Коракулова Зилола Тиловмуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сурункали юрак етишмовчилиги мавжуд бўлган беморларда буйраклар зарарланишининг эрта ташхислаш мезонларини аниқлаш ва даволашни мувофиқлаштириш” 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Tib3517.
Илмий раҳбар: Атахаджаева Гулчехра Абдунабиевна, тиббиет фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01.
Расмий оппонентлар: Бекметова Феруза Матсафаевна, тиббиет фанлар доктори; Сабиров Максуд Атабаевич, тиббиет фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: СЮЕ мавжуд беморларнинг клиник ҳолати, миокарднинг систолик ва дастолик фаолиятининг ўзгаришида буйракларнинг зарарланишини эрта ташҳислаш мезонларини ва унинг прогностик қийматини аниқлаш ҳамда кардиоренал синдром билан биргаликда келган сурункали юрак етишмовчилигининг самарадор фармакотерапиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор СЮЕнинг чап қоринча отиш фракцияси сақланган ва ўртача пасайган фенотипларида буйраклар функционал холати бузилишларининг эрта клиник намоён бўлиш белгилари буйраклар найчаларининг эрта зарарланиш (КИМ-1 ва NGAL) биомаркерлари асосида аниқланган;
СЮЕнинг чап қоринча отиш фракцияси сақланган ва ўртача пасайган фракцияли фенотипларида эндотелий дисфункцияси билан боғлиқ яллиғланиш маркерлари (IL-6, CRP) билан буйраклар тубулар зарарланишининг эрта биомаркерлари (КИМ-1, NGAL) ўртасидаги патогенетик боғлиқлик аниқланган;
илк бор СЮЕнинг чап қоринча отиш фракцияси сақланган ва ўртача пасайган фенотипларида КИМ-1, NGAL, IL-6, CRP ва NT-proBNP биомаркерлари динамикаси асосида SGLT 2 ингибиторларининг СЮЕнинг клиник намоён бўлишига ва буйраклар функционал холатига таъсир самарадорлиги аниқланган;
СЮЕнинг чап қоринча отиш фракцияси сақланган ва ўртача пасайган фенотипларида кардиоренал дисфункцияга ҳос клиник, биохимик ва эхокардиографик интеграл мезонлар асосида SGLT 2 ингибиторларининг буйраклар эрта зарарланишидаги патогенетик омилларга ҳамда кардиоренал муносабатлар ривожланиши ва авж олиб боришига самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашининг кенгашининг 2025 йил 07 июлдаги 21 сонли йиғилиш баённомасига асосан илмий тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича №21/66 сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор СЮЕнинг чап қоринча отиш фракцияси сақланган ва ўртача пасайган фенотипларида буйраклар функционал холати бузилишларининг эрта клиник намоён бўлиш белгилари буйраклар найчаларининг эрта зарарланиш (КИМ-1 ва NGAL) биомаркерлари асосида аниқланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 3 апрелдаги № 03/222 маълумотномаси билан тасдиқланган «Ўртача пасайган отиш фракцияли юрак етишмовчилиги бўлган беморларда эмпаглифлозин терапиясини кузатишда эхокардиографиянинг аҳамияти» услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти Қибрай тумани тиббиёт бирлашмасининг 27.04.2024 йилдаги 1411-10-139-ТБ/2024-сон ҳамда Сурхондарё вилояти Ангор тумани тиббиёт бирлашмасининг 04.06.2024 йилдаги 1699-8-109-ТБ/2024-сонли буйруқлар билан амалиётга жорий этилган Ижтимоий самарадорлиги: СЮЕ билан хасталанган беморларда СЮЕ ни ташхишлаш ва даволаш бўйича ишлаб чиқилган алгоритм терапевтик ёндашувларни оптималлаштиришга, шунингдек, ушбу беморларда юрак-қон томир асоратлари ривожланиши хавфини олдини олишга олиб келган. Бу ҳолат масаланинг ижтимоий аҳамиятини таъминлайди. Иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: СЮЕ билан хасталанган беморларда СЮЕда буйраклар зарарланишини эрта ташхишлаш ва даволашда SGLT 2 ингибиторларинин кўллаш орқали госпитализациялар сонини камайтиришга, СЮЕ учун сарфланадиган харажатларини камайтиришга ва юрак-қон томир касалликлари асоратларини ккамайтиришга имкон берди.
иккинчи илмий янгилик: СЮЕнинг чап қоринча отиш фракцияси сақланган ва ўртача пасайган фенотипларида эндотелий дисфункцияси билан боғлиқ яллиғланиш маркерлари (IL-6, CRP) билан буйраклар тубулар зарарланишининг эрта биомаркерлари (КИМ-1, NGAL) ўртасидаги патогенетик боғлиқлик аниқланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 3 апрелдаги № 03/222 маълумотномаси билан тасдиқланган «Ўртача пасайган отиш фракцияли юрак етишмовчилиги бўлган беморларда эмпаглифлозин терапиясини кузатишда эхокардиографиянинг аҳамияти» услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти Қибрай тумани тиббиёт бирлашмасининг 27.04.2024 йилдаги 1411-10-139-ТБ/2024-сон ҳамда Сурхондарё вилояти Ангор тумани тиббиёт бирлашмасининг 04.06.2024 йилдаги 1699-8-109-ТБ/2024-сонли буйруқлар билан амалиётга жорий этилган Ижтимоий самарадорлиги: СЮЕ билан хасталанган беморларда СЮЕ ва буйраклар дисфункциясини энг эрта даврларда ташхишлаш ва юрак қон томир тизими асоратларини эрта олдини олишда диагностик ва терапевтик ёндашувларни оптималлаштириш алгоритми асосида юқори юрак-қон томир касалликлари хавфига мойиллиги эрта босқичларда аниқлашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: СЮЕ мавжуд беморларда СЮЕ ва буйраклар зарарланишини эрта диагностикаси ва юрак-қон томир тизими касалликларининг профилактикаси самарадорлигини ошириш, ногиронлик ва вақтидан олдин ўлим ҳолатларини камайтиришга ёрдам беради.
учинчи илмий янгилик: илк бор СЮЕнинг чап қоринча отиш фракцияси сақланган ва ўртача пасайган фенотипларида КИМ-1, NGAL, IL-6, CRP ва NT-proBNP биомаркерлари динамикаси асосида SGLT 2 ингибиторларининг СЮЕнинг клиник намоён бўлишига ва буйраклар функционал холатига таъсир самарадорлиги аниқланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 3 апрелдаги № 03/221 маълумотномаси билан тасдиқланган «Сурункали юрак етишмовчилиги фенотипларининг даволаш чораларини оптималлаштириш» услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти Қибрай тумани тиббиёт бирлашмасининг 27.04.2024 йилдаги 1411-10-139-ТБ/2024-сон ҳамда Сурхондарё вилояти Ангор тумани тиббиёт бирлашмасининг 04.06.2024 йилдаги 1699-8-109-ТБ/2024-сонли буйруқлар билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: СЮЕ нинг турли фенотипларида СЮЕни ташхишлаш ва терапевтик ёндашувларни оптималлаштириш алгоритмига мувофиқ SGLT 2 ингибиторлари дори воситаларини тавсия қилиш орқали СЮЕ билан хасталанган беморларнинг клиник холати яхшиланишига, буйраклар фаолиятининг тикланишига олиб келди. Иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг ҳаётига хавф солувчи, эрта ногиронлик ва ўлимга олиб келувчи юрак-қон томир асоратларининг, қўшимча СЮЕга қарши дориларга эҳтиёжнинг камайишига, ушбу беморларда госпитализация муддатларининг қисқаришига ва умумий иқтисодий ҳаражатларни бир йил давомида 925000 сўм тежаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: СЮЕнинг чап қоринча отиш фракцияси сақланган ва ўртача пасайган фенотипларида кардиоренал дисфункцияга ҳос клиник, биохимик ва эхокардиографик интеграл мезонлар асосида SGLT 2 ингибиторларининг буйраклар эрта зарарланишидаги патогенетик омилларга ҳамда кардиоренал муносабатлар ривожланиши ва авж олиб боришига самарадорлиги аниқланганлиги Тошкент педиатрия тиббиёт институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2023 йил 3 апрелдаги № 03/221 маълумотномаси билан тасдиқланган «Сурункали юрак етишмовчилиги фенотипларининг даволаш чораларини оптималлаштириш» услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Тошкент вилояти Қибрай тумани тиббиёт бирлашмасининг 27.04.2024 йилдаги 1411-10-139-ТБ/2024-сон ҳамда Сурхондарё вилояти Ангор тумани тиббиёт бирлашмасининг 04.06.2024 йилдаги 1699-8-109-ТБ/2024-сонли буйруқлар билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: СЮЕ фенотиплари билан касалланган беморларда даволашни самарадор олиб бориш ва шу тариқа беморларнинг ҳаёт сифатини ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш билан намоён бўлди ва юрак қон-томир тизими касалликларининг профилактикаси самарадорлигини оширишга, ногиронлик ва вақтидан олдин ўлимни камайтиришга ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу ёндашув СЮЕ га эрта ташхис қўйиш ва самарадор даволаш орқали соғлиқни сақлаш ресурсларидан оқилона фойдаланишга ёрдам беради ва бир йилда СЮЕга чалинган беморларни госпитализация харажатларини 925000 сўмга қисқартириш имконини беради.