Ташпулатова Камилла Маратовнанинг
фалсафа  доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.   Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Математик моделлаштириш усулларидан фойдаланган холда тиш имплантларида ечилмайдиган протезларнинг самарадорлигини башорат килиш”, 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Tib3384.
Илмий раҳбар: Сафаров Мурод Ташпулатович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Сурат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шукпаров Асылбек Баядылович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон).
Етакчи ташкилот: C.Д. Асфендияров номли Қозоғистон миллий тиббиёт университети (Қозоғистон).
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дентал имплантларда олинмайдиган протезлашни башорат қилиш усулини ишлаб чиқиш ва самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III.   Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
беморларнинг ЛДФ-метрия текшируви қон оқими интенсивлиги, томирларнинг вазомотор фаоллиги 40-45% га ошганлигини аниқлади ва 6-12 ой ичида имплантат атрофидаги микроциркулятор оқимнинг тикланиш тенденциясияси аниқланган;
3D рентгенография маълумотларига кўра, беморларда 3 ой давомида имплант юзасида суяк тўқимасининг фаол ва интенсив неоплазмаси кузатилди, етарлича чайнаш юкламасига боғлиқлиги аниқланган;  
функционал юклама муддатларида (6-8 ой) пастки жағ альвеоляр ўсиғининг тиш имплантлари соҳасидаги суяк тўқимаси зичлиги ҳолати (имплант бўйни ва ўртаси) соғлом зонадаги суяклар зичлиги кўрсаткичларига мос келиши аниқланган;      
беморларнинг 1 ва 2 гуруҳларида ўтказилган клиник ва функционал текширув усулларининг натижалари асосида математик моделлаш усулидан фойдаланиб махсус компьютер дастури яратилди, натижада тиш имплантларида олинмайдиган протезларнинг функционал самарадорлигини ишончли башорат қилиш имкони асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Оғиз бўшлиғи ҳолатининг ташхисига кўра илмий натижаларга асосланиб имплантат ва ортопедик протезларнинг ҳар бир бемор учун индивидуал моделини танлаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11 сонли байонномасининг хулосаси):         
биринчи илмий янгилик: беморларнинг ЛДФ-метрия текшируви қон оқими интенсивлиги, томирларнинг вазомотор фаоллиги 40-45% га ошганлигини аниқлади ва 6-12 ой ичида имплантат атрофидаги микроциркулятор оқимнинг тикланиш тенденциясияси аниқланганлиги "Дентал имплантларда маҳкамланган протезларнинг самарадорлигини башорат қилиш усулини ишлаб чиқиш ва аниқлаш" услубий тавсияномаси билан тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 31 майдаги 04-р/40-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларнинг жорий этилиши суяк ичи имплантларига таянган ҳолда ортопедик даволаш сифатини ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Имплантатларга таянадиган олиб қўйилмайдиган тиш протезларининг турли хил ортопедик конструкциялари бўлган беморларни функционал ўрганиш натижасида икки томонлама чегараланмаган тиш нуқсонларида интералвеоляр баландликнинг пасайиши чайнов мушаклари ва минтақавий томирларнинг функционал фаоллигини сезиларли даражада пасайтиришини аниқлаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлик: ишлаб чиқилган алгоритм бўйича комплекс диагностика ўтказиш турли асоратларнинг олдини олишга ёрдам беради, такрорий операцияларга кўрсатмаларни, реабилитация муддатларини қисқартиради, шунингдек, қўшимча харажатларни 1350000 сўмга камайтиради. Хулоса: ўтказилган клиник тадқиқотнинг асосий натижаларини жорий этиш оғиз бўшлиғи патологияларини эрта ташхислашга ёрдам берди ва тиш имплантларига таянган ҳолда ортопедик даволаш самарадорлигини ошириш, шунингдек, беморларни реабилитация қилиш самарадорлиги кўрсаткичини яхшилаш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: 3D рентгенография маълумотларига кўра, беморларда 3 ой давомида имплант юзасида суяк тўқимасининг фаол ва интенсив неоплазмаси кузатилди, етарлича чайнаш юкламасига боғлиқлиги аниқланганлиги "Беморларнинг тиш имплантларига таянган ҳолда олинмайдиган протезларга мослашиш даврида функционал тадқиқот усуллари алгоритмини ишлаб чиқиш" услубий тавсияномаси билан тасдиқланган. - Тошкент, 2023 (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 31 майдаги 04-р/41-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянинг амалиётга жорий қилиниши тиш қаторлари нуқсонлари ва альвеоляр ўсиқларда суяк ҳосил бўлиши бузилишлари бўлган беморларни даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган. Дентал имплантлардан фойдаланган ҳолда дифференциал ортопедик даволаш натижалари Тошкент шаҳар "Тўртинчи" МЧЖ стоматология поликлиникаси, "Дентал-Авенуэ" МЧЖ хусусий стоматология клиникаси, 1-сонли болалар стоматология поликлиникаси амалий фаолиятига жорий этилган. Ўтказилган клиник тадқиқотнинг асосий натижаларини жорий этиш оғиз бўшлиғи патологияларини эрта ташхислашга ёрдам берди ва тиш имплантларига таянган ҳолда ортопедик даволаш самарадорлигини ошириш, шунингдек, беморларни реабилитация қилиш самарадорлиги кўрсаткичини яхшилаш имконини берди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Имплантатларга таянадиган олиб қўйилмайдиган тиш протезларининг турли хил ортопедик конструкциялари бўлган беморларни функционал ўрганиш натижасида икки томонлама чегараланмаган тиш нуқсонларида интералвеоляр баландликнинг пасайиши чайнов мушаклари ва минтақавий томирларнинг функционал фаоллигини сезиларли даражада пасайтиришини аниқлаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлик: ушбу тоифадаги беморлар тиббий ёрдамга муҳтожлигини, шунингдек, узоқ муддатли реабилитацияни талаб қилишини ҳисобга олган ҳолда, имплантат атрофидаги яширин ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш ва кейинчалик асоратлар частотасини, шунингдек, такрорий протезлашга бўлган эҳтиёжни камайтириш, шунингдек, қўшимча харажатларни 3350000 сўмга камайтириш имконини беради. Хулоса: имплантат атрофидаги соҳадаги ўзгаришларни эрта ташхислаш переимплантитларга олиб келиши мумкин бўлган патологик ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни бартараф этиш имконини беради, бу эса математик моделлаштириш усулларидан фойдаланган ҳолда компьютер дастурини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлайди.
учинчи илмий янгилик: функционал юклама муддатларида (6-8 ой) пастки жағ альвеоляр ўсиғининг тиш имплантлари соҳасидаги суяк тўқимаси зичлиги ҳолати (имплант бўйни ва ўртаси) соғлом зонадаги суяклар зичлиги кўрсаткичларига мос келиши аниқланганлиги "Дентал имплантларда фиксацияланган протезларнинг самарадорлигини прогнозлаш усулини ишлаб чиқиш ва аниқлаш" услубий тавсияномаси билан тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 31 майдаги 04-р/40-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларнинг жорий этилиши суяк ичи имплантларига таянган ҳолда ортопедик даволаш сифатини ошириш имконини берган. Дентал имплантлардан фойдаланган ҳолда дифференциал ортопедик даволаш натижалари Тошкент шаҳар "Тўртинчи" МЧЖ стоматология поликлиникаси, "Дентал-Авенуэ" МЧЖ хусусий стоматология клиникаси, 1-сонли болалар стоматология поликлиникаси амалий фаолиятига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тиш имплантларига таянадиган олинмайдиган металлокерамик қопламаларнинг самарадорлигини башорат қилиш натижасида протез майдонининг функционал ҳолатини ўрганиш имконияти яратилган, шунингдек, тадқиқот натижалари ортопедик даволаш режасини тузиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлик: ушбу тоифадаги беморлар тиббий ёрдамга муҳтожлигини, шунингдек, узоқ муддатли реабилитацияни талаб қилишини ҳисобга олган ҳолда, имплантат атрофидаги яширин ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш ва кейинчалик асоратлар частотасини, шунингдек, такрорий протезлашга бўлган эҳтиёжни камайтириш, шунингдек, қўшимча харажатларни 3350000 сўмга камайтириш имконини беради. Хулоса: ўтказилган клиник тадқиқотнинг асосий натижаларини жорий этиш оғиз бўшлиғи патологияларини эрта ташхислашга ёрдам берди ва тиш имплантларига таянган ҳолда ортопедик даволаш самарадорлигини ошириш, шунингдек, беморларни реабилитация қилиш самарадорлиги кўрсаткичини яхшилаш имконини берди. 
тўртинчи илмий янгилик: беморларнинг 1 ва 2 гуруҳларида ўтказилган клиник ва функционал текширув усулларининг натижалари асосида математик моделлаш усулидан фойдаланиб махсус компьютер дастури яратилди, натижада тиш имплантларида олинмайдиган протезларнинг функционал самарадорлигини ишончли башорат қилиш имкони асосланганлиги "Дентал имплантларда маҳкамланган протезларнинг самарадорлигини башорат қилиш усулини ишлаб чиқиш ва аниқлаш" услубий тавсияномаси билан тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 31 майдаги 04-р/40-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларнинг жорий этилиши суяк ичи имплантларига таянган ҳолда ортопедик даволаш сифатини ошириш имконини берган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Имплантатларга таянадиган олиб қўйилмайдиган тиш протезларининг турли хил ортопедик конструкциялари бўлган беморларни функционал ўрганиш натижасида икки томонлама чегараланмаган тиш нуқсонларида интералвеоляр баландликнинг пасайиши чайнов мушаклари ва минтақавий томирларнинг функционал фаоллигини сезиларли даражада пасайтиришини аниқлаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлик: ишлаб чиқилган алгоритм бўйича комплекс диагностика ўтказиш турли асоратларнинг олдини олишга ёрдам беради, такрорий операцияларга кўрсатмаларни, реабилитация муддатларини қисқартиради, шунингдек, қўшимча харажатларни 1350000 сўмга камайтиради. Хулоса: ўтказилган клиник тадқиқотнинг асосий натижаларини жорий этиш оғиз бўшлиғи патологияларини эрта ташхислашга ёрдам берди ва тиш имплантларига таянган ҳолда ортопедик даволаш самарадорлигини ошириш, шунингдек, беморларни реабилитация қилиш самарадорлиги кўрсаткичини яхшилаш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish