Мирджалилова Дилдора Шухратовна
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Кўчмас мулк обектларини бошқариш услубиятини такомиллаштириш”, 08.00.13-“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Iqt950.
Илмий маслаҳатчи: Саидов Машал Самадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидаҳрор Саидаҳмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги; Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Буриев Хаким Тошимович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўчмас мулк обектларини бошқариш услубиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “кўчмас мулкни бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни кўчмас мулк обектларидан фойдаланиш, уларни сақлаш ва қийматини оширишга қаратилган ташкилий, молиявий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар мажмуи орқали мулкдан олинадиган даромад ва капитал қийматини оптималлаштиришни таъминловчи профессионал бошқарув фаолияти нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
кўчмас мулк обектларини бошқариш самарадорлигини баҳолашда ижтимоий, иқтисодий, инфратузилма, экологик ва бошқарув омилларини ягона интеграцион кўрсаткичда ифодаловчи композит индексининг “юқори самарадорлик” (0,80 – 1,00), “ўртача самарадорлик” (0,60 – 0,79), “қониқарли самарадорлик” (0,40 – 0,59), “паст самарадорлик” (0,00 – 0,39) даражаларини чегаравий миқдорлари ишлаб чиқилган;
кўчмас мулк обектларини бошқариш билан боғлиқ рискларни аниқлаш ва бошқаришнинг комплекс модели хавф манбалари (ҳазард) таҳлили, носозликларни олдиндан аниқлаш ва уларнинг оқибатларини баҳолаш (ФМЕА) ва “воқеалар дарахти” усулларини интеграциялаш асосида инвестицион лойиҳаларда хавф-хатарларни диагностика қилиш, баҳолаш ва камайтириш имконини таъминлаш жиҳатидан такомиллаштирилган;
кўчмас мулк бозорида иқтисодий манфаатдорлик, ҳуқуқий аниқлик ва бошқарув самарадорлигини таъминлайдиган кўчмас мулк бошқарувининг ташкилий-иқтисодий механизми бошқарув субектлари ва обектларининг ўзаро ҳамкорлик тизими ҳамда таъсир воситаларининг аниқлигини ошириш орқали такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда кўчмас мулк операциялари билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотлар фаолиятига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг эконометрик модели асосида 2030 йилга қадар прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кўчмас мулк обектларини бошқариш услубиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “кўчмас мулкни бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини кўчмас мулк обектларидан фойдаланиш, уларни сақлаш ва қийматини оширишга қаратилган ташкилий, молиявий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар мажмуи орқали мулкдан олинадиган даромад ва капитал қийматини оптималлаштиришни таъминловчи профессионал бошқарув фаолияти нуқтаи назаридан такомиллаштириш билан боғлиқ назарий ва услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Кўчмас мулкни бошқариш, девелопмент ва риелторлик” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 7-октябрдаги 387-сонли буйруғи). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда мулкдан олинадиган даромад ва капитал қийматини оптималлаштиришни таъминловчи профессионал бошқарув фаолияти нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “кўчмас мулкни бошқариш” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
кўчмас мулк обектларини бошқариш самарадорлигини баҳолашда ижтимоий, иқтисодий, инфратузилма, экологик ва бошқарув омилларини ягона интеграцион кўрсаткичда ифодаловчи композит индексининг “юқори самарадорлик” (0,80 – 1,00), “ўртача самарадорлик” (0,60 – 0,79), “қониқарли самарадорлик” (0,40 – 0,59), “паст самарадорлик” (0,00 – 0,39) даражаларини ишлаб чиқилган чегаравий миқдорларидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 30-январда ““Ўзбекистон — 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-16-сонли Фармонида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 1-декабрдаги 34-06/14098-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида таклиф этилган тизимли бошқарув консепсияси асосидаги кўчмас мулк обектларини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича стратегик ҳаракатлар дастури кўчмас мулк обектларидан барқарор даромад олиш, уларнинг қийматини ошириш ва эксплуатациясини оптималлаштиришда қўлланилиб, 2025-йилда ташкил этилиши режалаштирилган 1 612 та савдо ва сервис обектларидан 925 таси эксплуатацияга топширилди ҳамда кўчмас мулк обектлари бозорининг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш имкони яратилган;
кўчмас мулк обектларини бошқариш билан боғлиқ рискларни аниқлаш ва бошқаришнинг комплекс модели хавф манбалари (ҳазард) таҳлили, носозликларни олдиндан аниқлаш ва уларнинг оқибатларини баҳолаш (ФМЕА) ва “воқеалар дарахти” усулларини интеграциялаш асосида инвестицион лойиҳаларда хавф-хатарларни диагностика қилиш, баҳолаш ва камайтириш имконини таъминлаш жиҳатидан такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 23-октябрдаги “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг фискал мажбуриятларини бошқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 558-сон қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 1-декабрдаги 34-06/14098-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кўчмас мулкни бошқаришда рискларни баҳолаш даражасининг аниқлиги ошди ҳамда комплекс тизим реал лойиҳаларда (“Саф Тоwерс”, “Олймпус”) қўлланилиб, лойиҳа хавф даражаси ва барқарорлигини аниқлашда амалий самара олиш имкони яратилган;
кўчмас мулк бозорида иқтисодий манфаатдорлик, ҳуқуқий аниқлик ва бошқарув самарадорлигини таъминлайдиган кўчмас мулк бошқарувининг ташкилий-иқтисодий механизми бошқарув субъектлари ва обектларининг ўзаро ҳамкорлик тизими ҳамда таъсир воситаларининг аниқлигини ошириш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 24-мартдаги “Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-101-сонли қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 1-декабрдаги 34-06/14098-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида республикадаги 100 дан зиёд давлат иштирокидаги корхоналарда кўчмас мулк обектлари эксплуатациясини энергия тежамкорлик принциплари асосида ташкил этишга эришилган;
Ўзбекистонда кўчмас мулк операциялари билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотлар фаолиятига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг эконометрик модели асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз ссенарийлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 1-декабрдаги 34-06/14098-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кўчмас мулк обектларини бошқариш самарадорлигини баҳолаш учун эконометрик моделлаштиришга асосланган динамик регрессия модели ишлаб чиқилиб, мазкур моделда активлар қиймати, эксплуатация харажатлари, даромад оқимлари ва барқарорлик кўрсаткичлари ўзаро боғлиқ функсионал тенгламалар тизими орқали аниқланиб, прогноз қийматлари асосида кўчмас мулк секторининг ривожланиш траекториясини башоратлаш имкони яратилган.