериш жараёнининг вақт, тезлик ва ҳарорат каби муқобил кўрсаткичлари тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустаҳкамлик хоссаларини таъминлаш мақсадида толали материалларни иккиламчи қайта ишлаш асосида ип ва тўқимани модификациялашнинг янги усулини ишлаб чиқишга йўналтирилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
полимер композициясини олиш ва тўқимачилик материалларини модификациялашнинг янги усули "Жиззах КанТекс" МЧЖ корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган ("Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг 2025-йил 30-майдаги 03/25-1149-сон маълумотномаси). Натижада пахта ипига полимер композициясини қўллашнинг модернизация қилинган технологиясининг корхона шароитига жорий этилиши йигириш жараёнида ипнинг узилишини 23,8 % га камайтирди, ишлаб чиқариш самарадорлигини 20% гача ошириш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish