Болтаева Малика Миралиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гипоксик-ишемик генезли перинатал касалликни камайтириш учун хомила гипоксиясини прогноз қилиш ва эрта ташхислашнинг замонавий жиҳатлари” 14.00.01- Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tib3684.
Илмий раҳбар: Негматуллаева Мастура Нуруллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/.30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Нилуфар Набижановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Старцова Надежда Михайиловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади клиник-лаборатор, гемодинамик, иммунологик, функционал диагностик маркерлар асосида фетал гипоксияни эрта башоратлаб перинатал касалланишни камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фетал гипоксия ривожланиш хавфини башоратлашда она организмининг преморбид фони (сурункали анемия, оғир преэклампсия, кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликлари) ва лаборатор кўрсаткичлар (умумий қон таҳлили, қон ивиш тизими, С-реактив оқсил), шунингдек, хорион қалинлиги ва сариқлик халтасининг ривожланишдан ортда қолиши каби ҳомилага оид маркерларнинг ўзаро боғлиқлиги комплекс таҳлил қилиниб, уларнинг прогностик аҳамияти асосланган;
ҳомилада гемодинамик бузилишларнинг эрта прогностик белгиси сифатида бачадон–плацента–ҳомила регионидаги қон оқимини комплекс (резистентлик индекси (RI), пульсацион индекс (PI) ҳомиланинг ўрта мия артериясида пасайиши, киндик ва бачадон артерияларида эса ортиши) ўрганишнинг гипоксик-ишемик энцефалопатия (ГИЭ) ривожланишидаги роли илмий равишда исботланган;
фетал гипоксия ҳолатларида церебро–плацентал индекс (CPI)нинг <0,8 бўлиши ҳомиланинг туғруқ стрессини енгиш имконияти чекланганлигининг «қизил чизиқ» (red-line) кўрсаткичи экани ва туғруқни кесарча кесиш йўли билан олиб бориш гипоксик-ишемик энцефалопатия (ГИЭ) ривожланиш хавфини 2,1 бараварга камайтиргани исботланган;
онадаги гемореологик кўрсаткичлар (Д-димер, лейкоцитлар, ЭЧТ, С-реактив оқсил) билан ҳомиланинг иммун жавоб маркерлари (IL-6, IL-10, TNF-α) ўртасидаги боғлиқлик аниқланиб, уларнинг ГИЭни башоратлашда ва эрта профилактик терапия тактикасини танлашдаги аҳамияти асослаб берилди ҳамда шу асосда юқори хавфли гуруҳларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришнинг босқичма-босқич алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гипоксик-ишемик генезли перинатал касалликни камайтириш учун хомила гипоксиясини прогноз қилиш ва эрта ташхислашнинг замонавий жиҳатларини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар илмий натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: фетал гипоксия ривожланиш хавфини башоратлашда она организмининг преморбид фони (сурункали анемия, оғир преэклампсия, кичик чаноқ аъзолари яллиғланиш касалликлари) ва лаборатор кўрсаткичлар (умумий қон таҳлили, қон ивиш тизими, С-реактив оқсил), шунингдек, хорион қалинлиги ва сариқлик халтасининг ривожланишдан ортда қолиши каби ҳомилага оид маркерларнинг ўзаро боғлиқлиги комплекс таҳлил қилиниб, уларнинг прогностик аҳамияти асосланган. Ижтимоий самарадорлиги: хавф гуруҳига кирувчи беморларни танлаш орқали уларга индивидуал ёндашиш ҳамда чақалоқларда фетал гипоксия асорати сифатида ривожланадиган ГИЭ ҳамда ногиронликни олидини олишга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: беморларни клиник-анамнестик маълумотларга кўра саралаш натижасида лаборатория таҳлиллари учун сарфланадиган харажатларни камайтириш имконияти яратилди, бунда ҳар бир беморда 900000 сўм, тадқиқот жараёнида кузатувда бўлган 115 нафар беморда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан эса 103500000 сўм тежалди. Хулоса: ҳомила ичи гипоксияси мавжуд беморларда ГИЭ асорати аниқлашга ёрдам берадиган лаборатория-функционал усулларни қўллашнинг муҳим қисми бўлиб ҳисобланади. Шундай қилиб, усул ўзининг иқтисодий самарадорлигини исботлади.
иккинчи илмий янгилик: ҳомилада гемодинамик бузилишларнинг эрта прогностик белгиси сифатида бачадон–плацента–ҳомила регионидаги қон оқимини комплекс (резистентлик индекси (RI), пульсацион индекс (PI) ҳомиланинг ўрта мия артериясида пасайиши, киндик ва бачадон артерияларида эса ортиши) ўрганишнинг гипоксик-ишемик энцефалопатия (ГИЭ) ривожланишидаги роли илмий равишда исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган усулларни амалиётга жорий этиш орқали ҳомила ичи гипоксия ҳолатларида асоратларни эрта аниқлаш ва даволаш самарадорлигини оширишга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: хавф гуруҳига мансуб аёлларда таклиф этилган усулларни қўллаш натижасида ГИЭ ривожланиш хавфини эрта босқичларда аниқлаш имконияти пайдо бўлди, натижада унга сарфланадиган лаборатория таҳлиллари харажатлари қисқартирилди. Ҳар бир бемор учун ўртача 670000 сўм, жами 115 нафар бемор учун 77050000 сўм маблағ тежалди. Хулоса: гипоксия хавфи юқори бўлган аёлларда функционал ва лаборатор кўрсаткичлар асосида эрта башорат қилиш ва патогенетик ёндашув орқали асоратларнинг олдини олиш имкони яратилди. Бу усул клиник амалиёт учун долзарб бўлиб, ўзининг ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини исботлади.
учинчи илмий янгилик. фетал гипоксия ҳолатларида церебро–плацентал индекс (CPI)нинг <0,8 бўлиши ҳомиланинг туғруқ стрессини енгиш имконияти чекланганлигининг «қизил чизиқ» (red-line) кўрсаткичи экани ва туғруқни кесарча кесиш йўли билан олиб бориш гипоксик-ишемик энцефалопатия (ГИЭ) ривожланиш хавфини 2,1 бараварга камайтиргани исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: ушбу ёндашувни амалиётга жорий этиш орқали янги туғилган чақалоқларда гипоксик асоратларнинг оғирлигини камайтириш ва интенсив терапияга муҳтожликни пасайтиришга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: ГИЭ оғир формаларини олдини олиш ҳисобига болалар реанимациясига йўлланиш ҳолатлари 37% га камайди Ҳар бир бемор учун ўртача 1000000 сўм, жами 115 нафар чақалоқ учун 115000000 сўм тежалди. Хулоса: туғруқ тактикасига индивидуал ёндашиш гипоксик асоратларни камайтиришда самарали йўналиш эканлиги тасдиқланди. Ушбу усул клиник амалиётда кенг қўллашга тавсия этилади.
тўртинчи илмий янгилик: онадаги гемореологик кўрсаткичлар (Д-димер, лейкоцитлар, ЭЧТ, С-реактив оқсил) билан ҳомиланинг иммун жавоб маркерлари (IL-6, IL-10, TNF-α) ўртасидаги боғлиқлик аниқланиб, уларнинг ГИЭни башоратлашда ва эрта профилактик терапия тактикасини танлашдаги аҳамияти асослаб берилди ҳамда шу асосда юқори хавфли гуруҳларда ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришнинг босқичма-босқич алгоритми ишлаб чиқилган. Ижтимоий самарадорлиги: иммун етишмовчилигига боғлиқ асоратлар 40% га камайтирилди. Бу амалиётда чақалоқларнинг ҳолатини барқарорлаштириш ва неврологик нуқсонларнинг олдини олишда муҳим роль ўйнади. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотда қиммат иммунокорригирловчи воситаларга эҳтиёж камайди. Бу эса бир чақалоқ учун ўртача 1200000 сўм миқдоридаги шифохона харажатларини тежаш имконини берди. Тадқиқот доирасида 115 нафар чақалоқ учун жами 138000000 сўм тежалди. Хулоса: иммун тизимига таъсир қилувчи омилларни эрта аниқлаш ва улар асосида даволашни бошлаш гипоксик асоратларни самарали олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу усул клиник амалиётга жорий этиш учун асосланган. Илмий натижалар асосида: “Гипоксик-ишемик генезли патологияларни даволаш самарадорлигини бахолаш мақсадида плацента тўқималарида морфологик ўзгаришларни ўрганиш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгашининг 2025 йил 28 февралдаги 25-m/041-сон маълумотномаси). Бу услубий тавсиялар хавф гуруҳига кирувчи аёлларда фетал гипоксиясини башорат қилиш ва эрта ташхислаш, янги туғилган чақалоқларнинг гипоксик-ишемик генезли ПК билан касалланиш даражасини қисқартириш имконини берган. Тадқиқот давомида олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, натижаси Бухоро вилоятидаги Бухоро шаҳар туғруқ комплекси (2025 йил 10 апрелдаги №53 сонли) буйруғи ва Андижон шаҳар 2-сон туғруқ кoмплeкси (2025 йил 10 апрелдаги №55 сонли) буйруғи асосида амалиётига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг Соғлиқни сақлаш ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 7 июлдаги 21-сонли хулосаси).