Усманова Нафиса Юнусовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эндометрийнинг морфофункционал патологиялари мавжуд аёлларни ташхислаш ва олиб боришда дифференциал ёндашув”, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология, 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4387.
Илмий раҳбарлар: Ихтиярова Гулчехра Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Дустова Нигора Кахрамоновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Рахматуллаева Махфуза Мубиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент (DSc); Ахмеджанова Гулноза Мурадовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфандияров номидаги Қозоғистон тиббиёт университети (Қозоғистон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: эндометрий патологиясини иммуногистокимёвий, биокимёвий ва клиник-гормонал хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда ташхислаш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биокимёвий (С-реактив оқсил, ферритин) ва гормонал (ФСГ, эстрадиол) кўрсаткичлар асосида ишлаб чиқилган дифференциал диагностик интерфейс модели беморларни типология бўйича персоналлашган ёндашув асосланган;
эндометрийнинг без ва строма компонентларида эстроген ва прогестерон рецепторларининг экспрессияси патологик жараён тури билан бевосита боғлиқлиги ва эндометрийнинг турли патологияларини ташхислашда прогностик маркер бўлиб хизмат қилиши исботланган;
биокимёвий хамда иммуногистокимёвий кўрсаткичлар йиғиндиси бўлган пролиферация даражасининг ошиши (Кi-67), апоптозга чидамлилик даражаси (Bcl-2), эндометрийнинг PRга гормонал сезувчанлигининг пасайиши, яллиғланиш инфильтрациясининг ифодаланганлиги (CD138, CD3) касалликнинг қайталаниши ва даволаш самарадорлигининг асосий омиллари эканлиги исботланган;
кечки репродуктив ёшдаги аёлларда қайталаниш ва онкологик ҳушёрликни башорат қилиш учун эндометрийнинг морфологик типологияси ва патологиясини ташхислаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши.
Эндометрий патологиясининг турли шаклларига эга кеч репродуктив ёшдаги аёлларда ўтқазилган клиник-гормонал, иммуногистокимёвий, биокимёвий илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: биокимёвий (С-реактив оқсил, ферритин) ва гормонал (ФСГ, эстрадиол) кўрсаткичлар асосида ишлаб чиқилган дифференциал диагностик интерфейс модели беморларни типология бўйича персоналлашган ёндашув асосланган. Ижтимоий самарадорлиги: гормонал ҳолатни эрта баҳолаш орқали ортиқча ташхис усуллари сони камайди, ташхис аниқлиги ошди, даволаш ўз вақтида бошланди, бу эса аёлларнинг ҳаёт сифатини оширишга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган текширув протоколи орқали ташхисий кюретаж ва такрорий УTTлар сони камайди, бу бир нафар бемор учун ўртача 520000 сўмгача маблағни тежаш имконини берди. Хулоса: эндометрий патологиясида клиник-гормонал стратификация орқали ташхис аниқлиги ошди, диагностик хатолар сони камайди ва бачадондан қон кетиши ва бепуштликдан шикоят қилувчи аёлларни поликлиника ва стационар босқичларида ягона стандарт бўйича йўналтириш тизими такомиллашди.
иккинчи илмий янгилик: эндометрийнинг без ва строма компонентларида эстроген ва прогестерон рецепторларининг экспрессияси патологик жараён тури билан бевосита боғлиқлиги ва эндометрийнинг турли патологияларини ташхислашда прогностик маркер бўлиб хизмат қилиши исботланган. Ижтимоий самарадорлиги:эндометрий рецептор ҳолатини таҳлил қилиш орқали гормонал терапияни тўғри танлаш аниқлиги ошди, гиперплазия рецидивлари ва такрорий жарроҳлик аралашувлари сони камайди, аёлларнинг ҳаёт сифати яхшиланди ва даволаш муддати қисқарди. Иқтисодий самарадорлиги: самарасиз терапиядан воз кечиш ва ўз вақтида самарали схемаларга ўтиш орқали рецидив ҳусусиятига эга эндометрий патологияси бўлган бир нафар беморга тўғри келадиган харажат 600000 сўмгача қисқартирилди. Хулоса: Эндометрий рецептор профили гиперплазия ва сурункали эндометритни даволашда персоналлаштирилган ёндашувни таъминловчи, фойдаланишга қулай ва юқори маълумотли маркер бўлиб, гинекологик касалликларни ташхислаш клиник алгоритмларига киритилиши лозим.
учинчи илмий янгиликбиокимёвий хамда иммуногистокимёвий кўрсаткичлар йиғиндиси бўлган пролиферация даражасининг ошиши (Кi-67), апоптозга чидамлилик даражаси (Bcl-2), эндометрийнинг PRга гормонал сезувчанлигининг пасайиши, яллиғланиш инфильтрациясининг ифодаланганлиги (CD138, CD3) касалликнинг қайталаниши ва даволаш самарадорлигининг асосий омиллари эканлиги исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: CD138 маркерини қўллаш орқали сурункали эндометрит эрта босқичда аниқланиш кўрсаткичи ошди, бачадондан аномал қон кетишлар рецидивлари бартараф этилишига эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: Сурункали эндометритнинг эрта верификация қилиниши орқали асоссиз антибиотикотерапия курслари ва репродуктив аралашувлардан воз кечиш мумкин бўлди, натижада ҳар бир бемор учун 840000 сўмгача бюджет маблағлари тежалди. Хулоса: CD138 бўйича иммуногистокимёвий ташхис амалиётда эндометрий сурункали яллиғланишини аниқлаш стандарти сифатида ўзини оқлади ва репродуктив функциянинг бузилиши кузатиладиган беморларни текшириш протоколларига мажбурий тарзда киритилиши тавсия этилади.
тўртинчи илмий янгилик: кечки репродуктив ёшдаги аёлларда қайталаниш ва онкологик ҳушёрликни башорат қилиш учун эндометрийнинг морфологик типологияси ва патологиясини ташхислаш алгоритми ишлаб чиқилган. Ижтимоий самарадорлиги: эндометрий патологиясининг асосий сабабини эрта ва аниқ аниқлаш орқали ўз вақтида даволаш кўрсаткичлари яхшиланди, асоссиз аралашувлар сони камайди, қайта мурожаатлар фоизи пасайди. Бу репродуктив саломатлик ва беморларнинг умумий қониқиш даражасини оширишга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: текширув алгоритмини стандартлаштириш ва такрорий ташхислаш усулларини камайтириш орқали амбулатор ва стационар бўғинларда бир беморга тўғри келадиган харажат 710000 сўмгача камайтирилди. Хулоса: Дифференциаллаштирилган ташхис алгоритмини акушерлик-гинекологик муассасалар амалиётига жорий этиш клиник фикрлашни стандартлаштиришга, тиббий-иқтисодий қарорлар самарадорлигини оширишга ва эндометрий касалликларини дастлабки ташхис босқичида далилларга асосланган тиббиёт принципларини жорий этишга хизмат қилди.
Олинган натижалар Самарқанд шаҳар 3-сон туғруқ мажмуасида (12 май 2025 йилдаги 191-сонли буйруғи), ҳамда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази давлат муассасанинг Бухоро вилоят филиалида (8 май 2025 йилдаги 34-сонли буйруғи) амалиётга жорий этилган.