Яхшибоев Сирож Шавкат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар абсцессларида кам инвазив даволаш усулларини танлаш», 14.00.27- Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tib3920.
Илмий раҳбар: Матмуротов Қувондиқ Жуманиёзович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/27.09.2024.Tib.93.03.
Расмий оппонентлар: Абдурахманов Маъмур Мустафаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шербеков Улуғбек Ахрорович, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Академик В.Вохидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
II. Тадқиқотнинг мақсади: комбинациялашган кам инвазив оператив технологиялар асосида жигар абсцессларини даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жигар патологик ўчоқларининг локализациясига қараб селектив артерия ичи катетер терапиясини ўтказишнинг ўзига хос жиҳатлари аниқланган;
илк бор жигар абсцесси бўлган беморларга нисбатан кам инвазив аралашувлар билан биргаликда антибактериал препаратни болюсли юбориш усулининг самарадорлиги исботланган; 
жигар абсцесси бўлган беморларда абсцесс бўшлиғини редукциясида манфий босимнинг ўрни ҳамда суперселектив артерия ичи катетер терапиясини ўтказишнинг оптимал муддатлари аниқланган;
жигар йирингли шаклланишлари билан оғриган беморларда такомиллаштирилган комбинацияланган кам инвазив усулдан фойдаланиш операциядан кейинги асоратларнинг камайишига имкон бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этиши бўйича 2025 йил 22 майдаги 18/36 сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик, илк бор жигар патологик ўчоқларининг локализациясига қараб селектив артерия ичи катетер терапиясини ўтказишнинг ўзига хос жиҳатлари аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: жигар ўчоқли касалликларида селектив катетер терапиясини ўтказишда артериал қон билан таъминланишнинг топографик хусусиятларини ва патологик ўчоқнинг жойлашувини инобатга олиш зарурати аниқланган. Олинган натижалар илмий натижалар Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида (№126-I сонли буқруқ, 8-август 2023-йил) ва Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмасида (1651-10-196-TB/2025-сонли буйруқ, 25-апрел 2025-йил) амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: катетернинг дори воситасини бевосита касаллик ўчоғига етказиш аниқлигини ошириш орқали даволашнинг асоратлари сонини ва уларнинг оғирлигини сезиларли даражада пасайтиришга хизмат қилади. Натижада, беморларнинг даволаниш сифати яхшиланади, соғайиш муддатлари қисқаради ва ўлим кўрсаткичи пасаяди. Иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг шифохонада ўтказиш вақтини қисқартиради (ўртача 3 кунга қисқаради), бу эса ўрин-кунларни камайтириш ҳисобига 1 нафар бемор учун тахминан 987600 сўм, тажриба гуруҳидаги 83 нафар бемор учун эса 82070800 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини беради. Хулоса: ушбу илмий янгилик жигар патологик ўчоқларининг локализациясига қараб селектив артерия ичи катетер терапиясини ўтказишнинг ўзига хос жиҳатларини чуқур ўрганиш орқали, патологик ўчоқнинг жойлашувига мос равишда катетерлаштириш техникасини аниқлаш заруратини асослаб берди. 
иккинчи илмий янгилик, илк бор жигар абсцесси бўлган беморларга нисбатан кам инвазив аралашувлар билан биргаликда антибактериал препаратни болюсли юбориш усулининг самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: жигар абсцессини дренажлаш ва катетер орқали антибактериал препаратни болюсли (бирданига, қисқа вақт ичида) юбориш усулининг анъанавий инфузион юбориш усулига нисбатан афзалликлари, хусусан, абсцесс бўшлиғида дори концентрациясининг тез ва юқори даражага эришиши, даволаш муддатларининг қисқариши аниқланган. Олинган натижалар илмий натижалар Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида (№126-I сонли буқруқ, 8-август 2023-йил) ва Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмасида (1651-10-196-TB/2025-сонли буйруқ, 25-апрел 2025-йил) амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: антибактериал препаратнинг абсцесс ўчоғига максимал таъсири таъминлаш орқали асоратлар сони камайди ва беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланиши қайд этилди. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилаётган усулларни амалиётда қўллаш орқали 1 нафар бемор учун тахминан 1200000 сўм, 83 нафар бемор учун эса 99600000 сўм бюджет маблағларини тежаш мумкин бўлади. Хулоса: илмий янгилик жигар абсцесси бўлган беморларда кам инвазив аралашувлар билан бирга антибактериал препаратни болюсли юбориш усулининг самарадорлигини исботлаш орқали, абсцесс бўшлиғида юқори дори концентрациясига тез эришиш ва даволаш муддатини қисқартириш заруратини асослаб берди.
учинчи илмий янгилик, илк бор жигар абсцесси бўлган беморларда абсцесс бўшлиғини ёпишда манфий босимнинг ўрни ҳамда суперселектив артерия ичи катетер терапиясини ўтказишнинг оптимал муддатлари аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: жигар абсцесси бўшлиғини дренажлашдан сўнг манфий босим қўллашнинг ўчоқни тезроқ ёпишдаги самарадорлиги ва суперселектив катетер терапиясини даволашнинг қайси босқичида қўллаш мақсадга мувофиқлиги илмий жиҳатдан асослаб берилган. Олинган натижалар илмий натижалар Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида (№126-I сонли буқруқ, 8-август 2023-йил) ва Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмасида (1651-10-196-TB/2025-сонли буйруқ, 25-апрел 2025-йил) амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: йирик жарроҳликка ўтиш зарурати ва асоратлар сони камаяади. Натижада, беморларнинг ногиронлик даражаси пасаяди ва ҳаёт сифати яхшиланди. Иқтисодий самарадорлиги: оптималлаштирилган даволаш беморларнинг шифохонада ётиш вақтини қисқартиради, бу эса 1 нафар бемор учун 1646000 сўм, 83 нафар бемор учун эса умумий 136318000 сўм тежаш имконини беради. Хулоса: ушбу илмий янгилик жигар абсцесси бўлган беморларда абсцесс бўшлиғини ёпишда манфий босимнинг ўрнини ва суперселектив артерия ичи катетер терапиясини ўтказишнинг оптимал муддатларини аниқлаш орқали, кам инвазив даволаш натижаларини яхшилаш ва асоратларни камайтириш учун янги, самарали ёндашувни асослаб берди.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор жигар йирингли шаклланишлари билан оғриган беморларда такомиллаштирилган комбинацияланган кам инвазив усулдан фойдаланиш кам сонли операциядан кейинги асоратлар билан юқори самарадорликка эга экани исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: тадқиқотда ўчоқнинг сегментар ёки субсегментар жойлашувини ҳисобга олган ҳолда катетерлаштириш техникасини индивидуаллаштириш орқали дори воситасини аниқ ўчоққа етказиш зарурати асослаб берилган. Олинган натижалар илмий натижалар Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида (№126-I сонли буқруқ, 8-август 2023-йил) ва Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмасида (1651-10-196-TB/2025-сонли буйруқ, 25-апрел 2025-йил) амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: тез тикланиш ва қисқа муддатли реабилитация беморларнинг меҳнат фаолиятига эрта қайтишига ёрдам беради, бу эса жамият ижтимоий жиҳатдан фойдали ҳисобланади. Иқтисодий самарадорлиги: индивидуаллаштирилган ва аниқ йўналтирилган терапия туфайли қайта муолажалар ўтказиш заруратини камайтиради ва катетер, контраст модда ва қўшимча тиббий асбоблар харажатларини тежаш орқали 1 нафар бемор учун 175000 сўм, 83 нафар бемор учун эса жами 14525000 сўм иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: илмий янгилик жигар йирингли шаклланишлари билан оғриган беморларда такомиллаштирилган комбинацияланган кам инвазив усулнинг юқори самарадорлиги ва паст асоратлар частотасига эга эканини исботлаш орқали, тиббиёт амалиётига замонавий ва хавфсиз даволаш усулини жорий этиш заруратини асослаб берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish