Шерқобилов Собиржон Менгқобилович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ярим осма пахта териш машиналарининг қаторлар бўйлаб йўналтириш аниқлиги ва манёврчанлигини ошириш”, 05.07.01 - Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Т420
Илмий раҳбар: Абдазимов Анвар Даниярович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.12.2019.Т.10.01.
Расмий оппонентлар: Ризаев Анвар Абдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Дускулов Абдусаттор Ахадович, техника фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: МХ серияли тракторга ярим осма пахта териш машиналарининг қаторларда ҳаракатланиш аниқлиги ва манёврчанлигини, пировардида самарадорлигини ошириш бўйича техник ечимлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ярим осма пахта териш машиналарида йўналтирувчи ғилдиракларнинг бурилиш бурчагини ўлчаш орқали уларнинг ҳолатини автоматик назорат қилиш ва машинанинг қаторлар бўйлаб аниқ йўналтирилишини таъминлаш имконини берадиган тизим ишлаб чиқилган;
МХ-2,4 ярим осма пахта териш машинаси бурилишини “Қуиcк Басиc” дастурида моделлаштириш орқали агрегат маркази ва унинг бошқа ҳарактерли нуқталарининг бурилиб қайтишдаги траекториялари аниқланган, шунингдек таклиф қилинаётган “1,5 карра ишлов бериш” технологиясида ялпи ҳосилни кетма-кет икки ўтишда териб олиш учун агрегатнинг бурилиб қайтиш схемалари ва параметрлари асосланган;
МХ-2,4 пахта териш машинаси рул трапецияси ён ричагларининг ички ва ташқи бурилиш бурчакларининг йўналтирувчи ғилдираклар харакатини барқарорлигини таъминлайдиган асосий параметрлари - кўндаланг тортқи узунлиги ва ён ричаглар оғиш бурчакларининг мақбул қийматлари графоаналитик усулда аниқланган;
“Матлаб-Симулинк” дастури асосида ярим осма пахта териш машиналарида йўналтирувчи ғилдиракларининг ғўза қатор ораларида ҳаракатланишини симуляция қилиш модели ишлаб чиқилган ва уларнинг автотебранишлари гироскопик эффектга боғлиқ ҳолда аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ярим осма пахта териш машиналарининг қаторлар бўйлаб юналтириш аниқлиги ва манёврчанлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
вертикал шпинделли пахта териш аппарати сексияларининг қўзғалувчан рамкасига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк марказининг фойдали моделга ФАП 01580 рақамли патент олинган (Ўз автосаноат АЖ нинг 2024 йил 25 - апрелдаги 17/07-25-0566 –сон мълумотномаси). Натижада пахта териш аппаратлари барабанлари орасидаги тирқишни автоматик ростлаш имкони яратилган;
йўналтирувчи ғилдираклар ҳолатини автоматик назоратлаш тизими ва йўналтиргич-кўрсатгич билан жиҳозланган МХ-2,4 ярим осма пахта териш машинаси Қишлоқ хўжалиги техника ва технологияларини сертификатлаш ва синаш марказида синовлардан ўтказилган (Ўзавтосаноат АЖ нинг 2024 йил 25 - апрелдаги 17/07-25-0566 –сон мълумотномаси). Натижада пахта териш машинасининг ғўза қаторларида ҳаракатланиш аниқлигини ошириш, териш аппарати симметрия ўқининг ғўза қатори ўқидан оғиши ўртача арифметик катталигини қарийиб 2 мартага камайтириш, пировардида терим тўлиқлиги 2,5...5 фоизгача оширишга эришилган;
ишлаб чиқилган янги техник ечимлар – йўналтирувчи ғилдирак ҳолатини автоматик назорат тизими ва йўналтиргич-кўрсаткич қурилмасининг асосланган схемалари ва параметрларидан фойдаланиш учун “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази” МЧЖга топширилган (Ўзавтосаноат АЖ нинг 2024-йил 25-апрелдаги 17/07-25-0566-сон мълумотномаси). Натижада жорий қилинаётган агрегатни дала четида бурилиб қайтиш вақти ва масофасини 50 фоиздан зиёдга камайтириш, ғўза қатор ораларида ҳаракатланиш аниқлигини қарийиб икки баробар ошириш имконини беради.