Шеримбетова Замира Шалабаевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда ўқув фанларини ўзлаштиришининг педагогик-психологик хусусиятлари (спортчи-талабалар мисолида)” 19.00.06-Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.DSc/P42.
Илмий маслаҳатчи: Нишанова Замира Таскараевна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Инновацион технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.10.2024.P.72.06.
Расмий оппонентлар: Улуғова Шаҳлола Муслиддиновна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Қодиров Обид Сафарович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Абдуллаев Меҳриддин Жунайдуллаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи  ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларда ўқув фанларини ўзлаштиришининг педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаш ва уни илмий-услубий жиҳатдан такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
спортчи-талабаларда ўқув фанларини ўзлаштиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари спортчининг муваффақиятга интилиш даражасини гуруҳ таъсирида дифференциал намоён бўлишига асосланиб экстенсиал мотивларнинг аффиляция эҳтиёжлари орқали ўзгаришига кўра далилланган; 
талабаларнинг спорт фаолияти турига кўра футболчиларда спортга оид тафаккурнинг мустақиллик, тезкорлик билан боғлиқ сифатларини, баскетболчиларда эса тактик тафаккурнинг стратегик фикрлаш, тезкор қарор қабул қилиш, ўзгарувчан вазиятларга мослашувчанлик хусусиятини ўқув мотивациясига уйғунлашуви туфайли фанларни ўзлаштиришдаги когнитив фаоллик спорт жамоасининг референт таъсири асосида намоён бўлиши далилланган;
таълимдаги индивидуалликни расмий-динамик хусусиятлари дидактик ахборотларни ўзлаштиришдаги интроексияланган ҳамда экстернал мотивларнинг интеллектуал завқланиш ҳиссига боғлиқлик намоён бўлиши туфайли спортчи-талабаларни академик мотивацияси ижтимоий-аффилятив эҳтиёжлар орқали когнитив хусусиятларда мураббийнинг социометрик таъсирига кўра ифодаланиши далилланган;
талабаларнинг ўзини ўзи ташкиллаштириш хусусиятини фанларни ўзлаштиришга таъсири таълимий вазиятларни таҳлил қилиш спортга оид тактик фикрлашини, адаптив таълим муҳитида шахснинг ўзини назорат қилишини ривожланишига олиб келганлиги туфайли “қизиқувчан спортчи-талаба” конструктини локус назорат орқали муваффақиятга интилиш синдромига интеллектуал ҳислар асосида интеграцияси муҳим психлогик омил эканлиги далилланган;     
талабаларнинг ўқув фанларини ўзлаштириш мотивациясини ривожлантириш модели спортга оид тафккурнинг рационал-иродавий мотивларга боғлиқ шаклланиши барқарор ўқув фаолиятига доминант қизиқишни намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли тактик фикрлашнинг регулятив жиҳатларини спорт фаолиятига психологик тайёрлаш жараёнига аффилятив мотивлар орқали киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда ўқув фанларини ўзлаштиришининг педагогик-психологик хусусиятларини ўрганиш юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
спортчи-талабаларда ўқув фанларини ўзлаштиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари спортчининг муваффақиятга интилиш даражасини гуруҳ таъсирида дифференциал намоён бўлишига асосланиб экстенсиал мотивларнинг аффиляция эҳтиёжлари орқали ўзгаришига кўра далилланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-280-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-179а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда ўқув фанларини ўзлаштиришининг педагогик-психологик хусусиятларидаги дифференциал фарқларни аниқлаш имконияти яратилган;
талабаларнинг спорт фаолияти турига кўра футболчиларда спортга оид тафаккурнинг мустақиллик, тезкорлик билан боғлиқ сифатларини, баскетболчиларда эса тактик тафаккурнинг стратегик фикрлаш, тезкор қарор қабул қилиш, ўзгарувчан вазиятларга мослашувчанлик хусусиятини ўқув мотивациясига уйғунлашуви туфайли фанларни ўзлаштиришдаги когнитив фаоллик спорт жамоасининг референт таъсири асосида намоён бўлиши далилланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-280-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-179а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда ўқув фанларини ўзлаштириш даражасининг психологик хусусиятларнинг таълим йўналишига боғлиқ дифференциал фарқлари аниқланган.
таълимдаги индивидуалликни расмий-динамик хусусиятлари дидактик ахборотларни ўзлаштиришдаги интроексияланган ҳамда экстернал мотивларнинг интеллектуал завқланиш ҳиссига боғлиқлик намоён бўлиши туфайли спортчи-талабаларни академик мотивацияси ижтимоий-аффилятив эҳтиёжлар орқали когнитив хусусиятларда мураббийнинг социометрик таъсирига кўра ифодаланиши далилланганлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-280-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-179а-сон маълумотномаси). Натижада таълимда индивидуалликни расмий-динамик хусусиятларини таълимга нисбатан академик мотивасия компонентларига интегратив намоён бўлиши очиб берилган.
талабаларнинг ўзини ўзи ташкиллаштириш хусусиятини фанларни ўзлаштиришга таъсири таълимий вазиятларни таҳлил қилиш спортга оид тактик фикрлашини, адаптив таълим муҳитида шахснинг ўзини назорат қилишини ривожланишига олиб келганлиги туфайли “қизиқувчан спортчи-талаба” конструктини локус назорат орқали муваффақиятга интилиш синдромига интеллектуал ҳислар асосида интеграцияси муҳим психлогик омил эканлиги далилланганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-280-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-179а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ўқув фанларини ўзлаштириш даражасини ривожлантиришда хулқ-атворда ўзини ўзи бошқариш жиҳатларини ўзига хос жиҳатлари очиб берилган.
талабаларнинг ўқув фанларини ўзлаштириш мотивациясини ривожлантириш модели спортга оид тафккурнинг рационал-иродавий мотивларга боғлиқ шаклланиши барқарор ўқув фаолиятига доминант қизиқишни намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли тактик фикрлашнинг регулятив жиҳатларини спорт фаолиятига психологик тайёрлаш жараёнига аффилятив мотивлар орқали киритиш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-280-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психологийа ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-179а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ўқув фанларини ўзлаштириш мотивасиясини ривожлантириш моделини такомиллаштириш асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish