Султанов Сафронбек Сафарбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Артериал гипертензияда буйраклар дисфункциясининг эрта ривожланишини клиник ва генетик жиҳатлари» 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2025.1.PhD/Tib5410.
Илмий раҳбар: Жаббаров Озимбай Отахонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат тиббиёт институти, PhD 04/30.09.2020.Tib.123.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Нилуфар Шариповна (DSc), профессор; Абдуллаев Шерзод Сагдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: артериал гипертензияси бор бўлган беморларда буйраклар дисфункциясининг эрта ривожланишига клиник ва генетик омилларнинг таъсирини комплекс таҳлиллар натижаларига асосланган ҳолда баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
буйраклар дисфункцияси ривожланиши хавфи бор беморларнинг текширув стандартига генетик текшириш усулларини киритиш орқали касаллик асоратларининг ривожланишида генетик омилларнинг аҳамияти исботланган;
беморларда касалликнинг кечиши ва асоратларнинг ривожланишида фенотипик ва генотипик белгиларнинг ўзаро морфофункционал боғлиқлиги исботланган;
буйраклар дисфункцияси ривожланишида АГТР1, ЭДН1, ЛПЛ генларининг алоҳида ва ўзаро таъсир хусусиятлари аниқланган;
буйраклар дисфункцияси ривожланишига туртки бўладиган хавф гуруҳларни шакллантириш ва башоратлашга қаратилган информацион генетик маркерларнинг диагностик алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Артериал гипертензияда буйраклар дисфункцияцининг эрта ривожланишини клиник ва генетик жиҳатлари» мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: буйраклар дисфункцияси ривожланиши хавфи бор беморларнинг текширув стандартига генетик текшириш усулларини киритиш орқали касаллик асоратларининг ривожланишида генетик омилларнинг аҳамияти исботланганлиги “Артериал гипертензияда буйраклар дисфункциясининг ривожланишини эрта ташхислаш усуллари” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 24 февралдаги 02-25/480-т-сонли маълумотнома билан тасдиқланган). Ижтимоий самарадорлиги: мазкур услубий тавсиянома сурункали буйрак касаллиги кузатилган артериал гипертензияли беморларда буйраклар дисфункцияси ривожланишини эрта аниқлаш, касаллик авж олиши ва асоратланишини олдиндан баҳолашга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: буйраклар дисфункцияси ривожланишида генетик текширувларни жорий қилиш орқали беморларнинг амбулатор мурожаатлари қисқариши ва тез ёрдамга муҳтожлик, стационар даволаниш кўрсатмаси йўқлиги ҳисобидан ҳар бир нафар бемор учун сарфланадиган харажатларини 175200 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Генетик текширувлар асосида буйраклар дисфункцияси ривожланиши хавфи юқори бўлган беморларни эрта аниқлаш ёрдамида қўшимча диагностика ва даволаш харажатларини камайтириш орқали бемор учун сарфланадиган амбулатор ва стационар харажатлардан ҳар бир нафар бемор учун бюджет ҳисобидан 73600 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 101600 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: беморларда касалликнинг кечиши ва асоратларнинг ривожланишида фенотипик ва генотипик белгиларнинг ўзаро морфофункционал боғлиқлиги исботланганлиги “Артериал гипертензияда буйраклар дисфункциясининг ривожланишини эрта ташхислаш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 24 февралдаги 02-25/480-т-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифлар Тошкент вилояти ихтисослашган соматика шифохонаси терапия бўлими ва Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси терапия бўлимларида (Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонаси ва Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси бош шифокорларининг 2025 йил 18- мартдаги 01-48-сонли ва 2025 йил 19-мартдаги 25-сонли буйруқлари билан) клиник амалиётига татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши буйраклар шикастланишининг дастлабки босқичларини эрта аниқлаш ва асоратлар туфайли келиб чиқадиган ногиронликнинг олдини олишга эришиш ҳамда гемодиализгача бўлган даврни узайтириш ва ўлим кўрсаткичларини камайтиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: буйраклар дисфункциясини эрта ташхислаш ва асоратларни олдини олиш ҳисобига беморларнинг такрорий шифокор мурожаатлари 2 мартага, лаборатор ва инструментал текширувлар сони 1,8 мартага қисқариши натижасида ҳар бир бемор учун йиллик 164700 сўм бюджет маблағи, шунингдек, 119300 сўм бюджетдан ташқари харажатлар иқтисод қилинган. Хулоса: ишлаб чиқилган текширувлар асосида буйраклар дисфунксиясининг эрта ташхиси ва индивидуал даво тактикасини қўллаш натижасида ҳар бир бемор учун 284000 сўмгача иқтисодий самарага эришилган бўлиб, бу амалиётда клиник-лаборатор аниқлик ва даволаш самарадорлигини сезиларли оширган.
учинчи илмий янгилик: буйраклар дисфункцияси ривожланишида АГТР1, ЭДН1, ЛПЛ генларининг алоҳида ва ўзаро таъсир хусусиятлари аниқланганлиги “Артериал гипертензияда буйраклар дисфункциясининг ривожланишини эрта ташхислаш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 24 февралдаги 02-25/480-т-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифлар Тошкент вилояти ихтисослашган соматика шифохонаси терапия бўлими ва Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси терапия бўлимларида (Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонаси ва Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси бош шифокорларининг 2025 йил 18- мартдаги 01-48-сонли ва 2025 йил 19-мартдаги 25-сонли буйруқлари билан) клиник амалиётига татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: аниқланган генетик маркерлар асосида буйраклар дисфункцияси ривожланиш хавфи юқори бўлган беморларни эрта аниқлаш ва диспансер назоратига олиш имконияти яратилди. Бу ёндашув касалликнинг оғир босқичларга ўтишини камайтиришга, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ва индивидуал даволаш стратегиясини белгилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: генетик скрининг асосида ҳар бир нафар бемор учун сарфланадиган харажатларини 164400 сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Генетик текширувлар асосида буйраклар дисфункцияси ривожланиши хавфи юқори бўлган беморларни эрта аниқлаш ёрдамида қўшимча диагностика ва даволаш харажатларини камайтириш орқали бемор учун сарфланадиган амбулатор ва стационар харажатлардан ҳар бир нафар бемор учун бюджет ҳисобидан 69000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 95400 сўм иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: буйраклар дисфункцияси ривожланишига туртки бўладиган хавф гуруҳларни шакллантириш ва башоратлашга қаратилган информацион генетик маркерларнинг диагностик алгоритми ишлаб чиқилганлиги “Артериал гипертензияда буйраклар дисфункциясининг ривожланишини эрта ташхислаш усуллари” номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 24 февралдаги 02-25/480-т-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифлар Тошкент вилояти ихтисослашган соматика шифохонаси терапия бўлими ва Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси терапия бўлимларида (Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонаси ва Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси бош шифокорларининг 2025 йил 18- мартдаги 01-48-сонли ва 2025 йил 19-мартдаги 25-сонли буйруқлари билан) клиник амалиётига татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган интеграл алгоритм ёрдамида буйраклар дисфункцияси ривожланиш хавфи юқори бўлган беморлар эрта аниқланиб, индивидуал даво тактикаси танланиши натижасида оғир асоратлар сони камайди, беморларнинг ҳаёт сифати ва меҳнатга лаёқати яхшиланди. Иқтисодий самарадорлиги: Буйраклар дисфунфциясини эрта ташхислаш ва асоратларни олдини олиш ҳисобига беморларнинг беморларнинг амбулатор мурожаати 3 мартага камаяди, мутахассис кўриги ва стандарт бўйича бажариладиган бошқа лаборатор таҳлиллар сони 3 мартага қисқариши ҳисобидан ҳар 1 нафар беморга бир йилда бюджет ҳисобидан 143400 сўм, бюджетдан ташқари 103800 сўм миқдордаги харажат иқтисод қилинган. Хулоса:ишлаб чиқилган интеграл алгоритм асосида буйраклар дисфунксиясининг эрта ташхиси ва индивидуал даво тактикасини қўллаш натижасида ҳар бир бемор учун 247200 сўмгача иқтисодий самарага эришилган бўлиб, бу амалиётда клиник-лаборатор аниқлик ва даволаш самарадорлигини сезиларли оширган.
Хулоса: Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши ўзбек миллатига мансуб беморларнинг стандарт текширув усуллари алгоритмига АБСМ, БТДГ, микроалбуминурия ва генетик текширув усулларининг киритилиши буйрак шикастланишининг дастлабки босқичларида, гипертензиянинг лабил шаклларини ўз вақтида аниқлаш имконини берган, натижада самарали даволаш усулини танлаш, касаллик асоратларини ривожланишини эрта аниқлаш ва асоратлар туфайли келиб чиқадиган ногиронликнинг олдини олишга эришиш ҳамда гемодиализгача бўлган даврни узайтириш ва ўлим кўрсаткичларини камайтиришга имкон берган.
Олиб борилган илмий-тадқиқот натижаларининг амалиётга тадбиғи бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 4-сентабр 24-сонли йиғилиш баённомасига асосан хулоса олинган.